Кодиров Нодирбек Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Прогнозирование технического состояния элементов верхнего строения пути скоростных железных дорог Узбекистана”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хўжалиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4949.
Илмий раҳбар: Джаббаров Саидбурхан Тулаганович – техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бондаренко Алексей Алексеевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдукамилов Шавкат Шухратович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистондаги тезюрар темир йўл линияларида йўл устки қурилмасининг техник ҳолатини прогноз қилиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1520 мм кенгликдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тезюрар темир йўлларидаги релсларнинг зўриқиш–деформация ҳолатига ҳаракат интенсивлиги, поездлар тезлиги ва иқлимий омиллар таʼсири чекли элементлар усули ёрдамида асослаб берилган;
динамик юкламалар, релс, шпал ва йўл устки қурилмасининг бошқа элементларидаги чарчоқ ва контакт–чарчоқ шикастланишларини ҳисобга олган ҳолда чекли элементлар усули асосида темир йўлнинг техник ҳолатини прогноз қилиш методикаси ишлаб чиқилган;
йўлнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш асосида ғилдирак ва релс контакт зонасидаги зўриқиш–деформация ҳолати аниқланган ҳамда нуқсон ва емирилишлар юзага келадиган критик зоналари эксплуатацион омилларини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
ишлаб чиқилган методиканинг тезюрар темир йўллар техник ҳолатини тезкор баҳолашда қўллаш самарадорлиги ҳамда ремонтлар аро муддатларни узайиши тадқиқот участкасининг эксплуатацион омиллари инобатга олиниб асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистоннинг тезюрар темир йўлларида йўлнинг устки қурилмаси техник ҳолатини прогноз қилиш бўйича олинган натижалар асосида: “Абақус” дастурий таъминотида чегаравий элементлар усулидан фойдаланган ҳолда прогнозлаш методикаси ишлаб чиқилиб, релс ва шпалларнинг эскириш ҳамда синиш жараёнларини олдиндан баҳолаш, юкламалар, ҳаракат тезлиги ва интенсивлигини ҳисобга олган ҳолда темир йўл изи элементларининг техник ҳолатини тезкор таҳлил қилиш, шунингдек, таъмирлаш турларини мақбул кетма-кетлигини аниқлаш имконияти таъминланган ҳамда "Темирйўлинфратузилма" АЖ йўл хўжалигини бошқариш тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги № 4/Э231-сон маълумотномаси). Натижада, поездлар ҳаракатидан ҳосил бўладиган юкламалар, тезлик ва интенсивликни инобатга олган ҳолда йўл изи элементларида тўпланадиган кучланиш-деформациялар қийматини таҳлил қилиш орқали уларнинг техник хизмат кўрсатиш муддатини 2 йилга узайтириш имконияти яратилган;
жорий таъмирлаш ишларини режалаштиришда темир йўл изи элементларидаги тўпланган кучланиш-деформацияларни инобатга олиб уларнинг ҳаёт тциклини узайтириш "Темирйўлинфратузилма" АЖнинг йўл хўжалигини бошқариш тизимига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 14-февралдаги № 4/Э231 маълумотномаси). Натижада, релс ва шпалларда тўпланган кучланиш-деформацияларни инобатга олиш орқали уларнинг ҳаёт тциклини 10 % гача ошириҳга эришилган.