Муратова Дилдора Абдуманаповнанинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда экологик маданиятни юксалтиришнинг жамият социомаданий трансформасиясига таъсири» 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Fal298
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ренессанс таълим университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/30.04.2021.F.76.06. рақамли илмий кенгаш асосидаги фан доктори (DSc) илмий даражасини берувчи бир марталик илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Тилавов Ўктамжон Ғуломович Фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Омонов Боходир Нуруллаевич фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Мухторов Азамат фалсафа фанлари доктори, профессор, Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда экологик маданиятни юксалтиришнинг жамият социомаданий трансформациясига таъсирини фалсафий-методологик жиҳатдан тадқиқ этиш, экологик маданиятни ривожлантиришнинг консептуал асосларини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга оширишнинг самарали механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экологик маданиятни юксалтиришнинг тарихий-маънавий, диний-ахлоқий ва замонавий-инновацион асослари тизимли равишда таҳлил қилиниб, уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва трансформацияси қонуниятлари аниқланиб, шу жумладан миллий қадриятлар тизимида экологик маданиятнинг ўрни ва аҳамияти, унинг замонавий жамият талабларига мослашиш жараёнлари ўрганилган;
олий таълим муассасалари, саноат корхоналари ва давлат органларининг экологик маданиятни ривожлантиришдаги ўзаро ҳамкорлигининг янги истиқболли йўналишларини очиб берилиб, экологик маданиятни юксалтиришнинг янги институционал механизми сифатида “Олий таълим муассасаси-саноат-давлат” учбурчаги тамойилининг аҳамияти илмий асослантирилган;
жамиятнинг турли қатламлари ўртасидаги экологик мулоқот механизмлари, уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари ва воситалари батафсил таҳлил қилиниб, медиа маконда экологик масалаларни ёритишнинг замонавий усуллари ва самарали коммуникация стратегиялари тизимлаштириш асосида “Ижтимоий-экологик коммуникация” моделининг консептуал асослари ишлаб чиқилган;
таълим тизимида экологик тарбиянинг инновацион методлари ишлаб чиқилиб, экологик маданиятни ривожлантиришда рақамли технологияларнинг самарадорлигини ошириш механизмлари такомиллаштирилган ҳамда сунъий интеллект, катта маълумотлар ва виртуал реаллик технологияларининг қўлланилиш истиқболлари илмий жиҳатдан асосланган;
халқаро тажрибани миллий шароитга мослаштириш усуллари, глобал экологик ташаббусларга қўшилиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш стратегияси сифатида экологик маданиятни юксалтиришнинг ижтимоий-иқтисодий механизмлари тизимлаштирилиб, “яшил иқтисодиёт” тамойилларини жорий этиш ва экологик тадбиркорликни ривожлантириш йўллари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда экологик маданиятни юксалтиришнинг жамият социомаданий трансформациясига таъсири” мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
замонавий жамиятда экологик маданиятни юксалтириш жараёни ва унинг социомаданий трансформацияга таъсир кўрсатувчи омиллар ҳамда қонуниятларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Вазирлигининг 2025-йил 24 мартдаги 03-03/1-03/3-2822-сонли маълумотномаси).
жамиятнинг турли қатламлари ўртасидаги экологик мулоқот механизмлари, уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари ва воситалари батафсил таҳлил қилиниб, медиа маконда экологик масалаларни ёритишнинг замонавий усуллари ва самарали коммуникация стратегиялари тизимлаштириш асосида “Ижтимоий-экологик коммуникация” моделининг консептуал илмий асосларидан Ўзбекистон экологик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон экологик партиясининг 2025-йил 14-апрелдаги 02/122-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар партиянинг экологик маданиятни ривожлантириш бўйича дастурлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилган;
олий таълим муассасалари, саноат корхоналари ва давлат органларининг экологик маданиятни ривожлантиришдаги ўзаро ҳамкорлигининг янги истиқболли йўналишларини роли ва аҳамиятига доир илмий хулоса ва таклифлардан Тадбиркорлар ва иш билармонлар ҳаракати. Ўзбекистон либерал-демократик партиясига тегишли меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (ЎЗЛИДЕП 2025-йил 08-апрелдаги 01-27/170-сонли маълумотномаси). Натижада ЎЗЛИДЕПга оид лойиҳалар сифати ва таъсирчанлиги ошган;
ёшларда экологик маданиятни шакллантиришнинг замонавий механизмлари ва инновацион усулларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказинингнинг миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 1 апрелдаги 10/161-сонли маълумотномаси). Илмий натижалар ёшлар ўртасида экологик онг ва маданиятни юксалтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
экологик маданиятни юксалтиришнинг халқаро тажрибаси ва уни миллий шароитга мослаштириш механизмларига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон экологик ҳаракатида фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2025-йил 18 мартдаги 03/18-сонли маълумотномаси). Натижалар экологик ҳаракатнинг дастурий мақсадлари ҳамда халқаро экологик лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.