Султонов Акмалжон Хасановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёшлар ва оила муносабатларида ижтимоий-маданий анъаналар трансформацияси” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Исмоилов Темурбек Исломович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор Назаров Насриддин Атақулович ва фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Айтбаев Мансурбек Юсупович.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшлар ва оила муносабатларида юз бераётган ижтимоий-маданий анъаналар трансформациясини ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
глобаллашув даврида оила ва ёшлар муносабатларида рўй бераётган ижтимоий-маданий трансформация жараёнлари динамик табиатга эга маданий институтлар (урф-одат, маросим, анъаналар) фаолиятини такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқариб, анъанавий қадриятларнинг замонавий ижтимоий онгда қайта конструксияланишга ёрдам бериши фалсафий асосланган;
ёшлар онгида аксиологик ориентацияга асосланган муносабатни такомиллаштириш, оила институтини мустаҳкамлаши орқали маънавий барқарорликни таъминлаб, жамиятда "онтологик узилиш" ва "аксиологик зиддият" ларни олдини олииши исботланган;
жамиятда оилавий идентиклик ва ёшлар менталитети ўртасидаги диалектик муносабатларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар синтези орқали ривожлантириш, ёшлар ва оила муносабатлари парадигмасида авлодлараро қадриятлар коллизиясини олдини олиб, жамиятда ижтимоий узвийликни сақлашнинг “аксиологик адаптация” ва “интергенерацион транзит” (авлодлараро қадриятлар узатилиши) каби механизмлари аниқланган;
замонавий ўзбек жамиятида анъанавий ва замонавий қадриятлар диалектик алоқадорлигини таъминлаш, ижтимоий онгда “аксиологик интеграция” жараёнини риволантириб, ёшларда анъанавий қадриятлардан ахлоқий таянч, замонавий қадриятлардан эса эркин тафаккур ва ижодийлик тамойилларини уйғунлашишига олиб келиши очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшлар ва оила муносабатларида ижтимоий-маданий анъаналар трансформацияси асосида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
глобаллашув даврида оила ва ёшлар муносабатларида рўй бераётган ижтимоий-маданий трансформация жараёнлари динамик табиатга эга маданий институтлар (урф-одат, маросим, анъаналар) фаолиятини такомиллаштириш заруриятини келтириб чиқаришига доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ”Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ”Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастурлари (”Та'лим ва тараққиёт”, ”Миллат ва маънавият”, ”Дугоналар” дастурларида 2025-йил январ-июн ойларидаги сонлари) да ссенарийлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ”Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 26-июндаги 05-09-1023-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва илмий хулосалар Ўзбекистонда ёшлар ва оила муносабатларида ижтимоий-маданий анъаналар трансформациясини илмий асослашга хизмат қилган;
ёшлар онгида аксиологик ориентацияга асосланган муносабатни такомиллаштириш, оила институтини мустаҳкамлаши орқали маънавий барқарорликни таъминлаб, жамиятда "онтологик узилиш" ва "аксиологик зиддият" ларни олдини олиишига оид хулоса ва таклифларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлари” 16-банди “Ёшларни умуммиллий ғоялар остида бирлаштириш, тарғибот ишларини креатив усулларда амалга ошириш, ижтимоий фаол, ҳуқуқий-сиёсий, иқтисодий саводхон ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш мақсадида Марказ ҳузурида “Янги куч” – ёш маърифатпарварлар ҳаракати клубини ташкил қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-июлдаги 10/410-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ёшлар ва оила муносабатларида ижтимоий-маданий анъаналар трансформациясини яхшилашга хизмат қилган;
жамиятда оилавий идентиклик ва ёшлар менталитети ўртасидаги диалектик муносабатларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар синтези орқали ривожлантириш, ёшлар ва оила муносабатлари парадигмасида авлодлараро қадриятлар коллизиясини олдини олиб, жамиятда ижтимоий узвийликни сақлашнинг “аксиологик адаптация” ва “интергенерацион транзит” (авлодлараро қадриятлар узатилиши) каби механизмлари очиб беришга доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ”Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси ”Ўзбекистон” телерадиоканалининг бир қатор дастурлари (”Таълим ва тараққиёт”, ”Миллат ва маънавият”, ”Дугоналар” дастурларида 2025-йил январ-июн ойларидаги сонлари) да ссенарийлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ”Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 26-июндаги 05-09-1023-сон маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва илмий хулосалар Ўзбекистонда ёшлар ва оила муносабатларида ижтимоий-маданий анъаналар трансформациясини илмий асослашга хизмат қилган;
замонавий ўзбек жамиятида анъанавий ва замонавий қадриятлар диалектик алоқадорлигини таъминлаш, ижтимоий онгда “аксиологик интеграция” жараёнини риволантириб, ёшларда анъанавий қадриятлардан ахлоқий таянч, замонавий қадриятлардан эса эркин тафаккур ва ижодийлик тамойилларини уйғунлашишига олиб келишига доир таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилиши, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва “Стратегия-2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлари” 16-банди “Ёшларни умуммиллий ғоялар остида бирлаштириш, тарғибот ишларини креатив усулларда амалга ошириш, ижтимоий фаол, ҳуқуқий-сиёсий, иқтисодий саводхон ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлигини ошириш мақсадида Марказ ҳузурида “Янги куч” – ёш маърифатпарварлар ҳаракати клубини ташкил қилиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 4-июлдаги 10/410-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар ёшлар ва оила муносабатларида ижтимоий-маданий анъаналар трансформациясини яхшилашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish