Мусурманов Нодирбек Абдуғаниевичнинг
фандоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогʻи номи): “Ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда идентиклик ва фрактал ёндашув нисбати” 22.00.01 ‒ Социология назарияси ва тарихи. Социологик тадқиқот усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/S138
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви Академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекмуродов Мансур Бобомуродович, социология фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: социология фанлари доктори, профессор Холбеков Абдуғани Жуманазарович, Анарова Шаҳзода Аманбеевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ижтимоий бошқарув жараёнларидаги идентиклик ва фрактал ёндашувнинг ўрни ва ролини социологик тадқиқ этиш орқали жамиятдаги муносабатлар тизимини асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ижтимоий бошқарув тенденсияларининг мамлакатимиз ҳаётида янада мустаҳкамланиши, жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг юксалиши, жамоатчилик назоратининг кучайиши ҳамда ватанпарварликнинг ривожланишига маҳалла ҳудудида “синергетик эффект” ҳодисасини юзага келтириши асослаб берилган;
ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда анъанавий социологик ёндашувларни фрактал моделлаштириш билан уйғунлаштириш орқали маҳалла тизимимнинг микро ва макро даражадаги ўзаро боғлиқлиги социологик очиб берилган;
идентиклик ва фрактал ёндашув нисбатини математик моделлаштириш ёрдамида ижтимоий бошқарув тизимларининг касбий, социал ва маънавий самарадорлик индекси ишлаб чиқилган ҳамда тўрт ўлчовли социология назариясининг шаклланиши асослантирилган;
фрактал ёндашув ва идентикликни уйғунлаштириш асосида ижтимоий бошқарувнинг кўп даражали (полилевел) ва ўзаро боғлиқ (интердепенсия) тармоқ тузилмалари ижтимоий барқарорлик моделларининг йўлга қўйилиши социологик асослантирилган. Фрактал ёндашув орқали математик моделлаштириб компютер симулияцилари ёрдамида турли сценарийларни синаб кўриш имконини беради бу эса шаҳарларни ақлли тизимга айлантиришда (смарт cитй) фойдали эканлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий бошқарувда идентиклик ва фрактал ёндашув нисбати бўйича олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларда қўлланилди:
ижтимоий бошқарувнинг мамлакатимиз ҳаётида янада мустаҳкамланиши жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ошишига, жамоатчилик назорати кучайишига, ватанпарварликнинг ривожланишига (яъни, фуқаролар ижтимоий-сиёсий фаоллашувига) синергетик эффект сифатида таъсир қилиши сингари илмий хулосаларидан, ўзбек халқининг идентиклигига оид тизимлаштирилган социологик атама, тушунча, тамойил ҳамда консептуал ёндашувларга оид таклифлардан “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2024 йилдаги Ўзбекистон ёшлари – 2024: қадриятлар, муаммолар ва кутилмалар ҳақида дастурида назарда тутилган Ёшлар ташкилотлари фаолиятини коммуникативлигини такомиллаштиришга қаратилган дастурда фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2025-йил 14-мартдаги 01-16/51-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур илмий хулосалар “Ижтимоий фикр” Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ушбу йўналишдаги иш фаолияти самарадорлигини ошишига хизмат қилди;
ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда анъанавий социологик ёндашувларни фрактал моделлаштириш билан уйғунлаштирган ҳолда, маҳалла тизимининг микро ва макро даражадаги ўзаро боғлиқлиги каби илмий хулосаларидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказининг 2025-йил март ойидаги “Ўзбекистон маҳаллаларида миллий қадриятлар ва ватанпарпарлик ҳақида” дастурида назарда тутилган Маҳаллалар фаолиятларини коммуникативлигини такомиллаштиришга қаратилган дастурда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув-услубий марказининг 2025-йил 18-мартдаги 01-03/08-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизими ходимларининг малакасини ошириш ва маҳаллаларни методик таъминлаш ўқув – услубий марказининг ушбу йўналишдаги иш фаолияти самарадорлигини ошишига хизмат қилди;
Диссертациянинг ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда идентиклик ва фрактал ёндашув нисбатини шакллантиришга доир шароитлар, усуллар ва факторларга оид таклифлари, тавсиялари ва хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2025-йилга мўлжалланган “Очиқ студия” ток-шоу дастурида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2025-йил 26-мартдаги 15-20/186-сонли маълумотномаси). Натижада, ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда идентиклик ва фрактал ёндашув нисбатинига доир жамоатчилик фикри шаклланишига хизмат қилди;
ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда ҳудудларнинг этноментал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ёндашишнинг жамиятдаги интеграциялашув жараёнларини интенсивлаштириши илмий-эмпирик асосланганлиги хусусидаги таклифлар “Тошкент вилоят телерадио канали” ДМ фаолиятида “Янги кунда яна биргамиз” дастури 2025 йил феврал ойидаги сонида фойдаланилган (Тошкент вилоят телерадио канали ДМ нинг 2025-йил 27-мартдаги №01-03-48-сонли маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ижтимоий бошқарув жараёнларини оптималлаштиришда, идентиклик ва фрактал ёндашувда, ўзбек идентиклигининг шаклланиб бориши жараёнида, тарихий, ижтимоий, маънавий омилларнинг замонавий глобаллашган дунёга интеграциялашув жараёнларини ёшлар ва жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилишда қўлланилди.