Ахунбаев Сталбек Медеровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсон танасидаги иссиқлик ўтказувчанликнинг табиий ҳолат ва патологиядаги роли» 14.00.15 – Патологик анатомия ва 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Tib1244.
Илмий маслаҳатчи: Сидиков Акмал Абдикахарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Иброимов Абыт Иброимович, биология фанлари доктори, Миллий фанлар академиясининг мухбир аъзоси (Қирғиз Республикаси).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти, PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01.
Расмий оппонентлар: Шакирова Садокат Муҳамматсолиевна, тиббиёт фанлари доцент; Аҳмаджонова Гулноза Муродовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Муратов Жанибек Қудайбакович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсон танасининг нормал ҳолатида ва айрим патологик ҳолатлари ва касалликларида унинг иссиқлик утказувчанлигига таъсир қилувчи гено- ва фенотипик узаро боғлиқликларни урганиш ва уларнинг ривожланишини башорат қилиш имкониятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ўзгартирилган калориметрик усул ёрдамида нотекис популяцияда статистик жихатдан инсон танасининг иссиқлик ўтказувчанлигининг ўзгарувчанлиги асосланган;
илк бор аҳоли миқёсида инсон танасининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти жинсга кўра статистик жиҳатдан сезиларли фарқ қилиши, ёш ўтиши билан ўзгариши ҳамда инсоннинг ирқий ва этник келиб чиқишига мувофиқ равишда турлича бўлиши аниқланган;
илк бор тананинг иссиқлик утказувчанлиги даражаси геномдаги конститутив гетерохроматиннинг умумий миқдори билан боғлиқлиги, шунингдек, популяцияда тананинг иссиқлик утказувчанлигининг ирсий узгарувчанлиги кариотипдаги Q-гетерохроматин миқдори билан белгиланиши асосланган;
илк бор инсон танасининг иссиқлик утказувчанлиги даражаси ва кариотипдаги Q-гетерохроматин миқдори уртасида алиментар семизлик, алкоголизм ва гиёҳвандлик ривожланиши билан статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлик мавжудлиги асосланган;
илк бор тананинг иссиқлик утказувчанлиги ҳужайра ядроларидан ташқарига, ва натижада бутун организмдан ортиқча иссиқликни чиқариб юбориш билан боғлиқ муаммолар туфайли Covid-19 нинг оғир кечишига таъсир қилувчи омиллардан бири эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инсон танасининг иссиқлик ўтказувчанлигини меъёрда ва патологияда ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида Республика руҳий саломатлик илмий-амалий маркази (наркология) Фарғона филиалининг 2024 йил 9 декабрдаги Н181-сон буйруғи, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика эндокринология илмий-амалий маркази Фарғона филиалининг 2024 йил 10 декабрдаги 82/1-сон буйруғи ва Фарғона жамоат саломатлиги институти кўп тармоқли клиникасининг 2024 йил 28 декабрдаги 48-сон буйруғи ҳамда 2024 йил 5 декабрдаги 01-021/у-т-36-сон баённома билан тасдиқланган услубий тавсияларга кўра қуйидаги янгиликлар жорий этилди:
биринчи илмий янгилик: илк бор узгартирилган калориметрик усул ёрдамида нотекис популяцияда инсон танасининг иссиқлик ўтказувчанлигининг ўзгарувчанлиги асосланган. Бу усул терморегуляциянинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш, иссиқлик алмашинуви бузилишлари бўйича хавф гуруҳларини аниқлаш ва термик стрессга боғлиқ ҳолатларнинг эрта профилактикасини ўтказиш имконини беради. Усул Республика руҳий саломатлик илмий-амалий маркази (наркология) Фарғона филиалининг 09.12.2024 йилдаги Н181-сонли буйруғи, академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика эндокринология илмий-амалий маркази Фарғона филиалининг 10.12.2024 йилдаги 82/1-сонли буйруғи, Фарғона жамоат саломатлиги институти кўп тармоқли клиникасининг 28.12.2024 йилдаги 48-сонли буйруғи ҳамда 05.12.2024 йилдаги 01-021/у-т-36-сонли баённома билан тасдиқланган услубий тавсиялар асосида жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: терморегуляциянинг индивидуал бузилишларини эрта аниқлаш, юқори хавф гуруҳларини шакллантириш ва термик стрессга боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида олдини олиш орқали иссиқлик таъсиридан келиб чиқадиган касалхонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари камаяди. Бу аҳолининг меҳнат қобилиятини оширади, иқтисодий йўқотишларни камайтиради, шунингдек, профилактик кўрикларга скринингни киритиш орқали заиф гуруҳларни (болалар, кексалар, эндокрин ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлар) ҳимоя қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир бемор учун тўғридан-тўғри диагностика харажатлари ≈ 1250000 сўмдан ≈ 420000 сўмгача камаяди (тежамкорлик ≈ 65%), клиник қарор қабул қилиш вақти 3-4 суткадан 24 соатгача қисқаради ва стационар асоратлар частотаси камаяди; усул дастлабки 30 нафар беморни текширгандан сўнг ўзини оқлайди. Хулоса: модификацияланган калориметрик скрининг клиник қарор қабул қилиш муддатини 3-4 суткадан 24 соатгача қисқартириш ва ҳар бир бемор учун ўртача ≈ 830000 сўм бюджет маблағларини тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор аҳоли миқёсида инсон танасининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти жинсга кўра статистик жиҳатдан сезиларли фарқ қилиши, ёш ўтиши билан ўзгариши ҳамда инсоннинг ирқий ва этник келиб чиқишига мувофиқ равишда турлича бўлиши аниқланган. Бу усул алиментар семизлик, метаболик бузилишлар ва қарамлик хулқ-атвори хавфини табақалаштириш имконини беради. Усул 10.12.2024 йилдаги 82/1-сонли буйруқ (эндокринологик амалиёт) ва 09.12.2024 йилдаги Н181-сонли буйруқ (наркологик скрининг) билан амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги семизлик ва метаболик синдромга мойиллиги юқори бўлган шахсларни эрта аниқлаш, касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш, шунингдек, қарамлик хулқ-атвор шаклларини олдини олиш орқали аҳолининг ҳаёт сифати ва меҳнат салоҳиятини оширишдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги диагностика мажмуаси учун харажатларни камайтиришда намоён бўлади: анъанавий ≈ 1200000 сўмлик гормонал-метаболик текширув ўрнига ≈ 420000 сўмлик иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини тезкор ўлчаш қўлланилади. Бу ҳар бир бемор учун ≈ 780000 сўм (≈ 65%) тежашни таъминлайди ва дастлабки 30 кишини текширгандан сўнг усулни қоплайди. Хулоса: иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг популяцион меъёрларини қўллаш скрининг вақтини бир кунгача қисқартиради ва ҳар бир текширилувчи учун ўртача ≈ 780000 сўм бюджет маблағларини тежайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор тананинг иссиқлик утказувчанлиги даражаси геномдаги конститутив гетерохроматиннинг умумий миқдори билан боғлиқлиги, шунингдек, популяцияда тананинг иссиқлик утказувчанлигининг ирсий узгарувчанлиги кариотипдаги Q-гетерохроматин миқдори билан белгиланиши асосланган. Бу усул семизлик, алкоголизм ва гиёҳвандлик хавфини генетик жиҳатдан башорат қилиш имконини беради; эндокринология ва наркология бўлимларининг чуқурлаштирилган скрининг алгоритмларига киритилди (2024 йил 10 декабрдаги 82/1-сон ва 2024 йил 9 декабрдаги Н181-сон буйруқлари, 2024 йил 5 декабрдаги 01-021/у-т-36-сон услубий тавсиялар баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: метаболик ва аддиктив бузилишларнинг ирсий хавфи юқори бўлган шахсларни эрта аниқлаш касалланишни камайтиради, фаол ҳаёт давомийлигини оширади ва аҳолининг устувор гуруҳларида мақсадли профилактикани осонлаштиради. Иқтисодий самарадорлиги: кенгайтирилган гормонал-ситогенетик пакет (≈ 1500000 сўм/бемор) ўрнига комбинацияланган иссиқлик ўтказувчанлик-ситогенетик тестни (≈ 650000 сўм) қўллаш ҳар бир текширилувчи учун ≈ 850000 сўм (≈ 57%) тежашга имкон беради ва дастлабки 25-30 беморни скрининг қилишдаёқ ўзини оқлайди. Хулоса: "иссиқлик ўтказувчанлик + Q-гетерохроматин" интеграл кўрсаткичидан фойдаланиш диагностика вақтини бир кунгача қисқартиради ва бемор учун ўртача бюджет харажатларини деярли икки баравар камайтиради, профилактика дастурларининг юқори прогностик қиймати ва самарадорлигини таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор инсон танасининг иссиқлик утказувчанлиги даражаси ва кариотипдаги Q-гетерохроматин миқдори уртасида алиментар семизлик, алкоголизм ва гиёҳвандлик ривожланиши билан статистик жиҳатдан ишончли боғлиқлик мавжудлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: скрининг ва индивидуал профилактика аниқлигини ошириш, айниқса метаболик ва қарамлик ҳолатлари бўлган беморларда касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини камайтириш, ҳаёт сифати ва давомийлигини яхшилаш имконини берди. Фарғона жамоат саломатлиги институтининг кўп тармоқли клиникасида амалиётга жорий этилди (2024 йил 28 декабрдаги 48-сон буйруқ). Иқтисодий самарадорлиги: шифохонага ётқизиш ва оғир асоратлар сонини камайтириш ҳар 1000 нафар бемор учун ≈ 4,5 млрд сўмни (ҳар бир бемор учун ≈ 4,5 млн сўм) тежаш имконини берди, бу клиника ҳисоб-китоблари билан тасдиқланди. Хулоса: COVID-19 скринингида иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичидан фойдаланиш клиник қарор қабул қилишни тезлаштиради, касалхоналар юкини камайтиради ва усулни кенг қўллашда сезиларли бюджет самарасини таъминлайди.
Бешинчи илмий янгилик: илк бор тананинг иссиқлик утказувчанлиги ҳужайра ядроларидан ташқарига, ва натижада бутун организмдан ортиқча иссиқликни чиқариб юбориш билан боғлиқ муаммолар туфайли Covid-19 нинг оғир кечишига таъсир қилувчи омиллардан бири эканлиги асосланган. Ижтимоий самарадорлиги: тананинг иссиқлик ўтказувчанлик индексини скрининг босқичида аниқлаш COVID-19нинг оғир кечишига мойил гуруҳларни (айниқса метаболик синдром ва дори-қарамлик ҳолатли беморларни) эрта аниқлаш имконини беради; касалланиш оғирлиги ва леталликни пасайтиради, ҳаёт сифати ҳамда умр давомийлигини оширади; профилактика ва мақсадли реабилитация дастурларининг самарадорлигини янада кучайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: оғир асоратларнинг олдини олиш реанимация ва стационар даволаш харажатларини кескин камайтириш ҳар 1000 нафар бемор учун ≈ 4,5 млрд сўмни (ҳар бир бемор учун ≈ 4,5 млн сўм) тежаш имконини берди, бу клиника ҳисоб-китоблари билан тасдиқланди. Хулоса: COVID-19 скринингида тананинг иссиқлик ўтказувчанлик кўрсаткичидан фойдаланиш клиник қарор қабул қилишни тезлаштириб, шифохона юкини камайтиради ва усулни кенг жорий этиш давлат бюджети учун сезиларли иқтисодий самара беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish