Гулмуродов Аббос Гулмурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармогъи номи): “Темир йўл соҳасида ходимларининг касбий такомиллашувида социологик ёндашув” 22.00.02 ‒ Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4. PhD/S81. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Матибаев Ташпўлат Балтабаевич, социология фанлари доктори, профессори
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Юлдашев Анвар Эргашевич, социология фанлари доктори Гаффарова Мавлуда Қурбонбоевна.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда темир йўл соҳасида фаолият олиб бораётган кадрлар касбий ривожлантиришнинг хусусиятларини социологик таҳлил асосида ёритиб бериш ва мазкур тизимни такомиллаштиришга доир илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
темир йўл транспорти тизимидаги кадрларни социологик тадқиқотлар асосида касбий компетентлигини (ҳаракатни мувофиқлаштириш, хавфсизликни таъминлаш, ходимлар билан ишлаш, рақамли бошқарув тизимлари, жамоа билан ишлаш, муаммоларни ҳал этиш, стрессга чидамлилик, йўл инфратузилмаси билан ишлаш) оширувчи транспорт ҳаракатини оптималлаштириш қоидалари ишлаб чиқилган;
темир йўл транспорти корхоналарида ходимларни тайёрлаш ва танлаб олишда рақамли технологиялар ва онлайин ўқитиш тизимидан фойдаланиш ишчи кучининг малакаси, касбий тайёргарлик даражаси, ишга бўлган мотивацияси, ўз касбига бўлган муносабати, меҳнатга қониқиш даражаси, меҳнат интизоми ва самарадорлигини таҳлил қилиш имконини бериши социологик асослантирилган;
темир йўл тизимидаги кадрларни тайёрлашда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда мослашувчан ўқув курсларни ташкил этиш тизимининг йўлга қўйилиши соҳада етук кадрлар тайёрлаш самарадорлигига илғор инновацион ўқув методлари (интерактив, касбий аналитикага таянган мониторинг)дан фойдаланиш орқали эришилиши социологик асослантирилган;
темир йўл соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий хавфсизлигини таминлаш жараёнларини янада оптималлаштиришга йўналтирилган психологик ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамкорлик ва ижтимоий фикрни инобатга олиш механизмларидан самарали фойдаланиш зарурати социологик асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизими корхоналарида бошқарув самарадорлигини таъминлаш, темир йўл корхоналари фаолиятини бошқариш тартибини такомиллаштириш, оптимал бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
диссертацияда ўрганилган масалалар (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан ўтказилган социологик тадқиқотларда қўлланилди. Жумладан, темир йўл ходимларининг касбий компетентлигини ўрганиш, мавжуд камчиликларни аниқлаш, тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш соҳа ривожининг жадаллашувида долзарб аҳамият касб эттириш масалаларини амалий социологик жиҳатдан ўрганишга ва сермаҳсул натижаларга эришишни таъминлашга асос яратилиши юзасидан ишлаб чиқилган хулосалар асосидаги таклиф ва тавсиялардан фойдаланилган (“Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2024-йил 29 мартдаги 01-16/53-сонли маълумотномаси). Натижада, темир йўл ходимларининг касбий компетентлигини ривожлантириш, мавжуд камчиликларни аниқлаш, кадрлар салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди. 
Диссертацияда Ўзбекистон темир йўллар тизимидаги кадрларнинг инфратузилмасини бошқариш ва ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш бу кадрларни бошқариш ва ривожлантириш учун асосий вазифаларининг самарадорлигини оширишда меҳнат бозорига кириб келаётган ёш мутахассисларнинг ўзлари эгаллаган соҳаларида бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш механизмларининг хусусиятлари («таълим тизими – меҳнат бозори – ёш мутахассис» ўртасида интеграция) қилишни ўрганишда қўлланилди. (Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг 2024-йил 6-мартдаги 02-01/192-сонли маълумотномаси). Натижада,  меҳнат бозорига кириб келаётган ёш мутахассис кадрларни бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги ошди ёш мутахассисларнинг ўзлари эгаллаган соҳаларида бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш механизмлари яратилди.
Диссертацияда Ўзбекистон темир йўллар тизимидаги кадрларнинг инфратузилмасини бошқариш ва ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш бу кадрларни бошқариш ва ривожлантириш учун асосий вазифаларининг самарадорлигини оширишда мутахассис кадрларни тайёрлаш самарадорлигини оширишнинг инновацион омиллари таҳлил ва тадқиқ қилиш натижасида темир йўл транспорти тизимидаги ходимларни меҳнат самарадорлигини оширишнинг замонавий инновацион омилларнинг тизимли фаолиятини яхшилаш, ушбу фаолиятни ривожлантириш учун ижобий ва салбий таъсир кўрсатувчи компонентларни эмпирик тадқиқотлар орқали очиб беришга эришилади. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси томонидан — ходимларни бошқариш услублари ва унинг ҳуқуқий аcоcларини такомиллаштириш мезонлари тавсифланиб, тизимлаштирилди. («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2024-йил 14-февралдаги 07/590-24-сонли маълумотномаси). Натижада, ходимларнинг эришиши лозим бўлган фаолият самарадорлиги (КРІ) бўйича дастур яратиш ва ходимларни бошқаришда қўллаш, мазкур услубий ишланма мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги темир йўл ходимларининг касбий компетентлигини аниқлаш, мавжуд камчиликларни ҳал қилишда фойдаланилди.
Диссертацияда темир йўл соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий хавфсизлигини таминлаш жараёнларини янада оптималлаштиришга йўналтирилган психологик ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамкорлик ва ижтимоий фикрни инобатга олиш механизмларидан самарали фойдаланиш зарурати тадқиқ этилган ва бу борада муҳим таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиялардан Олий Мажлиснинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг парламент назорати доирасида олиб борилган ўрганишлари ҳамда унинг натижасига доир қабул қилинган қўмита қарорини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2024-йил 29 апрелдаги 24-11/12-сонли маълумотномаси). Натижада, темир йўл соҳасидаги ходимларнинг ижтимоий хавфсизлигини таминлаш бўйича  психологик ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳамкорлик ва ижтимоий фикрни инобатга олиш механизмларидан самарали фойдаланиш зарурати социологик асослантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish