Тўлаков Улуғбек Тошмаматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўчмас мулкни солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Iqt646.
Илмий маслаҳатчи: Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Зариф Орипович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Бозоров Акмал Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кадастр қиймати асосида кўчмас мулкни солиққа тортишга ўтиш шароитида бюджет тизимининг барқарор ривожланишини таъминлаш ва юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни минималлаштириш учун кўчмас мулкни солиққа тортиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчмас мулк обектларини солиққа тортишда давлат кадастр органлари, солиқ маъмуриятлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида институционал ўзаро ҳамкорлик механизмларини назарда тутувчи, фазовий ахборот технологияларига асосланган солиқ ва баҳолаш интеграциясини таъминловчи институционаллашув модели орқали учта даражада (марказий, минтақавий ва маҳаллий) солиққа тортиш жараёнларини самарали мувофиқлаштириш имкони асосланган;
кўчмас мулкни солиққа тортишнинг муаллифлик моделида обектнинг ҳуқуқий мақоми, функсионал фойдаланиш мақсади, жойлашув жиҳати ва бозордаги нисбий ликвидлигини инобатга олган ҳолда солиқ миқдорини ҳисоблашга имкон берадиган параметрик ёндашув орқали кўчмас мулк солиқ тушумларини 18-22% га ошириш имкони асосланган;
ҳудудлар бўйича тоифаланган ҳолда кўчмас мулк обектларининг бозор қийматини аниқлашнинг “ҳудудий индикаторларни тузиш – ҳар бир секторда аниқ обектлар бўйича баҳолаш ўтказиш – кадастр қийматларини тартибга солиш”дан иборат уч босқичли даврий оммавий баҳолаш механизмини жорий этиш орқали ҳар бир 3 йиллик баҳолаш даврида солиқ базасини реал бозор ҳолатига яқинлаштиришни таъминлаш таклифи асосланган;
кўчмас мулкни кадастр баҳолаш жараёнини давлат томонидан бошқаришни жорий этиш, кўчмас мулкни кадастр баҳолаш бўйича Миллий марказни ташкил этиш ҳамда олий таълим тизимида янги “Солиқ баҳоси” мутахассислигини жорий этиш орқали солиқ солиш ва кўчмас мулкни кадастр баҳолаш институтини барқарор ривожлантириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун кўчмас мулк солиғида ижтимоий имтиёзларнинг турли ссенарийлари ва кўчмас мулкни солиққа тортишда оммавий баҳолашни такомиллаштириш мақсадида эконометрик моделлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўчмас мулкни солиққа тортиш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
кўчмас мулк обектларини солиққа тортишда давлат кадастр органлари, солиқ маъмуриятлари ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида институционал ўзаро ҳамкорлик механизмларини назарда тутувчи, фазовий ахборот технологияларига асосланган солиқ ва баҳолаш интеграциясини таъминловчи институционаллашув модели орқали учта даражада (марказий, минтақавий ва маҳаллий) солиққа тортиш жараёнларини самарали мувофиқлаштириш таклифидан “Ўзбекистон Республикаси 2025-2027-йилга мўлжалланган Фискал стратегияси”ни ишлаб чиқишда ҳамда бюджет-солиқ сиёсатига оид ишчи ҳужжатлари ва қарорларини шакллантиришда ҳамда услубий тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 18-апрелдаги 21/1-46110-сонли маълумотномаси). Ушбу моделни амалиётга жорий қилиниши натижасида солиқ тизимини умумий такомиллаштириш доирасида кўчмас мулк солиғининг янги моделига мувозанатли ўтиш босқичлари, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли даврларда кўчмас мулк солиғининг янги модели параметрлари ишлаб чиқилган. Кўчмас мулкни солиққа тортиш модели “Ўзбекистон Республикаси 2025-2027-йилга мўлжалланган Фискал стратегияси” учун муҳим асос бўлиб, у давлат ва маҳаллий даражада молиявий барқарорликни таъминлашга, солиққа тортиш жараёнини такомиллаштиришга ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшиб, Ўзбекистоннинг солиқ тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш имконини берган;
ҳудудлар бўйича тоифаланган ҳолда кўчмас мулк обектларининг бозор қийматини аниқлашнинг “ҳудудий индикаторларни тузиш – ҳар бир секторда аниқ обектлар бўйича баҳолаш ўтказиш – кадастр қийматлари тартибга солиш”дан иборат уч босқичли даврий оммавий баҳолаш механизмини жорий этиш орқали ҳар бир 3 йиллик баҳолаш даврида солиқ базасини реал бозор ҳолатига яқинлаштиришни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-мартдаги “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-43-сон Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 18-апрелдаги 21/1-46110-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2025-2027-йилларда ҳудудларда оммавий баҳолаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб, оммавий баҳолаш тизими жорий этилиши натижасида мулкнинг реал бозор нархига яқин бўлган қиймати аниқланиб, солиқ базаси 20-30% га кенгайиб, таклиф этилган механизм жорий қилинганидан кейин келгуси 3 йил ичида кўчмас мулк соҳасидаги инвестиция ҳажмини камида 30% ошириш имконини яратган;
кўчмас мулкни солиққа тортишнинг муаллифлик моделида обектнинг ҳуқуқий мақоми, функсионал фойдаланиш мақсади, жойлашув жиҳати ва бозордаги нисбий ликвидлигини инобатга олган ҳолда солиқ миқдорини ҳисоблашга имкон берадиган параметрик ёндашув орқали кўчмас мулк солиқ тушумларини 18-22% га ошириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-мартдаги “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-43-сон Фармонини шакллантиришда ҳамда услубий тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 18-апрелдаги 21/1-46110-сонли маълумотномаси). Оммавий баҳолаш методологиясининг амалиётга жорий этилиши кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва мунтазам янгиланиб борадиган ягона рақамли платформа ҳамда методологияга асосланган ахборот базасининг шаклланишига туртки бериб, бу эса адолатлилик тамойилини таъминлайди, шаффофликни оширади ва коррупсия хавфини камайтиради. Қолаверса, ушбу таклиф асосида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасидаги органлар ва уларнинг вазифалари белгиланган;
кўчмас мулкни кадастр баҳолаш жараёнини давлат томонидан бошқаришни жорий этиш, кўчмас мулкни кадастр баҳолаш бўйича Миллий марказни ташкил этиш ҳамда олий таълим тизимида янги “Солиқ баҳоси” мутахассислигини жорий этиш орқали солиқ солиш ва кўчмас мулкни кадастр баҳолаш институтини барқарор ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 5-мартдаги “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-43-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 18-апрелдаги 21/1-46110-сонли маълумотномаси). Ушбу модел амалиётга жорий этилганидан кейин, кўчмас мулкни солиққа тортиш ва баҳолаш соҳаси бўйича “Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш Миллий маркази” ташкил этилди. Шу билан бирга, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Кадастр агентлиги ҳамкорлигида мамлакатимизда кўчмас мулкни солиққа тортиш ва баҳолаш институти ёʻлга қўйилди. Кўчмас мулкни солиққа тортишнинг ва кадастр баҳолаш институционаллашуви модели нафақат солиқ тизимини модернизация қилиш, балки ҳудудларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, молиявий барқарорликни кучайтириш ва солиқ сиёсатида халқаро стандартларга мос механизмларни жорий этиш ёʻлида муҳим қадам ҳисобланди. Шунингдек, мазкур таклиф Ўзбекистоннинг 2027-йилгача мўлжалланган фискал стратегияси доирасида барқарор ривожланишга эришиш учун муҳим восита бўлган;
Ўзбекистонда жисмоний шахслар учун кўчмас мулк солиғида ижтимоий имтиёзларнинг турли ссенарийлари ва кўчмас мулкни солиққа тортишда оммавий баҳолашни такомиллаштириш мақсадида қурилган эконометрик моделлари “Ўзбекистон Республикасининг 2025-2027-йилга мўлжалланган Фискал стратегияси”ни ишлаб чиқишда ҳамда бюджет-солиқ сиёсатига оид ишчи ҳужжатлари ва қарорларини шакллантиришда, услубий тавсияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025-йил 18-апрелдаги 21/1-46110-сонли маълумотномаси). Натижада эконометрик моделларга асосланган прогноз баҳолаш кўчмас мулкнинг реал бозор қийматини аниқроқ баҳолаш, ҳисоблаш учун адолатли ва шаффоф базани яратиш, турли ҳудудлардаги мулк қийматини таққослаш имконини бериб, Ўзбекистон Республикасининг молиявий стратегияларини ривожлантиришда, солиққа тортиш жараёнини янада оптималлаштиришда ва фискал барқарорликни таъминлашда ҳамда бюджет-солиқ сиёсатини самарали юритишда муҳим асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish