Хасанов Бобур Рахимбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирлар касб танлашида когнитив услублар шаклланишининг индивидуал-психологик хусусиятлари”19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P1226.
Илмий раҳбар: Қабулов Қосимбой Пиржонович психология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/04.01.2025.P.190.01.
Расмий оппонентлар: Психология фанлари фалсафа доктори(PhD) Қодиров Обид Сафарович, психология фанлари доктори, профессор Усмонова Манзура Наимовна.
Етакчи  ташкилот: Тошкент давлат Шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўсмир ўқувчилар касб танлашида когнитив услублар шаклланишининг индивидуал-психологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда уни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: Ўсмирларнинг ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишдаги билиш фаолиятининг индивидуал хусусиятига кўра ўқувчилардаги тезкор қарор қабул қилиш, вербал қобилиятларнинг “катталик ҳисси” негизида типологик сифатларга интегратив намоён бўлиши туфайли когнитив майдондан мустақил фикрлаш ва рефлексив жиҳатларнинг касб танлашга таъсири “вазиятни стреотипик интелектуализациялаш”га боғлиқ эканлиги далилланган;
ўсмирлик давридаги ёшга оид психологик хусусиятларни инобатга олиб билиш фаолиятининг импулсивлик, қарор қабул қилишдаги тезкорлик, когнитив майдондан мустақиллик, экстерналлик, беқарорлик билан боғлиқ жиҳатларини таълим жараёни, ҳаёт тарзида динамик ривожланиши туфайли, касбий тасаввурлар дифференциация ва интеграциясини шахснинг ўзига бўлган муносабатининг амбиверт таъсири асосида шакллантириш муҳимлиги исботланган;
ўсмирлардаги когнитив фаолликнинг интеллект типлари билан ўзаро боғлиқ намоён бўлиши натижасида ўқувчиларнинг диққат фокусини профорентацион маълумотларига қаратилиши ахборотларга толерантлик ва ўзгарувчан ахборотларга мослашувчанликни ривожланишига олиб келганлиги туфайли касб танлашнинг визуал-фазовий, лингвистик тафаккур таъсирида барқарорлашуви  далилланган; 
ўсмирларнинг касб танлашига деструктив ва конструктив когнитив сифатларни таъсири билиш жараёнларини мотивацион хусусиятлар негизида семантик майдондан мустақил ёки майдонга тобеликнинг эквивалент чегараларида дифференциал намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли ахборотларни визуал, аудиал, сенсор-эмоционал идрок этишдаги когнитив услубнинг шаклланишига боғлиқ эканлиги  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ўсмир ўқувчилар касб танлашида когнитив услублар шаклланишининг индивидуал-психологик хусусиятлари боʻйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
Ўсмирларнинг ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишдаги билиш фаолиятининг индивидуал хусусиятига кўра ўқувчилардаги тезкор қарор қабул қилиш, вербал қобилиятларнинг “катталик ҳисси” негизида типологик сифатларга интегратив намоён бўлиши туфайли когнитив майдондан мустақил фикрлаш ва рефлексив жиҳатларнинг касб танлашга таъсири “вазиятни стреотипик интелектуализациялаш”га боғлиқ эканлиги далилланганлигига доир натижалардан Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-340-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси).  Натижада умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи ўсмир ўқувчиларда когнитив услублар ривожланишининг индивидуал-психологик имконияти ошишига эришилган; 
ўсмирлик давридаги ёшга оид психологик хусусиятларни инобатга олиб билиш фаолиятининг импулсивлик, қарор қабул қилишдаги тезкорлик, когнитив майдондан мустақиллик, экстерналлик, беқарорлик билан боғлиқ жиҳатларини таълим жараёни, ҳаёт тарзида динамик ривожланиши туфайли, касбий тасаввурлар дифференциация ва интеграциясини шахснинг ўзига бўлган муносабатининг амбиверт таъсири асосида шакллантириш муҳимлиги исботланганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-340-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир ўқувчилар касб танлашида когнитив улсубларнинг шакланишига таъсир этувчи психологик сифатлар такомиллаштирилган;
ўсмирлардаги когнитив фаолликнинг интеллект типлари билан ўзаро боғлиқ намоён бўлиши натижасида ўқувчиларнинг диққат фокусини профорентацион маълумотларига қаратилиши ахборотларга толерантлик ва ўзгарувчан ахборотларга мослашувчанликни ривожланишига олиб келганлиги туфайли касб танлашнинг визуал-фазовий, лингвистик тафаккур таъсирида барқарорлашуви  далилланганлигига доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-340-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлар касб танлашида когнитив услубнинг ўрни қай даражада эканлигига эришилган;
ўсмирларнинг касб танлашига деструктив ва конструктив когнитив сифатларни таъсири билиш жараёнларини мотивацион хусусиятлар негизида семантик майдондан мустақил ёки майдонга тобеликнинг эквивалент чегараларида дифференциал намоён бўлишига олиб келганлиги туфайли ахборотларни визуал, аудиал, сенсор-эмоционал идрок этишдаги когнитив услубнинг шаклланишига боғлиқ эканлиги  далилланганлигига доир таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-340-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология оъқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-340-а-сон маълумотномаси).   Натижада ўсмирларда конструктив когнитив услубларни ривожлантиришнинг психологик модели ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish