Рустамов Хусан Абдусаломовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда демократик принципларга асосланган ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуриш масалалари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fal912
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Журакулов Фуркат Норйигитович сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Маматов Мамаджан Ахмаджанович фалсафа фанлари доктори, профессор, Мусаев Фахридин Абдусаттарович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришнинг илмий-назарий муаммоларининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, давлат ҳокимиятининг бўлиниш принциплари ваколатларини марказдан соқит қилиш (децентрализация), айрим ваколатларни ўзини ўзи бошқариш органларига бериш (деконцентрация) ҳокимиятнинг вертикал ва горизонтал мутаносиблиги ҳамда ўзаро тийиб туришдаги амалий таъсирчанлик роли асосланган; 
глобал ўзгаришлар шароитида давлат бошқарувидаги нокоерцитив бўлинишининг интеграциялашган принциплари, “параллел ҳуқуқий муносабатлар”, ҳокимиятнинг муқобил тузилмалари, “иштирок этиш менежменти” каби креацион тизимларни келтириб чиқариб бошқарувда қонун устиворлигига таъсири орқали ижтимоий жамиятда ўзгаришлар ва бифуркация омилларини келтириб чиқариши очиб берилган; 
“марказлаштириш – марказдан четлаштириш” тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик кўп жиҳатдан мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий тузум билан эмас, балки уни ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси билан белгиланиши, иқтисодий ва сиёсий марказдан соқит қилиш ўртасида интегратив ва деинтегратив фарқларга кўра ёндашилиши илмий асосланган; 
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими давлат бошқаруви га нисбатан қуйи орган комплементар-маъмурий, ижтимоий-ҳуқуқий мақоми хусусияти га кўра ўзини ўзи бошқарувчи мустақил институт сифатида жуда кўп сиёсийлашуви ҳамда партиялашуви ижобий жараён эмаслиги далиллланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини барпо қилиш масалалари юзасидан олиб борилган тадқиқот иши натижаларини ижтимоий – фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш асосида:
фуқаролик жамияти шароитида давлат ҳокимияти бўлиниши принципини методологик асослашда ваколатларни марказдан соқит қилиш (децентрализация), айрим ваколатларни ўзини ўзи бошқариш органларига бериш (деконцентрация) ҳокимиятнинг вертикал ва горизонтал мутаносиблиги ҳамда ўзаро тийиб туришдаги амалий таъсирчан ролига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024-йил ҳисоботида қонунчилик нормаларини такомиллаштириш ва хулосалар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 14-июндаги 2-13-21-3285-сонли маълумотномаси). Натижада, шахс маънавий дунёқарашини кенгайтириш, мафкуравий иммунитетини юксалтириш механизмлари ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, давлат суверенитетини мустаҳкамлашда, фуқароларда ижтимоий фаоллик, дахлдорлик ҳисси каби хусусиятларни тарғиб қилиш ҳамда мониторингини олиб боришга хизмат қилган;
ҳокимиятнинг нокоерцитив бўлинишининг интеграциялашган принципи, ёзилмаган қонунлар, “параллел ҳуқуқий муносабатлар”, ҳокимиятнинг муқобил тузилмалари, бошқарувнинг рақобатга асосланган механизмлари, “иштирок этиш менежменти” консепсияси, қонунлар изоморфизми, креацион тизимлар хусусиятлари, қонуннинг талаб этилган даражада таъсир кўрсатиши, ижтимоий ўзгаришларнинг кризисли ва бифуркацияли жиҳатларининг мавжудлиги ижтимоий-фалсафий хусусиятига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йилда тасвирга олинган “Сайлов – келажак танлови”, “Партиялар минбари” ва “Сайлов 2024” каби кўрсатувларни ссенарийларини тайёрлашда ҳамда “Хулоса ўзингиздан” каби давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган. Натижалар давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини қонуний йўлга қўйилишида, уларнинг фаолиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишига хизмат қилган (Ёшлар ижодий бирлашмаси акциядорлик жамиятининг 2025-йил 16-июндаги 14-02-91-сон далолатномаси). Натижада, давлат хокимияти идоралари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини қонуний йўлга қўйилишида, уларнинг фаолиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишга ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил давомида эфирга узатишга тайёрланган тарғибот материалларини тайёрлаш хизмат қилган;
 “марказлаштириш – марказдан четлаштириш” тушунчалари ўртасидаги боғлиқлик кўп жиҳатдан мамлакатдаги мавжуд ижтимоий-сиёсий тузум билан эмас, балки уни ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик даражаси билан белгиланиши, иқтисодий ва сиёсий марказдан соқит қилиш ўртасида интегратив ва деинтегратив фарқларни аниқлашга доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024-йил ҳисоботида қонунчилик нормаларини такомиллаштириш ва хулосалар тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 14-июндаги 2-13-21-3285-сонли маълумотномаси). Натижада, шахс маънавий дунёқарашини кенгайтириш, мафкуравий иммунитетини юксалтириш механизмлари ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга, давлат суверенитетини мустаҳкамлашда, фуқароларда ижтимоий фаоллик, дахлдорлик ҳисси каби хусусиятларни тарғиб қилиш ҳамда мониторингини олиб боришга хизмат қилган;
 маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизими давлат бошқарувига нисбатан қуйи орган комплементар-маъмурий, ижтимоий-ҳуқуқий мақоми хусусиятига кўра ўзини ўзи бошқарувчи мустақил институт сифатида жуда кўп сиёсийлашуви ва партиялашуви ижобий жараён эмаслигига оид илмий хулоса ҳамда тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йилда тасвирга олинган “Сайлов – келажак танлови”, “Партиялар минбари” ва “Сайлов 2024” каби кўрсатувларни ссенарийларини тайёрлашда ҳамда “Хулоса ўзингиздан” каби давра суҳбатларини ўтказишда фойдаланилган. Натижалар давлат ҳокимияти идоралари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини қонуний йўлга қўйилишида, уларнинг фаолиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишига хизмат қилган (Ёшлар ижодий бирлашмаси акциядорлик жамиятининг 2025-йил 16-июндаги 14-02-91-сон далолатномаси). Натижада, давлат хокимияти идоралари, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини қонуний йўлга қўйилишида, уларнинг фаолиятини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш ва улардан фойдаланишга ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил давомида эфирга узатишга тайёрланган тарғибот материалларини тайёрлаш хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish