Эшонқулов Шухрат Бунёдовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иҳтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасининг йирингли яллиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21-Стоматология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3205.
Илмий раҳбар: Азимов Азиз Мухамаджонович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шалабаева Клара Зулхарнаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наварра давлат университети (Испания).
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси  йирингли-яллиғланиш касалликларини даволаш самарадорлигини оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш инфильтратида консерватив ёки хирургик даволаш тактикасини танлашда ультрасонографик допплерография ахамияти асосланган;
эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўлланилганида, йирингли ярадаги патоген флорани апоптози сабабли микрофлоранинг яхшиланиши аникланган;
ўтказилган солиштирма ва микробиологик тахлиллар хулосасига кўра, антибактериал фотодинамик терапиядан кейин, патоген флорани ўсиш баландлиги пасайганлиги сабабли фотодинамик терапия самарадорлиги исботланган;
эрта ёшдаги болаларда юз жағ сохаси ўткир йирингли яллиғланиш жараёнларини фотодинамик терапия мезонлари асосида комплекс даволаш алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича хулосаси
биринчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш инфильтратида ультрасонографик текширув ўтказилганидан сўнг хирург-стоматологнинг келгуси тактикаси белгилаб берилган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасида яллиғланиш касалликларини ўзига хос ноодатий кечишини инобатга олган холда шифокорни тактикасини аниқлаштириш мақсадида ультрасонографик допплерография текширувини ўтказиш даволаш самарадорлигин оширишда муҳим ҳисобланади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги яллиғланиш инфильтратида ультрасонграфик допплерни қўллаш шифокор тактикасинии аниқла имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: касалликни даволаш тактикасини аниқлаш учун инфильтрат сохасида микроциркуляция ҳолатини ўрганиш зарур. Таклиф этилган даволаш усули иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун харажатларни 1800000 сўмгача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳсида яллиғланиш касалликларини ўзига хос кечишини инобатга олган ҳолда ультрасонографик допплер текширувини қўллаш  амалиёти самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликларида жаррох тактикасини аниқлаш мақсадида дуплекс ультратовуш текшируви самарадорлигини бахолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27.03.2023 йилдаги №04-р/20-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасидаги йирингли касалликларда шифокор тактикасини аниқлаштириш ва даволаш даволаш самарадорлигини оширишга имкон берди. 
иккинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни утказиш оркали микрофлоранинг яхшиланиши аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасини йирингли касалликларини даволаш вақтида антибактериал фотодинамик терапияни қўлланилиши антибактериал даводан кейинги бўлиши мумкин бўлган ошқозон ичак тарктидаги бузилишларни олдини олиш имконини беради ва шу йўл билан беморларни стационар шароитда ётиш кунини камайишига ёрдам берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: таклиф этилган антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларини даволашда кузатилиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш имконини беради.  Иқтисодий самарадорлиги антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш орқали эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларини даволашда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар сабабли беморларни стационар шароитда қолиш кунини ошишини камайтириш орқали даволашда сарфланадиган сарф харажатлар хар бир бемор учун 1015000 сўм иқтисод қилиш имконига эришилади. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: эрта ёшдаги болаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасининг йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27/03/2023йилдаги №04-р/19-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома болаларда йириннгли касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: ўтказилган солиштирма тахлиллар асосида даволаш натижалари бахоланган ва фотодинамик терапия самарадорлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: антибактериал фотодинамик терапияни эрта ёшдаги баолаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларидан қўлланилиши, йирингли бўшлиқларни хирургик йўл билан очилган кейинги босқичда қўлланилиши, ярада тез фурсатда йирингли ажралма ажралиши камайишига олиб келди ва беморларни умумий ва махаллий холатини яхшиланишига олиб келади.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: антибактериал фотолинамик терапияни қўлланилиши эрта ёшдаги болаларда йирингли касалликларда йирингли ярани тезрок тузалиши, умумий ва махаллий холатни яхшилаши билан изоҳланади. Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш усули иқтисодий самарадорлиги ҳар бир бемор учун харажатларни 1300000 сўмгача камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: эрта ёшдаги болаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасининг йирингли яллиғланиш касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27/03/2023йилдаги №04-р/19-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома болаларда йириннгли касалликларида антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш даволаш самарадорлигини ошириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: тадқиқот натижалари асосида эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси йирингли-яллиғланиш касалликларини комплекс даволашда фотодинамик терапиянинг қўлланилишини кетма-кетлик схемаси ишлаб чиқилган ва жорий этилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: эрта ёшдаги болаларда йирингил яллиғланиш касалликларида ультрасонографик допплер текширувини ва антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш учун даволаш алгоритми кетма кетлиги ишлаб чиқилган ва илмий асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши ишлаб чиқилган услублар соғлиқни сақлаш амалиёт тизимига, хусусан, Тошкент шахар 4 сонли болалар стоматологик поликлиникаси 02.08.2023 йилдаги 64-сон буйруқ билан ва Самарқанд шахар кўп тармоқли вилоят болалар марказида 21.08.2023 йилдаги 131/4-сон буйруқ билан жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг 26.08.2024 йилдаги 5-сонли №05/17 йиғилиш баённомаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда йирингли яллиғланиш касалликларида ультрасонографик допплер текширувини ва антибактериал фотодинамик терапияни қўллаш анъанавий терапияга қараганда самаралироқ бўлиб, тиббий реабилитация муддатлари қисқароқ ва даволаш самарадорлиги юқори бўлган.  Иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган комплекс даволаш усулидан фойдаланиш эрта ёшдаги болаларда юз жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларини даволашда сарфланадиган сарф-ҳаражатларининг 40% га қисқаришига олиб келади ва беморларнинг  стационар даволаниш учун сарфланадиган сафж харажатларни йўққа чиқаради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳасида яллиғланиш касалликларини ўзига хос кечишини инобатга олган ҳолда, яллиғланиш жараёни эрта ёшдаги болаларда атипиктарзда кечиши каби кўриниш касб этшганлигини инобатга олган холда ультрасонографик допплер текширувини қўллаш  амалиёти самарадорлиги асосида “Эрта ёшдаги болаларда юз-жағ соҳаси яллиғланиш касалликларида жаррох тактикасини аниқлаш мақсадида дуплекс ультратовуш текшируви самарадорлигини бахолаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланди (Тошкент давлат стоматология институти Экспертлар кенгашининг 27.03.2023 йилдаги №04-р/20-сон билан тасдиқланган). Ушбу тавсиянома эрта ёшдаги болаларда юз-жағ сохасидаги йирингли касалликларда шифокор-жаррох тактикасини аниқлаштириш ва даволаш самарадорлигини оширишга, ҳамда яллиғланиш жараёнида жаррохлик амалиётини олдинии олишга имкон берди. Бу эса ўз навбатида беморларни стационар шаротида қолиш кунини камайишига олиб келади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish