Омаров Хасан Бахтовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юрак ишемик касаллигида глутатионпероксидаза 4 (GPX4) гени полиморфизмни клиник - диагностик аҳамияти”, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2024.3.PhD/Тib4857.
Илмий раҳбар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Тошкент тиббиёт академияси.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Рахимова Дилором Алимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Рустам Султанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади: юрак ишемик касаллиги (стабил зўриқиш стенокардияси) мавжуд беморларда глутатионпероксидаза 4 (GPX4) гени полиморфизмнинг учрашини аниқлаш ва организмнинг антиоксидант ҳимоялаш фаолиятини оширишнинг муқобил усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда антиоксидант тизим хусусиятлари ва ўзига хослигини белгиловчи генлари полморфизмини С/Т ва Т/Т аллели унинг кечиши ва прогнози бўйича салбий индикатор эканлиги асосланган;
илк бор глутатионпероксидаза 4 (GPX4) генининг полиморф генотипларини ЮИКнинг етакчи хавф омилларидан наслий мойиллик, никотинга қарамлик, семизлик ва ҳавотир депрессив синдроми билан юқори даражадаги корреляция аниқланган;
глутатионпероксидаза 4 (GPX4) гени полиморфизмини организмнинг оксидловчи стрессга жавоби, липидлар алмашинуви ва қон ивиш тизими билан боғлиқ биомаркерлар даражасига таъсири, хар бир беморда генетик ҳолатни ҳисобга олиб индивидуал хавф омиллари аниқланган;
глутатионпероксидаза 4 (GPX4) генининг полиморфизми негизида антиоксидант тизимини мустахкамлаш максадида глутатион ва селен қўллаш орқали стандарт даво такомиллаштирилади ва эришилган натижалар ЮИК эрта ривожланиши ва қисқа муддатларда касалликни янада авжланишини олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Юрак ишемик касаллигида глутатионпероксидаза 4 (GPX4) гени полиморфизмни клиник - диагностик аҳамияти буйича олинган натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: Юрак ишемик касаллиги билан оғриган беморларда антиоксидант тизим хусусиятлари ва ўзига хослигини белгиловчи генлари полморфизмини С/Т ва Т/Т аллели унинг кечиши ва прогнози бўйича салбий индикатор эканлиги Тошкент шаҳар тиббий реабилитация маркази клиник шифохонасининг 04.03.2025-йилдаги J/cp 59-сонли буйруғи ҳамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг 13.03.2025 йил 50-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 майдаги 18 -сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алоҳида танланган ёндашувлар асосида беморларни скринингга саралаб олиш ва гиполипидемик даволашни эрта бошлаш имконини яратилиб, беморларни ташхислаш бўйича алгоритм дастурлари самарадорлигини оширилади. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК юқори хавфини белгиловчи генотипик предикторларга эга стабил зўриқиш стенокардияси II-III ФС мавжуд беморларни антиоксидант тизими генетик полиморфизмини ташхислаш учун скрининг дастурлари ўтказиш бюджет маблағларини тежалиши таъминланган. Хулоса: ЮИК мавжуд беморларда глутатионпероксидаза 4 (GPX4) генининг аллел ва генотипларининг тарқалганлик даражаси ўрганилиб, эришилган натижалар Т аллели мавжуд гетеро хамда гомозигот генотипи бўлганларга нисбатан оғир кечишига сабаб бўлади деган эҳтимолни тасдиқлаш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: илк бор глутатионпероксидаза 4 (GPX4) генининг полиморф генотипларини ЮИКнинг етакчи хавф омилларидан наслий мойиллик, никотинга қарамлик, семизлик ва ҳавотир депрессив синдроми билан юқори даражадаги корреляция аниқланганлиги Тошкент шаҳар тиббий реабилитация маркази клиник шифохонасининг 04.03.2025-йилдаги J/cp 59-сонли буйруқ ҳамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг 13.03.2025 йил 50-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алоҳида танланган тарзда беморларни саралаб олишни таъминлайди ҳамда ЮИК генотипик полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда уни ташхислашда текширувлар ҳажмини мутаносиб равишда кенгайтириш имконини беради. Бу эса беморларни кузатишда ташхислаш ва башоратланган дастурларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси II-III ФС билан оғриган беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда глутатион ва селен қўллаш натижасида уларнинг 6 ойдан кейин липид алмашинувини меъёрий кўрсаткичларга яқинлашишига ва қон томир атеросклерози кечишини барқарорлашишига сабаб бўлиб, гиполипидемик дориларни дозасини чегаралаб ҳар ойда сарфланадиган маблағни тежаш имконини берди. Хулоса: ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси II-III ФС билан оғриган беморларда стандарт даволаш курси билан биргаликда глутатион ва селен қўллаш натижасида уларнинг липид алмашинувини меъёрий кўрсаткичларга яқинлашишига ва томир атеросклерози этилиши имконини берди.
учинчи илмий янгилик: глутатионпероксидаза 4 (GPX4) гени полиморфизмини организмнинг оксидловчи стрессга жавоби, липидлар алмашинуви ва қон ивиш тизими билан боғлиқ биомаркерлар даражасига таъсири, хар бир беморда генетик ҳолатни ҳисобга олиб индивидуал хавф омиллари аниқланганлиги Тошкент шаҳар тиббий реабилитация маркази клиник шифохонасининг 04.03.2025-йилдаги J/cp 59-сонли буйруқ ҳамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг 13.03.2025 йил 50-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: алоҳида танланган тарзда беморларни саралаб олишни таъминлайди ҳамда ЮИК генотипик таркибий қисмларини ҳисобга олмаган ҳолда касалликни ташхислашда асбобий текширувлар ҳажмини дифференциал равишда кенгайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК билан касалланган беморларда лаборатор кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида глутатион (250 мг) ва селенни (55 мкг) биргаликда қўллаш орқали 6 ойдан кейин беморнинг коагулограмма натижаларини яхшиланиши, қоннинг коагуляцион тизимнинг ижобий ўзгаришларига олиб келган. Хулоса: Таклиф қилинган алгоритмнинг жорий қилиниши беморларни олиб боришда ташхислаш ва прогнозлаш дастурларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
тўртинчи илмий янгилик: глутатионпероксидаза 4 (GPX4) генининг полиморфизми негизида антиоксидант тизимини мустахкамлаш максадида глутатион ва селен қўллаш орқали стандарт даво такомиллаштирилади ва эришилган натижалар ЮИК эрта ривожланиши ва қисқа муддатларда касалликни янада авжланишини олдини олиш орқали беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланиши аниқланганлиги Тошкент шаҳар тиббий реабилитация маркази клиник шифохонасининг 04.03.2025-йилдаги J/cp 59-сонли буйруқ ҳамда Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалининг 13.03.2025 йил 50-сонли буйруғи билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: амалга оширилган чора-тадбирлар ЮИК мавжуд бўлган беморларда касалликни эрта аниқлаш, унинг кечиши прогнозини баҳолаш, нохуш оқибатлар ва фатал асоратларнинг олдини олиш, шунингдек, бемор-ларнинг ҳаёт сифати ва унинг давомийлигини яхшилаш бўйича ёндашувларни такомиллаштириш имконини яратди. Иқтисодий самарадорлиги: ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси ФС II-III билан оғриган беморларда эришилган натижалар жамиятда меҳнатга лаёқатли кишилар сонининг ортишига, ЮИК янада авжланиб стабил стенокардиянинг ФС ортишини олдини олишга, бу орқали беморларнинг йиллик шифохонага ётиш сонининг 1,2 баробарга камайишига эришилади. Хулоса: ЮИК стабил зўриқиш стенокардияси II –III ФС беморларда касаллик асоратлари ва унинг кучайишини башорат қилиш мақсадида беморларни олиб бориш алгоритми ишлаб чиқилган.