Джолдасов Акбар Батировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуйи Амударё минтақаси карвон йўлларидаги иншоотлар типологияси», 18.00.01–Архитектура назарияси ва тарихи. Архитектура ёдгорликларини таъмирлаш ва тиклаш (архитектура).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/А194.
Илмий раҳбар: Шнекеев Жумабай Калимбетович, архитектура фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.07.2024.А.20.11.
Расмий оппонентлар: Дурдиева Гавҳар Салаевна, архитектура фанлари доктори, профессор; Машарипов Ойбек Абдурахимовиш, архитектура фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қуйи Амударё минтақасидаги тарихий карвон йўллари ва уларга боғлиқ иншоотларнининг типологик хусусиятларини очиб бериш, карвон йўлидаги савдо-сотиқ ва сивилизацион алоқаларнинг тутган ўрнини аниқлаш, замонавий туризм салоҳиятини оширишюзасидан лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қуйи Амударё минтақасида савдо карвон йўлларининг шимолий-шарқий, жанубий-шарқий, шимолий–жанубий ҳамда жанубий-ғарбий йўналишлари схемаси аниқланиб, уларнинг географик йўналишлари ва тарихий аҳамияти очиб берилган;
Қуйи Амударё минтақасида жойлашган Белеули, Учқудуқ, Гунжали, Пулжай, Мешекли қалъа карвонсаройлари; Кўҳна Урганч, Шаббаз, Қизилқалъа, Гаур қалъа мудофаа гарнизонлари; Қизилқалъа, Аязқалъа, Топраққалъа, Бозорқалъа маёқ миноралари ва бошқа обектларга оид график лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилган;
йўл бўйи зиёратгоҳлардаги мақбара, сағана ва қулфи тошлар типлари аниқланиб, улар икки хил: саркафак ва тошли стелла типларига мансублиги асосланган;
карвон йўлларидаги архитектуравий иншоотларнинг типологик хусусиятларининг ўзига хослиги ва ишлатилган ашёларининг мустаҳкамлиги аниқланиб, транзит орқали ўтган савдо карвон йўлларидаги архитектуравий иншоотларнинг узвий боғлиқлиги хусусида янгиланган харита ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихий ёдгорликлар асосида ҳудудларнинг туризм имкониятларини ошириш йўллари (Қуйи Амударё минтақаси карвон йўлларидаги иншоотлар типологияси) мавзуси юзасидан олиб борилган илмий натижалар асосида:
Қуйи Амударё минтақасида савдо карвон йўлларининг шимолий-шарқий, жанубий-шарқий, шимолий–жанубий ҳамда жанубий-ғарбий йўналишлари схемаси аниқланиб, уларнинг географик йўналишлари ва тарихий аҳамияти очиб берилганлиги ҳамда Қуйи Амударё минтақасида жойлашган Белеули, Учқудуқ, Гунжали, Пулжай, Мешекли қалъа карвонсаройлари; Кўҳна Урганч, Шаббаз, Қизилқалъа, Гаур қалъа мудофаа гарнизонлари; Қизилқалъа, Аязқалъа, Топраққалъа, Бозорқалъа маёқ миноралари ва бошқа обектларга оид график лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 29 ноябрдаги 04-07/4561-сон маълумотномаси). Натижалар Қуйи Амударё минтақасида савдо карвон йўлларининг аниқ йўналишларини аниқлаш имконини яратган;
йўл бўйи зиёратгоҳлардаги мақбара, сағана ва қулфи тошлар типлари аниқланиб, улар икки хил: саркафак ва тошли стелла типларига мансублиги асосланганлиги ҳамда карвон йўлларидаги архитектуравий иншоотларнинг типологик хусусиятларининг ўзига хослиги ва ишлатилган ашёларининг мустаҳкамлиги аниқланиб, транзит орқали ўтган савдо карвон йўлларидаги архитектуравий иншоотларнинг узвий боғлиқлиги хусусида янгиланган харита ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2024 йил 29 ноябрдаги 04-07/4561-сон маълумотномаси). Натижалар карвон йўлларидаги архитектуравий иншоотларнинг типологик хусусиятларини аниқлаш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish