Маматалиева Шаҳноза Хушмамат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жабрланувчилар, гувоҳлар ва жиноят процесси бошқа иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашнинг жиноят-процессуал жиҳатлари”, 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд экспертизаси ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu898. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Базарова Дилдора Бахадировна, юридик фанлар доктори (DSc), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Джураев Ихтиёр Бахтиёрович – юридик фанлар доктори, профессор; Чориева Дилбар Менгдабиловна – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлигига оид нормаларини комплекс илмий-назарий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиб, бу соҳадаги илмий консептуал ёндашувларни ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари юқори инстанция судларида назарда тутмаганлиги сабабли жабрланувчи, гувоҳ жиноят процесси бошқа иштирокчиларини жиноят процессининг барча босқичларида, жумладан тафтиш тартибида иш юритиш жараёнида ҳам ҳимоя қилиниши лозимлиги асосланган;
ҳимоя чораларини қўллашда жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи масʼул органларни моддий жиҳатдан етарлича таъминланмаганлиги сабабли жиноят процессида ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш чораларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари қонунчиликда акс эттирилиши лозимлиги асосланган;
жиноят ишини юритишга масʼул бўлган барча иштирокчиларнинг хавфсизлиги таъминланмаганлиги сабабли жиноят процесси иштирокчиси сифатида нафақат прокурор ва терговчи, балки суриштирувчининг ҳам хавфсизлигини таъминлаш кераклиги лозимлиги асосланган;
процесс иштирокчиларининг хавфсизлигини етарли даражада таъминлашда ички ишлар органларида ваколатлар чекланганлиги сабабли процесс иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашда қурол билан содир этиладиган таҳдидларнинг олдини олиш учун ички ишлар томонидан профилактик чораларни амалга ошириш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Жиноят процесси иштирокчилари хавфсизлиги  институтини илмий тадқиқ этиш юзасидан олинган натижалар асосида:
жабрланувчи, гувоҳ жиноят процесси бошқа иштирокчиларини жиноят процессининг барча босқичларида, жумладан тафтиш тартибида иш юритиш жараёнида ҳам ҳимоя қилиниши кераклиги ҳақидаги таклифидан 2023-йил 27-сентябрдаги “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ–869-сон Қонуннинг 1-моддаси 19-бандида (Жиноят-процессуал кодексининг 473-моддасига киритилган ўзгартириш) фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2024-йил 9-июлдаги №3/08-114-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши иштирокчиларнинг процесснинг ҳар қайси босқичида ҳимоя чораларидан фойдаланиш имкониятини яратишга хизмат қилган; 
жиноят процесси иштирокчиси сифатида нафақат прокурор ва терговчи, балки суриштирувчининг ҳам хавфсизлигини таъминлаш кераклиги ҳақидаги таклифидан 2019-йил 23-майдиги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги ЎРҚ – 542-сон Қонуннинг 4-моддаси 6-банди (“Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасига) да фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2024-йил 9-июлдаги №3/08-114-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят процессида суриштирувчиларнинг ҳам хавфсизлиги таъминланишига хизмат қилган;
жиноят процессида ҳимоя қилинувчи шахсларни ҳимоя қилиш чораларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш масалалари қонунчиликда акс эттирилиши лозимлиги ҳақидаги таклифидан 2019-йил 19-январдаги “Жабрланувчилар, гувоҳларни, ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ–515-сон Қонуннинг 26-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф хавфсизликни таъминлаш жараёнида молиялаштиришга хизмат қилган; 
процесс иштирокчилари хавфсизлигини таъминлашда қурол билан содир этиладиган таҳдидларнинг олдини олиш учун ички ишлар томонидан профилактик чораларни амалга ошириш лозимлиги ҳақидаги таклифидан 2022-йил 31-майдаги “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-772-сон Қонуннинг 7-моддаси 2-банди (“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига киритилган ўзгартиришни) шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 2024-йил 9-июлдаги №3/08-114-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят процессида иштирокчилар хавфсизлигини таъминлашда қурол билан содир этиладиган таҳдидларнинг олдини олишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish