Неъматов Шохзодбек Улуғбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда узлюксиз таълим тизимининг такомиллаштирилиши (2017–2021-йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Tar1436
Илмий раҳбар: Сиддиқов Равшан Бердимурадович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Хатамов Тохир Абдумуталович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистонда узлюксиз таълим тизимининг такомиллаштирилишини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
2017-2021 йилларда мактабгача таълим ва тарбия тизимини, таълим тизимида нодавлат секторнинг такомиллаштирилиши, тизимнинг молиялаштириш манбаларининг кўпайиши, халқаро ҳамкорликда тизимнинг моддий – техника базасини мустаҳкамланиши ва инновацион тизимнинг ривожланиши ҳамда янги мактабгача таълим ташкилотларининг ташкил этилиши натижасида мактабгача таълим соҳасида болалар қамров кўрсаткичлари 27 фоиздан 62 фоизга ўсганлиги асосланган;
2017-2021 йилларда республикадаги умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-теҳник ҳолатини ривожлантиришга қаратилган давлат “Инвестиция”, “Обод қишлоқ”, ва “Обод маҳалла” дастурлари амалга оширилишига қарамасдан умумтаълим мактабларида моддий – техник базасининг етарли бўлмаганлиги, 3000 дан ортиқ мактабларда ўқувчилар овқатланиши учун ошхоналар ташкил этилмаганлиги, 1726 та умумтаълим мактаби қўлбола печлар ёрдамида иситилиши аниқланган, илк маротаба умумтаълим мактабларининг ўқувчилар таълим даражасини аниқлаш бўйича ПИСА, ПИРЛС, ТИМСС, ТАЛИС каби халқаро дастурларда иштироки йўлга қўйилиб, Ўзбекистоннинг 81 та давлат иштирок этган ПИСА тадқиқотида 78 ўринни эгаллаганлиги, бироқ, “Президент”, “Ихтисослаштирилган”, “Ижод” ҳамда нодавлат мактабларда халқаро олимпиадаларда юқори ўринни олган ўқувчилар бўлганлиги аниқланган;
Ёшларни касб-ҳунарга ўргатишда халқаро стандарт таснифлагичининг даражаларига мос келувчи дастурлар (“Wорлд скиллс”, “Софт скиллс”) нинг жорий қилиниши, мехнат бозоридаги иш ўринларига малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлашга қаратилган ва олий таълим тизимининг бакалавриат таълим йўналишлари билан уйғунлашган профессионал таълимнинг жорий қилиниши асосида ўрта махсус, касб-ҳунар соҳасида янги босқич бошланганлиги далилланган;
2017-2021 йилларда олий таълим тизимига нодавлат секторнинг, шунингдек, кўплаб хорижий олий ўқув юртлари ва филиалларининг кириб келиши абитуриентларнинг олий таълим билан қамраб олишга ижобий таъсир кўрсатганлиги сабабли қамровнинг 9 фоиздан 28 фоизга ошганлиги, халқаро ҳамкорликнинг юқори даражага кўтарилганлиги ҳамда давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитининг вужудга келтирилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда узлюксиз таълим тизимининг такомиллаштирилиши (2017–2021-йиллар) тадқиқоти давомида илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда узлюксиз таълим тизимининг тарихшунослиги ва унинг босқичлари, мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва профессионал таълим, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришлар, узлюксиз таълимнинг модернизация қилиниши, халқаро ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши каби тадқиқот натижалари “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024-йил 3-декабрдаги 02-31-1241-сон маълумотномаси). Кўрсатувда акс этган илмий материаллар узлюксиз таълим тизими билан боғлиқ бўлган тарихий жараёнларни чуқур англашга ёрдам берган;
2017-2021 йилларда республикада мактабгача таълим тизимига нодавлат секторнинг такомиллаштирилиши натижасида соҳада молиялаштириш манбаларининг кўпайиши ҳамда самарали инновацион тизимнинг қўлланилиши, мактабгача таълим муассасаларининг кўпайиши натижасига оид илмий хулоса ва натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2024-йил 3-декабрдаги 02-31-1241-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар кўп сонли телетомошабинларда Ўзбекистон Республикаси узлюксиз таълим тизимининг такомиллаштирилишига оид янги илмий маълумотларга эга бўлишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларда умумий ўрта таълим мактабларининг моддий-техник базасидаги ўзгаришлар, ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурларда умумтаълим мактаблари иштирок этишининг йўлга қўйилиши, халқаро стандарт таснифлагичининг даражаларига мос келувчи дастурлар асосида ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш ва малакали мутахассис сифатида меҳнат бозорига кириб келишига кўмаклашишнинг самарали меҳанизмлари жорий қилиниши билан боғлиқ натижалар “Ўзбекистон тарихи (Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихи)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 4-февралдаги 01/01-01-43 сон маълумотномаси).Ўқув қўлланмада акс этган илмий материаллар умумий ўрта таълим тизимининг модернизация қилиниши ва ўрта махсус, касб-хунар таълим тизими билан боғлиқ бўлган тарихий жараёнларни чуқур англашга ёрдам берган;
Олий таълим тизимига нодавлат секторнинг ҳамда кўплаб хорижий олий ўқув юртлари ва филиалларининг кириб келиши натижасида қамровнинг кенгайиб бориши, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитининг вужудга келиши натижаларига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи (Ўзбекистоннинг мустақиллик даври тарихи)” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 4-февралдаги 01/01-01-43 сон маълумотномаси). Натижада, узлюксиз таълим тизимида амалга оширилган ўзгаришларни архив ҳужжатлари маълумотлари асосида ёритилиши мазкур ўқув қўлланманинг бойитилишига хизмат қилган ҳамда бакалавриат босқичида таҳсил олаётган талабаларда мазкур мавзулар юзасидан маълумотлар олишларига имкон берган.