Дурманов Акмал Шаймардановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини самарадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Iq146
Илмий раҳбар: Фарманов Тўлқин Хайитмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, PhD.05/15.12.2022.I.155.01
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ташматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамраева Сайёра Насимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг илмий–услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий–амалий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иссиқхона хўжаликлари фаолиятининг самарадорлигини белгиловчи “Экология, жамият ва бошқарув” (ЭСГ) даражаси бўйича “жуда паст [0,00 - 0.200]”, “паст [0,201 - 0,400]”, “ўртача [0,401 - 0,600]” ва “юқори [0,601 – 0,800)”, “жуда юқори [0,801 – 1,000]” интеграл баҳолаш мезонларига асосланган услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
иссиқхонада этиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишдан олинадиган қўшилган қиймат миқдори ва ўзгарувчи индикаторлар ўртасидаги қисқа ва узоқ муддатли боғлиқлик индекс даражасига бевосита таъсир этадиган (ЭВИЕWС дастури) омиллар таҳлилига мувофиқ, иссиқхона кластерлари фаолиятини мақбуллаштириш ва ривожлантиришнинг ташкилий–иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;
иссиқхона хўжаликларининг рақамли трансформасияларга тайёргарлик даражасини ўзаро боғлиқ бешта кўрсаткичлар (танлаш, сифат, мазмун, мавзу-тармоқ, дастур-тавсия) ва эттита рейтинг тизимлари (ДИГИТАЛ) (Д – дефиситлар, И – қишлоқ хўжалигидаги инновасиялар, Г – эр ресурслари ва иқлим; И – инфратузилма, Т – асбоб-ускуналар, технология, А – маъмурий жараёнлар, Л – қонунчилик) орқали эксперт ҳамда миқдорий баҳолаш услублари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда иссиқхоналарни ривожланишига таъсир этувчи тўртта асосий гипотеза - омиллар, яъни, (Ҳ1) иқтисодиётда барқарор фаолият кўрсатиш, (Ҳ2) салоҳиятли агрологистика ва инфратузилма субъэктлари фаолияти, (Ҳ3) давлат томонидан иқтисодий қўллаб-қувватлаш, бизнеснинг шаффоф ва жозибадор муҳити, (Ҳ4) рақобат таъсири каби омиллардан иборат консептуал модел ишлаб чиқилган;
иссиқхона хўжаликларида рақамли таъминот занжири интеграсияси 15та омилли ДЕА таҳлили орқали амалга оширилиб, унда ишлаб чиқариш натижалари, иқтисодий самарадорлик ва рентабеллик ўртасидаги гипотезавий муносабатларни хариталашнинг консептуал тадқиқот модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деҳқон хўжаликларини кредитлаш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Тошкент, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидаги иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлиги "Экология, жамият ва бошқарув" (ЭСГ) даражаси бўйича “жуда паст [0,00 – 0,200]”, “паст [0,201 - 0,400]”, “ўртача [0,401 - 0,600]” ва “юқори [0,601 – 0,800]”, “жуда юқори [0,801 – 1,000]” интеграл баҳолаш мезонларига асосланган услубий ёндашувлар амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-04-675-сон маълумотномаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эр эгалари Кенгашининг 2024 йил 19 ноябрдаги 01/03-1483/АР-сон маълумотномаси). Натижада ушбу услубий тавсиялар қишлоқ хўжалиги раҳбарларининг ишбилармонлик қобилиятини баҳолаш, шунингдек атроф-муҳитга этказилган зарарни қоплаш, бошқарув самарадорлигини ошириш, юқори технологияли иш ўринларини яратиш, инвестисиялар рентабеллиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт даражасини оширишга имкон беради;
иссиқхонада этиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қўшилган қиймати ва ўзгарувчи индикаторлар ўртасидаги қисқа ва узоқ муддатли боғлиқлик индекс даражасига бевосита таъсир этувчи омилларни ЭВИЕWС дастури ёрдамида таҳлил қилиш асосида озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат экинларининг самарадорлигини ошириш учун иссиқхона кластерлари фаолиятини мақбуллаштиришнинг ташкилий–иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-04-675-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий-услубий тавсиялар ҳудудлардаги муаммоларни ҳал этишда жамоавий қарорлар қабул қилиш, технологик интеграсия, ресурсларни тежаш, импортга қарамлилик масаласини ҳал қилиш, экинларни диверсификасия қилиш, шаффофлик ва ресурслардан мақсадли фойдаланишни таъминлашда кластерлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва давлат-хусусий шериклигида бошланғич сармояларни самарали шакллантиришга имкон беради;
қишлоқ хўжалиги субъэктларининг (иссиқхоналарнинг) рақамли трансформасияларга тайёрлик даражасига кўра кўп босқичли ташхис қўядиган рақамли таҳлил методологияси "Греен cапитал" МЧЖ ҳамда "Бек cлустер" МЧЖларига жорий қилиниб, у бешта ўзаро боғлиқ босқичда (танлаш, сифат, мазмун, мавзу-тармоқ, дастур-тавсия) ва эттита баҳолаш бўлими, яъни (ДИГИТАЛ) (Д – дефиситлар, И – қишлоқ хўжалигидаги инновасиялар, Г – эр ресурслари ва иқлим; И – инфратузилма, Т – асбоб-ускуналар, технология, А – маъмурий жараёнлар, Л – қонунчилик) ўз ичига олиади. Мазкур таклиф этилаётган кўрсаткичлар ва рейтинг тизими орқали эксперт ва миқдорий баҳолаш услублари ишлаб чиқаришда кенг миқёсда қўлланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-04-675-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий-услубий тавсиялар ҳудудлардаги фермерларни рақамли саводхонлик дастурлари билан таъминлаш, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва замонавий технологиялардан фойдаланиш, рақамли платформаларга мослашиш, экин, ҳарорат каби жараёнларни мониторингини оптималлаштиришга хизмат қилади;
Ўзбекистонда иссиқхоналарни ривожланишига таъсир этувчи тўртта гипотеза - омиллар, яʼни, (Ҳ1) иқтисодий барқарорлик иссиқхонани ривожлантиришда ижобий ва муҳим рол ўйнашини, (Ҳ2) қўллаб-қувватловчи инфратузилма, (Ҳ3) давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ресурсларнинг мавжудлиги, бизнес фаоллиги ва анʼанавий тажриба каби омиллар, (Ҳ4) рақобат таъсири каби омиллар асосида консептуал модели (бу модел 0.934 коеффициент кўрсаткичга эга) ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилиш ва ўқув дарсликларида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-04-675-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий-услубий тавсиялар амалиётга босқичма-босқич жорий қилиниши иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, замонавий бизнес бошқарувини ташкил этиш, бизнес ражалар ишлаб чиқиш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, айланма иқтисодиётни ривожлантириш, ресурс тежайдиган янги технологиялардан фойдаланиш, янги иш ўринларини яратиш ва янги иқтисодий имкониятлар яратишда кенг миқёсда фойдаланиб, юқори самарадорликка эришиш имкониятини яратади;
иссиқхона хўжаликларида рақамли таъминот занжири интеграцияси 15та факторли ДЕА таҳлили орқали амалга оширилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш натижалари, иқтисодий самарадорлик ва рентабеллик ўртасидаги гипотезавий муносабатларни хариталашнинг консептуал тадқиқот модели ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун қабул қилинган. Мазкур моделларда қишлоқ хўжалиги маълумотлари оқими ва таъминот занжиридан иборат платформаларга уланиш қўшимча афзалликлар, хусусан, иссиқхона хўжаликларининг рентабеллик даражасини камида 36%га ўсиши, харажатлар миқдори 19%га камайиши, меҳнат унумдорлиги 29%га ошиши ва рақамли интеграция анʼанавий амалиётга нисбатан 22% мақбуллаштирилган техник самарадорликка мос келиши аниқланди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/06-04-675-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий-услубий тавсиялар иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва уни ислоҳ қилиш ҳамда фаолиятни такомиллаштириш бўйича манзилли йўл хариталари, мақсадли дастурлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.