Банноев Шокиржон Шарипжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Минтақавий озиқ-овқат бозорининг амал қилиш механизмини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)” 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt3070
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Сотволдиев Нодирбек Журабаевич.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Рузметов Бахтияр; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Умаров Сухроб Рустамович.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада озиқ-овқат бозорининг амал қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Наманган вилоятида маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган бозорларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманларини «асосий зона», Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон туманларини «ўсиш зонаси», Косонсой, Поп, Чортоқ туманларини «янги ривожланиш зонаси» ва Мингбулоқ туманини «депрессив зона»ларга ажратиб, уларга табақалаштирилган субсидиялар пакетини тақдим қилиш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
минтақада маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан ҳудудий, репродуктив ва институционал омиллар ўртасидаги мутаносибликни Тўрақўрғон туманида мева-сабзавотчилик, Учқўрғон ва Норин туманларида ғаллачилик кластерларини ташкил этиш орқали таъминлаш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу турдаги товар айланмасини жадаллаштиришга Янгиқўрғон туманини қишлоқ хўжалиги учун кимёвий элементлар ва минерал хомашё етказиш, Поп туманини магистрал транспорт йўлларида савдо ва логистика хизматлари кўрсатиш, Учқўрғон туманини балиқчиликка ихтисослаштириш орқали эришишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Наманган вилояти ҳудудларининг демографик салоҳияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, минтақада маҳаллий озиқ-овқат бозорини ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган давр учун кўп вариантли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Наманган вилоятида маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган бозорларни ривожлантиришнинг иқтисодий механизмини Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманларини «асосий зона», Тўрақўрғон, Уйчи, Учқўрғон туманларини «ўсиш зонаси», Косонсой, Поп, Чортоқ туманларини «янги ривожланиш зонаси» ва Мингбулоқ туманини «депрессив зона»ларга ажратиб, уларга табақалаштирилган субсидиялар пакетини тақдим қилиш орқали такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон “Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 1-2-иловаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-595-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг ихтисослашуви ва мазкур турдаги товарлар бозорининг ривожланишига эришилади; 
Минтақада маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан ҳудудий, репродуктив ва институционал омиллар ўртасидаги мутаносибликни Тўрақўрғон туманида мева-сабзавотчилик,  Учқўрғон ва Норин туманларида ғаллачилик кластерларини ташкил этиш орқали таъминлаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон “2022-2026 йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг 38 ва 48-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-595-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан ҳудудий, репродуктив ва институционал омиллар ўртасидаги мутаносибликни таъминлашга эришилади;
Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу турдаги товар айланмасини жадаллаштиришга Янгиқўрғон туманини қишлоқ хўжалиги учун кимёвий элементлар ва минерал хомашё етказиш, Поп туманини магистрал транспорт йўлларида савдо ва логистика хизматлари кўрсатиш, Учқўрғон туманини балиқчиликка ихтисослаштириш орқали эришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон “2022-2026 йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг тегишли бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-595-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва шу турдаги товар айланмасини жадаллаштиришга эришилади;
Наманган вилояти ҳудудларининг демографик салоҳияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ва ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган минтақада маҳаллий озиқ-овқат бозорини ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган давр учун кўп вариантли прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги ПҚ-273-сон «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонини амалга ошириш натижасида эришиладиган асосий индикаторларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибиятининг 2024-йил 10-майдаги 04/1-595-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий қилиниши натижасида минтақада 2030 йилгача бўлган даврда маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 1,3 баравар ўсишига эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish