Бобоқулов Хамид Махмадўстовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи ва 12.00.15 – Криминология (юридик фанлар)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1474.
Илмий раҳбар: Ҳакимов Комил Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам – юридик фанлар доктори, профессор; Джалилов Фурқат Закирович – юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарликни такомиллаштириш ҳамда унинг криминологик жиҳатлари билан боғлиқ муаммоларни таҳлил этиш, ўрганилган манба ва тадқиқот материаллари асосида аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклиф, тавсия ва хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амалдаги қонунчиликда болани дўппослаш, агар у унинг соғлиғига жиддий зарар етказмаса, кўпинча баданга энгил шикаст этказиш деб баҳоланиши ва жазо чораси етарли даражада қатъий боʻлмаслиги сабабли болани дўппослаганлик, унинг соғлиғи қисқа муддатга ёмонлашиши ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган ҳолда қасддан баданга енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишда ифодаланадиган қилмиш учун маҳсус норма билан жиноий жавобгарлик белгилаш лозимлиги асослантирилган;
барча ҳолатлар ҳар доим ҳам адолатли боʻавермаслиги ва баъзи ҳолларда ота-оналар болани тарбиялаш жараёнида жиддий оқибатларга олиб келмайдиган ҳаракатлар қилиши мумкинлиги сабабли болани дўппослаганлик, унинг соғлиғи қисқа муддатга ёмонлашиши ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган ҳолда қасддан баданига енгил шикаст етказишда ифодаланадиган қилмиш биринчи марта содир этилганида маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида белгиланиши лозимлиги асослантирилган;
оиладаги жинсий зоʻравонлик жиддий ва коʻпинча яширин муаммо боʻлиб, амалдаги қонунчиликда бу каби қилмишларга умумий нормалар доирасида коʻриб чиқилаётганлиги берилиши сабабли бирга ҳаёт кечирувчи оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан оиланинг бошқа аъзоси жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилишда ифодаланадиган қилмиш оиладаги жинсий зўравонлик сифатида тушунилиши лозимлиги асослантирилган;
кўпинча оиладаги жисмоний зоʻравонлик ҳолатлари яширин қолиши ва оила сири сифатида яширилиши сабабли биргаликдаги турмушда оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан оиланинг бошқа бир аъзоси соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қилишда ифодаланадиган қилмиш оиладаги жисмоний зўравонлик сифатида тушунилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари тадқиқ этиш натижалари асосида:
болани дўппослаганлик, унинг соғлиғи қисқа муддатга ёмонлашиши ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган ҳолда қасддан баданига енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишда ифодаланадиган қилмиш учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 1261-моддасининг иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 5-мартдаги 3/дн-47-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши нафақат хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни, шунингдек умумий фарзандга эга бўлган шахсни, балки болани ҳам дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш, ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;
болани дўппослаганлик, унинг соғлиғи қисқа муддатга ёмонлашиши ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган ҳолда қасддан баданига енгил шикаст етказишда ифодаланадиган қилмиш биринчи марта содир этилганида маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида белгиланиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг МЖТКнинг 592-моддасининг иккинчи қисмида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 5-мартдаги 3/дн-47-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши нафақат хотинини (эрини), собиқ хотинини (собиқ эрини), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсни, шунингдек умумий фарзандга эга бўлган шахсни, балки болани ҳам дўппослаш, ушбу шахсларга соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш маъмурий жавобгарлик белгиланишига хизмат қилган;
бирга ҳаёт кечирувчи оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан оиланинг бошқа аъзоси жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилишда ифодаланадиган қилмиш оиладаги жинсий зўравонлик сифатида тушунилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши натижасида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023-йил 20-ноябрдаги 30-сонли қарори преамбуласининг ўн биринчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2025-йил 17-мартдаги 08/139-25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг жинсий эркинлиги ёки жинсий дахлсизлигига тажовуз қилиш билан боғлиқ қилмишлар оиладаги жинсий зўравонлик сифатида тушунилишига хизмат қилган;
биргаликдаги турмушда оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан оиланинг бошқа бир аъзоси соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қилишда ифодаланадиган қилмиш оиладаги жисмоний зўравонлик сифатида тушунилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023-йил 20-ноябрдаги 30-сонли қарорининг 3-банди билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 2007-йил 27-июндаги 6-сонли қарори 11-бандининг учинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2025-йил 17-мартдаги 08/139-25-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳуқуқни қўллаш амалиётида кундалик биргаликдаги ҳаёт (турмуш)да оиланинг бир ёки бир гуруҳ аъзолари томонидан бошқа бир аъзосининг соғлиғи ёки жисмоний дахлсизлигига тажовуз қиладиган ғайриқонуний ҳаракатларнинг оилавий (маиший) жисмоний зўравонлик сифатида тушунилиши тушунилишига хизмат қилган.