Курбаниязова Венера Энверовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кесaрчa кесиш ўткaзгaн aёллaрдa оперaциядaн кейинги чaндиқнинг изчиллигини бaҳолaш мезонлaри», 14.00.01-Акушерлик ва гинекология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1610.
Илмий маслаҳатчи: Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Хамдамова Мухайё Тухтасиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупбаев Рустам Базарбаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Сеченов номидаги  Москва давлат тиббиёт университети (Россия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кесарча кесиш амалиёти ўтказилган аёлларда жарроҳлик амалиётидан кейинги чандиқнинг ҳолатини баҳолаш ва туғруқдан кейинги реабилитацияни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадонида чандиғи бўлган аёлларни ташхислаш усуллари ҳомиладор ва туғувчиларда кесар кесишдан сўнг чандиқнинг ҳолати қараб туғруқдаги акушерлик асоратлари ва салбий оқибатларни камайтириши мумкинлиги исботланган;
кесарча кесишдан кейин чандиқ ҳолатини аниқлашда IV типдаги коллаген даражаси соз чандиқда кўпайганлиги, носоз чандиқда эса унинг камайганлиги, УТТ-допплерографиясида соз чандиқда тўлиқ қонли капиллярлар ва кичик калибрли томирлар орасида фиброэластик элементлар борлиги, носоз чандиқда эса бачадон бўшлиғи деформацияси, бурмалар мавжудлиги, гистологик текширишда носоз чандиқ соҳасида кўп қаватли ясси мугузланадиган эпителей, гиперкератоз соҳалари, соз чандиқда эса фиброз тўқима ва грануляцион тўқима мавжудлиги, IV типдаги коллаген бачадон чандиғини баҳолашда предиктор эканлиги аниқланган;
кесарча кесишдан кейинги ҳомиладорликни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш учун қондаги IV типдаги коллаген даражасининг аҳамияти ва унинг жарроҳлик аралашувидан кейинги чандиқнинг созлигига таъсири аниқланган;
кейинги ҳомиладорлик ва туғруқ натижаларини яхшилаш, қондаги IVтипдаги коллаген даражасини ошириш мақсадида магнит терапияси ва ультратовуш терапияси ёрдамида реабилитация чоралари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ҳомила кўтара олмасликда децидуал тўқиманинг иммуногистокимёвий хусусиятларини тавсифлаш, шунингдек, иммунологик жараёнлар, қон томир ва гормонал бузилишларнинг касаллик шаклланишидаги ўзаро боғлиқлигини аниқлаш бўйича олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиғи ҳақида ССВ Илмий техник кенгашининг 2025 йил 15 февралдаги 12/24-сонли йиғилиш баённомаси хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: бачадонида чандиғи бўлган аёлларни ташхислаш усуллари ҳомиладор ва туғувчиларда кесар кесишдан сўнг чандиқнинг ҳолати қараб туғруқдаги акушерлик асоратлари ва салбий оқибатларни камайтириши мумкинлиги исботланган;  илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти перинатал марказининг 28.06.2022 йилдаги 75/«Т», Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ комплекси 12.10.2021 йилдаги 116/32-сонли амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги буйруқлари билан тасдиқланган; ижтимоий самарадорлиги: чандиқ ҳолатини аниқ баҳолаш орқали ҳомиладор аёлларда асоратларнинг камайиши кузатилади, бу эса оналар ва чақалоқларнинг соғлиғини яхшилашга, аёлларда ҳомиладорликка нисбатан ишончни оширишга ва психологик юкламани камайтиришга хизмат қилади; иқтисодий самарадорлиги: қайта госпитализация ва жарроҳлик амалиётлари 25-30%га қисқаради. Ўзбекистонда кесарча кесишдан кейин асоратларни даволашнинг ўртача харажати тахминан 4 млн сўмни ташкил этади. Тақдим этилган диагностик усулларнинг қўлланиши ҳар бир беморда тахминан 1,2 млн сўм иқтисод қилиш имкониятини беради; хулоса: тақдим этилган диагностик усулларнинг қўлланилиши тиббий харажатларни сезиларли даражада қисқартиради, ҳомиладорлик ва туғруқ натижаларини яхшилайди.  
иккинчи илмий янгилик: кесарча кесишдан кейин чандиқ ҳолатини аниқлашда IVтипдаги коллаген даражаси соз чандиқда кўпайганлиги, носоз чандиқда эса унинг камайганлиги, УТТ-допплерографиясида соз чандиқда тўлиқ қонли капиллярлар ва кичик калибрли томирлар орасида фиброэластик элементлар борлиги, носоз чандиқда эса бачадон бўшлиғи деформацияси, бурмалар мавжудлиги, гистологик текширишда носоз чандиқ соҳасида кўп қаватли ясси мугузланадиган эпителей, гиперкератоз соҳалари, соз чандиқда эса фиброз тўқима ва грануляцион тўқима мавжудлиги, IVтипдаги коллаген бачадон чандиғини баҳолашда предиктор эканлиги аниқланган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти перинатал марказининг 28.06.2022 йилдаги 75/«Т», Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ комплекси 12.10.2021 йилдаги 116/32-сонли амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги буйруқлари билан тасдиқланган; ижтимоий самарадорлиги: репродуктив башорат яхшиланади, кесар кесишдан сўнгги ҳомиладорликларда асоратларнинг олдини олиш мумкин бўлади; иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чандиқ ҳолатини башоратлаш орқали такрорий ташхис ва даволаш харажатлари 20–25% камаяди. Бунда ўртача бир асоратли ҳолатни даволаш харажати 3 млн сўмдан 5 млн сўмгача бўлганини ҳисобга олсак, 100 беморда умумий иқтисод 60–80 млн сўмни ташкил этади; хулоса: IV турдаги коллаген даражасини аниқлаш, бачадондаги чандиқнинг мустаҳкамлигини баҳолашда иқтисодий жиҳатдан самарали ва клиник аҳамиятга эга бўлган усул ҳисобланади.
учинчи илмий янгилик: кесарча кесишдан кейин аёлларни ҳомиладорлигини олиб бориш тактикасини такомиллаштириш учун қондаги IVтипдаги коллаген даражасининг роли ва унинг жарроҳлик амалиётидан кейинги чандиқнинг созлигига таъсири аниқланган;  илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти перинатал марказининг 28.06.2022 йилдаги 75/«Т», Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ комплекси 12.10.2021 йилдаги 116/32-сонли амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги буйруқлари билан тасдиқланган; ижтимоий самарадорлиги: ҳар бир беморга индивидуал ёндашув асоратлар хавфини камайтиради, оналарнинг репродуктив соғлиғи ва ҳаёт сифатини яхшилайди; иқтисодий самарадорлиги: коллаген IV даражасини кузатиш натижасида тиббий харажатлар 15–20%га қисқариб, ҳар бир беморда ўртача 450–750 минг сўм, 100 беморга йилига 50–70 млн сўм тежалади; хулоса: IV турдаги коллаген даражасидан мезон сифатида фойдаланиш орқали ҳомиладорликни индивидуал равишда кузатиш мумкин бўлиб, бу ўз навбатида иқтисодий жиҳатдан фойдали натижаларга олиб келади.
тўртинчи илмий янгилик: кейинги ҳомиладорлик ва туғруқ натижаларини яхшилаш, қондаги IV типдаги коллаген даражасини ошириш мақсадида, магнит терапия, ультратовуш терапияси ёрдамида реабилитация чоралари ишлаб чиқилган; илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд вилояти перинатал марказининг 28.06.2022 йилдаги 75/«Т», Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқ комплекси 12.10.2021 йилдаги 116/32-сонли амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги буйруқлари билан тасдиқланган; ижтимоий самарадорлиги: физиотерапевтик тадбирлар туфайли аёлларнинг репродуктив саломатлиги яхшиланади, бачадон чандиғининг ҳолати мустаҳкамланади, кейинги ҳомиладорликларда асоратлар хавфи пасаяди; иқтисодий самарадорлиги: магнит терапияси ва ультратовуш терапияси харажатлари бир бемор учун 250–300 минг сўмни ташкил этиб, асоратларнинг олдини олиш натижасида ҳар бир бемордан 400–750 минг сўмгача,  100 беморда 40–75 млн сўмлик иқтисодий тежамга эришилади; хулоса: магнит терапияси ва ультратовуш терапиясини қўллаш бачадонда чандиғи бўлган аёлларнинг ҳомиладорлик давридаги кузатув сифатини яхшилайдиган клиник самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақбул усул ҳисобланади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish