Пардаев Файзулла Ғаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини инвестициявий молиялаштиришни такомиллаштириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3774
    Илмий раҳбар: Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университет
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пардаев Умид Уралович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақолпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларига инвестициявий молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янгидан бошланадиган умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни қуришни молиялаштиришда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали транспорт инфраструктурасини ривожлантириш асосланган;
автомобил йўлларини ривожлантиришга йўналтирилган маблағларнинг самарали назоратини таъминлаш, ҳудудий эҳтиёжларга мослаштирилган тизимни жорий этишда “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг молиявий мустақиллигини ошириш орқали маҳаллий бюджетлар билан интеграциялашган механизми такриф этилган;
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида сақлаш ва жорий таъмирлаш каби эксплуатация ишларини ауцорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш орқали давлат бюджетига юкни камайтирган ҳолда сарфланаётган маблағларнинг юқори натижавийлигини таъминлаш асосланган;
бажарилаётган йўл ишларининг сифати ҳамда сарфланаётган маблағларнинг самарадорлигини оширишда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини янгидан қуриш ва реконструкция ишларида лойиҳани бошқариш ва техник назоратини юридик макомга эга булган мустакил ташкилотлар томонидан амалга ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини инвестициявий молиялаштиришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янгидан бошланадиган умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни қуришни молиялаштиришда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш орқали транспорт инфраструктурасини ривожлантиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллар қўмитасининг 2025 йил 30 январдаги 02-441-сон далолатномаси). Натижада, 2024 йилда халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида 202,2 млн доллар ўзлаштирилиб, 272 км узунликдаги автомобил йўлларида реконструкция ишлари амалга оширилган. 
автомобил йўлларини ривожлантиришга йўналтирилган маблағларнинг самарали назоратини таъминлаш, ҳудудий эҳтиёжларга мослаштирилган тизимни жорий этишда “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг молиявий мустақиллигини ошириш орқали маҳаллий бюджетлар билан интеграциялашган механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллар қўмитасининг 2025 йил 30 январдаги 02-441-сон далолатномаси). Натижада, собиқ “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг марказий идораси фаолияти тугатилиб, давлат муассасаси ҳудудий бўлинмаларининг марказдан ҳудудларга ўтказилиши орқали нафақат молиявий назорат, балки ҳудудий эҳтиёжларга мослаштирилган, самарали ва жавобгар тизимни жорий этиш имконияти яратилган;
умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида сақлаш ва жорий таъмирлаш каби эксплуатация ишларини ауцорсинг асосида хусусий секторни жалб қилиш орқали давлат бюджетига юкни камайтирган ҳолда сарфланаётган маблағларнинг юқори натижавийлигини таъминлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллар қўмитасининг 2025 йил 30 январдаги 02-441-сон далолатномаси). Натижада, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида сақлаш ва жорий таъмирлаш каби эксплуатация ишларига хусусий секторни жалб қилиш асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача (жами 260 км) бўлган 26421,1 млн сўмлик умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини эксплуатация қилишга эришилган;
бажарилаётган йўл ишларининг сифати ҳамда сарфланаётган маблағларнинг самарадорлигини оширишда умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини янгидан қуриш ва реконструкция ишларида лойиҳани бошқариш ва техник назоратини юридик макомга эга булган мустакил ташкилотлар томонидан амалга оширишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллар қўмитасининг 2025 йил 30 январдаги 02-441-сон далолатномаси). Натижада, автомобил йўллар қўмитаси томонидан 2024 йил март-август ойларида Ўзбекистон мухандис-консультантлар уюшмаси (Ассоcитион Cонсултинг Энжинеерс оф Узбекистан) билан ҳамкорликда 301 нафар маҳаллий мутахасссиларни Халқаро мухандислар-консултантлар федерацияси (ФИДИC) амалиёти  ва талаблари асосида малакасини ошириб махсус сертикат билан таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish