Алимов Музаффар Рузимахаматович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда дизел двигателарини мотор мойини алмаштиришнинг оқилона даврийлигини аниқлаш усулини такомиллаштириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5743
Илмий раҳбар: Рискулов Алимжон Ахмаджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Дониёр Анваржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг шаҳар шароитда ишлайдиган дизел двигателларининг мойини алмаштиришнинг оқилона даврийлигини аниқлаш усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эксплуатация шароитида транспорт воситаларини ҳаракат режимларини инобатга олган ҳолда унинг нисбий босиб ўтган масофаси ва моторга қўшиладиган мойнинг миқдорини ифодаловчи коефициентлар ёрдамида двигател мойини техник-иқтисодий баҳолашнинг мезони ишлаб чиқилган;
мой таркибидаги ейилиш маҳсулотлари миқдори ва мотор мойининг мавжуд ресурсини инобатга олган ҳолда статистик маълумотларни регрессион таҳлили асосида мойнинг энергия тежовчи хусусиятини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
ишлатилган мотор мойларининг ресурсини аниқлаш учун математик модел ва шаҳар шароитида ишлайдиган дизел двигателлари учун мотор мойини алмаштиришнинг оқилона даврийлигини аниқлаш усули тузатиш киритувчи коеффициентлар ёрдамида такомиллаштирилган;
транспорт воситаларини ҳаракатланиш режимларининг юкланганлик даражасини инобатга олган ҳолда мойнинг қовушқоқлик, чақнаш ҳарорати ва ишқорий сони кўрсаткичлари асосида мотор мойининг турини танлаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иш шароитларини ҳисобга олган ҳолда дизел двигатели мойини алмаштиришнинг оқилона даврийлигини аниқлаш усулини такомиллаштириш илмий тадқиқот бўйича олинган натижалар асосида:
двигател мойини техник-иқтисодий баҳолашнинг мезони “Автомагистрал” ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03-3290-сонли маълумотномаси). Натижада мойларнинг дифференциал ва интеграл кўрсаткичлари бўйича баҳолаш мезонлари двигател совутиш суюқлигини ва мой ҳароратини пасайтириш учун шаҳар шароитида тўхташ вақтини ҳисобга олувчи Кл – коеффициентини киритишга эришилган;
энергия тежовчи хусусиятини аниқлаш усули “Автомагистрал” ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03-3290-сонли маълумотномаси). Натижада транспорт воситаларида қўлланилаётган мотор мойларнинг энергия тежовчи хусусиятини кузатиш орқали эталон мойга нисбатан 22% дан 50% гача камайганлигини аниқлаш имконини берган;
мотор мойларининг ресурсини аниқлаш учун математик модел ва шаҳар шароитида ишлайдиган дизел двигателлари учун мотор мойини алмаштиришнинг оқилона даврийлигини аниқлаш усули “Автомагистрал” ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03-3290-сонли маълумотномаси). Натижада корхонада фойдаланилаётган транспорт воситалари двигателида қўлланилаётган турли хилдаги мойларнинг алмаштириш даврийлиги 10500 км дан 12500 км гача ўзгариши асосланган, бу ўз навбатида мой алмаштириш даврийлигини 25% га ошириш имконини берган;
мотор мойининг турини танлаш услуби “Автомагистрал” ихтисослашган автомобил йўлларини қуриш-таъмирлаш бирлашмаси унитар корхонасида тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитасининг 2023-йил 13-октябрдаги 03-3290-сонли маълумотномаси). Натижада дизел двигателларида қўлланиладиган мойларнинг физик-кимёвий ва эксплуатацион кўрсаткичларини таъминлаган ҳолда унинг ресурсидан фойдаланиш даражаси 80% дан 93% гача оширишга эришилган.