Курмаев Саидбек Ильдар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дентал имплантациядан кейин яллиғланиш асоратлари ривожланиши профилактикасини такомиллаштириш», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5196.
Илмий раҳбар: Шомуродов Кахрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шукпаров Асылбек Баядилович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Қозоғистон Республикаси). 
Етакчи ташкилот: Кубан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: яллиғланиш хусусиятига эга асоратларнинг ривожланиш хавфини аниқлаш ва профилактик чора-тадбирлар комплексини жорий этиш орқали дентал имплантация самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Морзе конуси шаклидаги ички бирикмали ва винтли мустаҳкамланган дентал имплантатлари имплантат ва абатмент ўртасидаги бирикма зонасида юқори даражадаги герметизмни таъминлаши исботланган;
тадқиқотлар натижасида имплантат-милк бирикмасининг цитоморфометрик кўрсаткичлари – ДИ (деструкция индекси) ва ЯДИ (яллиғланиш-деструкция индекси) каби параметрлар динамикасини ноинвазив усулда баҳолаш юқори диагностик аҳамиятга эга экани аниқланган;
герметизацияловчи препарат қўлланилган дентал имплантатлар соҳасида пародонтопатоген микроорганизмларнинг минимал даражаси билан ижобий микробиоценоз шакллангани кузатилган ва имплантат-милк эгати суюқлигида P.gingivalis, P.intermedia, T.denticola каби микроорганизмлар ДНКсининг нисбатан паст миқдори (0,25 ± 0,01)*10⁴) аниқланган; 
имплантат-милк эгати суюқлигининг иммунофермент таҳлили натижалари (TNF-α ва aMMP-8 миқдори) ва суртма-намуналарнинг цитоморфологик таҳлили асосида баҳоланган яллиғланиш кўрсаткичлари (ДИ ва ЯДИ) ўртасидаги ижобий корреляцион боғлиқликни аниқлаш орқали имплантат атрофи соҳасидаги тўқималарда патологик жараёнлар эрта босқичда аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дентал имплантация самарадорлигини бактериал инвазияни олдини олиш орқали ошириш бўйича олинган илмий натижаларининг амалиётга татбиғи ҳақида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги №17/30-сон баённомаси хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: Морзе конуси шаклидаги ички бирикмали ва винтли мустаҳкамланган дентал имплантатлари имплантат ва абатмент ўртасидаги бирикма зонасида юқори даражадаги герметизмни таъминлаши исботланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: турли ҳил конструкцияга эга имплантат-абатмент бирикмаларида ҳосил бўлувчи микро-бўшлиқларнинг бактериал инвазияга мойиллиги экспериментал тарзда ўрганилди. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 4-50-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 4-сонли болалар стоматология клиникасининг 26.02.2025 йилдаги 42-сонли буйруғи билан "Дентал имплантатларнинг ички структурасига бактериал инвазияни олдини олиш усуллари" (Тошкент давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/80-сон билан тасдиқланган) ва "Дентал имплантатлар атрофидаги тўқималарда яллиғланиш жараёнларини ерта аниқлаш алгоритми" (Тошкент давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/81-сон билан тасдиқланган) номли услубий тавсияномалар амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги №17/30-сон хулосаси). Ижтимоий ахамияти: “имплантат-абатмент” бирикиш соҳасида юқори герметизмга эришиш орқали ортопедик конструксиясиянинг узоқ муддат хизмат қилиши таъминланади ва беморларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилувчи асоратлар олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, яллиғланиш асоратлари хавфини сезиларли даражада камайтириш орқали мукозит ва периимплантит даволанишига ҳамда қайта протезлашга йўналтириладиган қўшимча сарф ҳаражатлар камида 3000000 сўм миқдорида тежалади.
иккинчи илмий янгилик: тадқиқотлар натижасида имплантат-милк бирикмасининг цитоморфометрик кўрсаткичлари – ДИ (деструкция индекси) ва ЯДИ (яллиғланиш-деструкция индекси) каби параметрлар динамикасини ноинвазив усулда баҳолаш юқори диагностик аҳамиятга эга экани аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: имплантат-милк бирикмасининг цитоморфометрик кўрсаткичлари – ДИ (деструкция индекси) ва ЯДИ (яллиғланиш-деструкция индекси) каби параметрлар динамикаси ноинвазив усулда клиник кўрсаткичлар билан боғлиқлиги орқали яллиғланиш даражасини баҳолаш ўрганилди. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 4-50-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 4-сонли болалар стоматология клиникасининг 26.02.2025 йилдаги 42-сонли буйруғи билан "Дентал имплантатлар атрофидаги тўқималарда яллиғланиш жараёнларини ерта аниқлаш алгоритми" (Тошкент давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/81-сон билан тасдиқланган) номли услубий тавсияномаси амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги №17/30-сон хулосаси). Ижтимоий ахамияти: имплантат-милк бирикмасининг цитоморфометрик кўрсаткичлари – ДИ (деструкция индекси) ва ЯДИ (яллиғланиш-деструкция индекси) каби параметрлар динамикасини ноинвазив усулда баҳолаш юқори диагностик аҳамиятга эгалиги яллиғланиш жараёнини клиник белгилари намоён бўлмаган эрта босқичда аниқланиши таъминланади ва беморларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилувчи асоратлар олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, яллиғланиш асоратлари хавфини эрта босқичда ва сезиларли даражада камайтириш орқали мукозит ва периимплантит даволанишига ҳамда қайта протезлашга йўналтириладиган қўшимча сарф ҳаражатлар камида 3000000 сўм миқдорида тежалади.
учинчи илмий янгилик: герметизацияловчи препарат қўлланилган дентал имплантатлар соҳасида пародонтопатоген микроорганизмларнинг минимал даражаси билан ижобий микробиоценоз шакллангани кузатилган ва имплантат-милк эгати суюқлигида P. gingivalis, P. intermedia, T. denticola каби микроорганизмлар ДНКсининг нисбатан паст миқдори (0,25 ± 0,01)*10⁴) аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: татбиқ натижасида дентал имплантатларининг ички интерфейсига бактериал инвазияни бартараф этиш яллиғланиш асоратлар ривожланиши олди олинади ҳамда амалга оширилаётган терапевтик чора-тадбирлар мажмуасининг самарадорлигини оширишга имкон беради. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 4-50-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 4-сонли болалар стоматология клиникасининг 26.02.2025 йилдаги 42-сонли буйруғи билан "Дентал имплантатларнинг ички структурасига бактериал инвазияни олдини олиш усуллари" (Тошкент Давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/80-сон билан тасдиқланган) ва "Дентал имплантатлар атрофидаги тўқималарда яллиғланиш жараёнларини ерта аниқлаш алгоритми" (Тошкент давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/81-сон билан тасдиқланган) номли услубий тавсияномалар амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги №17/30-сон хулосаси). Ижтимоий ахамияти: “имплантат-абатмент” бирикиш соҳасида юқори герметизмга эришиш ва бактериал инвазия даражасини камайтириш орқали ортопедик конструксиясиянинг узоқ муддат хизмат қилиши таъминланади ва беморларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилувчи асоратлар олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, яллиғланиш асоратлари хавфини сезиларли даражада камайтириш орқали мукозит ва периимплантит даволанишига ҳамда қайта протезлашга йўналтириладиган қўшимча сарф ҳаражатлар камида 3000000 сўм миқдорида камайтирилган.
тўртинчи илмий янгилик: имплантат-милк эгати суюқлигининг иммунофермент таҳлили натижалари (TNF-α ва aMMP-8 миқдори) ва суртма-намуналарнинг цитоморфологик таҳлили асосида баҳоланган яллиғланиш кўрсаткичлари (ДИ ва ЯДИ) ўртасидаги ижобий корреляцион боғлиқликни аниқлаш орқали имплантат атрофи соҳасидаги тўқималарда патологик жараёнлар эрта босқичда аниқланган. Илмий янгиликнинг ахамияти: имплантат-милк бирикмасининг цитоморфометрик кўрсаткичлари – ДИ (деструкция индекси) ва ЯДИ (яллиғланиш-деструкция индекси) каби параметрлар динамикаси ноинвазив усулда клиник кўрсаткичлар ва имплантат-милк эгатидан олинган суюқлигининг иммунофермент таҳлили натижалари (биомаркёрлар миқдори) билан боғлиқлиги орқали яллиғланиш даражасини баҳолаш принциплари ишлаб чиқилди. Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши: Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 03.03.2025 йилдаги 4-50-сонли буйруғи ва Тошкент шаҳар 4-сонли болалар стоматология клиникасининг 26.02.2025 йилдаги 42-сонли буйруғи билан "Дентал имплантатларнинг ички структурасига бактериал инвазияни олдини олиш усуллари" (Тошкент давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/80-сон билан тасдиқланган) ва "Дентал имплантатлар атрофидаги тўқималарда яллиғланиш жараёнларини ерта аниқлаш алгоритми" (Тошкент давлат стоматология институти кенгашининг 20.02.2025 й. 01-р/81-сон билан тасдиқланган) номли услубий тавсияномалар амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 7 майдаги №17/30-сон хулосаси). Ижтимоий ахамияти: имплантат-милк бирикмасининг цитоморфометрик кўрсаткичлари ва имплантат-милк эгатидан олинган суюқлигининг иммунофермент таҳлили орқали аниқланган яллиғланиш биомаркёрлари миқдори каби параметрлар динамикасини ноинвазив усулда баҳолаш юқори диагностик аҳамиятга эгалиги яллиғланиш жараёнини клиник белгилари намоён бўлмаган эрта босқичда аниқланиши ҳамда ўз вақтида тегишли терапевтик муолажаларни бошлаш таъминланади ва беморларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир қилувчи асоратлар олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, яллиғланиш асоратлари хавфини сезиларли даражада камайтириш орқали мукозит ва периимплантит даволанишига ҳамда қайта протезлашга йўналтириладиган қўшимча сарф ҳаражатлар камида 3000000 сўм миқдорида иқтисодий самарадорликга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish