Рихсиева Лобархон Махмуджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аксиал спондилоартритда умуртқа поғонаси ремоделланишининг клиник-иммунологик жиҳатлари” 14.00.05 – Ички касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib.4052.
Илмий раҳбар: Абдурахманова Наргиза Мирза-Бахтиярхановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSс 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алиахунова Мавжуда Юсупахуновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аксиал спондилоартритга чалинган беморларда умуртқа поғонасида тузилмавий ўзгаришлар ва касалликнинг клиник кечишига 7-тур суяк морфогенетик протеини (BMP-7), коллаген С-телопептиднинг ва интерлейкин-17A силжиши ҳамда унинг миқдорига кўра даволашни мувофиқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аксиал спондилоартритда интерлейкин-17А миқдорини ортиб бориши сабабли суяк морфогенетик протеини 7-турининг (BMP-7) фаолланиши аниқланган;
аксиал спондилоартритда суяк морфогенетик протеини 7-тури (BMP-7) ва коллаген С-телопептиднинг 2-турининг умуртқа поғонаси тоғай ва суяк тўқимасидаги тузилмавий ўзгаришларга таъсир қилиши сабабли уларни ремоделланиш шаклланишидаги ўрни аниқланган;
аксиал спондилоартритда суяк морфогенетик протеини 7-турининг фаолланиши негизида умуртқа поғонаси суяк тўқимасидаги яллиғланиш жараёнининг авжланиши ремоделланиш ривожланишига олиб келиши аниқланган ҳамда унинг прогностик аҳамияти исботланган;
аксиал спондилоартритда суякнинг морфогенетик протеини 7-турининг даражасига кўра мувофиқлаштирилган давонинг касаллик клиник ремиссиясини таъминланишидаги ўрни асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аксиал спондилоартритни тиббиётнинг бирламчи тизимида эрта ташхислаш чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда интерлейкин-17А миқдорини ортиб бориши сабабли суяк морфогенетик протеини 7-турининг (BMP-7) фаолланиши аниқланганлиги Ибн Сино номли шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими 15.04.2024 йилдаги 108-сонли буйруқ, 3- сон клиник шифохонаси 03.04.2024 йилдаги 23-сонли буйруқ, Тошкент вилояти Тошкент тумани Марказий шифохонаси, 22- сон ва 75-сон оилавий поликлиникалари 03.04.2024 йилдаги 315-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: касалликнинг эрта даврида интерлейкин-17 миқдори аниқланиш орқали, суяк морфогенетик протеини 7-турининг фаолланиши башоратланиб, умуртқа поғонасининг ремоделланиши тезлиги аниқланган ва даво чоралари мувофиқлаштирилган. Иқтисодий самарадорлиги: аксиал спондилоартритда интерлейкин-17А миқдорини эрта аниқланиши умуртқа ремоделланишини эрта башоратлашга имкон берган ва натижада даволаш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш орқали беморларнинг меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва шифохонада даволаниш кунларрини камайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга эришилган. Хулоса: аксиал спондилоартритда беморлар қон зардобида интерлейкин-17ни аниқлаш орқали умуртқа ремоделланиш тезлиги башоратланган, бу эса даволаш усулларини мувофиқлаштириб, беморларнинг шифохонада даволаниш кунларини камайтириш, меҳнат қобилиятини сақлаб қолиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда суяк морфогенетик протеини 7-тури (BMP-7) ва коллаген С-телопептиднинг 2-турининг умуртқа поғонаси тоғай ва суяк тўқимасидаги тузилмавий ўзгаришларга таъсир қилиши сабабли уларни ремоделланиш шаклланишидаги ўрни аниқланганлиги Ибн Сино номли шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими 15.04.2024 йилдаги 108-сонли буйруқ, 3- сон клиник шифохонаси 03.04.2024 йилдаги 23-сонли буйруқ, Тошкент вилояти Тошкент тумани Марказий шифохонаси, 22- сон ва 75-сон оилавий поликлиникалари 03.04.2024 йилдаги 315-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик суяк морфогенетик протеини 7-тури (BMP-7) ва коллаген С-телопептиднинг 2-турининг эрта аниқланиши асосида умуртқа поғонасининг тоғай ва суяк тўқимасидаги тузилмавий ўзгаришларни тезлигини башоратлашга, даво чораларини мувофиқлаштиришга ва беморларнинг ногиронлигининг олдини олишга хизмат қилган. Иқтисодий самарадорлиги: умуртқа поғонаси тузилмавий ўзгаришларини башоратлаш усулини қўлланилиши беморларда стационар давога эхтиёжликни 70% га камайтирган ва ўртача ҳисобда беморлар 0,7 марта стационар даво олган. Хулоса: аксиал спондилоартритда умуртқа поғонаси тузилмавий ўзгаришларни тезлигини башоратлаш асосида беморларнинг ижтимоий фаоллигини узоқ сақлашга, шифохонада даволаниш муддатини камайтиради.
учинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда суяк морфогенетик протеини 7-турининг фаолланиши негизида умуртқа поғонаси суяк тўқимасидаги яллиғланиш жараёнининг авжланиши ремоделланиш ривожланишига олиб келиши аниқланган ҳамда унинг прогностик аҳамияти исботланганлиги Ибн Сино номли шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими 15.04.2024 йилдаги 108-сонли буйруқ, 3- сон клиник шифохонаси 03.04.2024 йилдаги 23-сонли буйруқ, Тошкент вилояти Тошкент тумани Марказий шифохонаси, 22- сон ва 75-сон оилавий поликлиникалари 03.04.2024 йилдаги 315-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: суяк морфогенетик протеини 7-турининг аниқланиши негизида умуртқа поғонаси суяк тўқимаси яллиғланиш ва ремоделланиш жараёнини прогнозлаш асосида навқирон ёшдаги беморларнинг ногиронлигини олдини олишда ва узоқ муддат меҳнат қобилиятини сақланиб қолишига имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: аксиал спондилоартритли беморлар умуртқа поғонасини ремоделланишини башоратлаш асосида, мувофиқлаштирилган даволаш-профилактика тадбирларига комплекс ёндашиш натижасида касаллик авжланиши ҳамда асоратлар ривожланишини секинлаштириш, меҳнатга лаёқатсизлик кунларини камайишига, беморларни даволаш учун сарфланадиган бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини берган. аксиал спондилоартритда умуртқа поғонаси тузилмавий ўзгаришларни тезлигини башоратлаш асосида беморларнинг ижтимоий фаоллигини узоқ сақлашга, шифохонада даволаниш муддатини камайтиради.
тўртинчи илмий янгилик: аксиал спондилоартритда суякнинг морфогенетик протеини 7-турининг даражасига кўра мувофиқлаштирилган давонинг касаллик клиник ремиссиясини таъминланишидаги ўрни асосланганлиги Ибн Сино номли шаҳар клиник шифохонаси ревматология бўлими 15.04.2024 йилдаги 108-сонли буйруқ, 3- сон клиник шифохонаси 03.04.2024 йилдаги 23-сонли буйруқ, Тошкент вилояти Тошкент тумани Марказий шифохонаси, 22- сон ва 75-сон оилавий поликлиникалари 03.04.2024 йилдаги 315-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 10 мартдаги 13/30-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: мазкур илмий янгилик аксиал спондилоартрит билан оғриган беморларни суякнинг морфогенетик протеини 7-турининг даражасига кўра даволаш усулларини мувофиқлаштириш орқали касалликнинг клиник ремиссияланишига эришилган, бу эса беморлар ногиронлигини олдини олишга ва ҳаёт сифатини оширишга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: беморларда клиник ремиссиянинг таъминланиши натижасида шифохонада даволаниш сонини ва кунларининг қисқаришига, ҳар бир бемор учун бюджет ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тежаб қолишга имкон берган. Хулоса: касалликнинг клиник ремиссиясига эришиш орқали беморларнинг ижтимоий ҳаётини яхшилаш, ҳаёт сифатини ошириш ва бир бемор учун иқтисод қилишга имкон берган.