Бекбаулиев Руслан Исмаил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Юқори мустаҳкам ва намликка чидамли модификацияланган гилгипс боғловчиси ”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5165.
Илмий раҳбар: Асаматдинов Марат Орıнбаевич техника фанлари бойича фалсафа доктори (PhD), дотcент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/05.04.2025.Т.20.12.
Расмий оппонентлар: Исакулов Байзақ Разакович, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Ҳамза Ибадович, техника фанлари номзоди, профессор.                  
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маҳаллий гил гипс (гипс боғловчиси аралашган) боғловчилар асосида фаол минерал қўшимчалар билан композицион гилгипс боғловчилар ишлаб чиқиш ва таркибини яхшилаб, юмшаш коеффициенти ва сиқилишга мустаҳкамлигини оширишни таъминлайдиган материаллар, жумладан минерал боғловчи технологиясининг формуласини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
фаол минерал қўшимчанинг намликка бардошлигини таминлайдиган мақбул таркиб гил-гипс боғловчиларига махсус танланган портландцемент, суперпластификатор С-3 ва Ташкент трактор заводи қолип учун ишлатилган қуми (кремнеземли) аралашмаси билан биргаликда механик-кимёвий фаоллаштириш орқали ишлаб чиқилган;
гил-гипс боғловчиларига махсус танланган оптимал таркибли фаол минерал қўшимча хоссаларни йўналтирилган тарзда ростлаш учун мўлжалланган ДЕГ-1 полимер эпоксид смоланинг меъёри сувга чидамлилиги, аралашманинг тўлдирувчига нисбатан зичлиги ва эритманинг ўртача зичлиги аниқланган;
ишлаб чиқилган аралашмаларнинг мустаҳкамлиги ва сувга чидамлилиги фаол минерал қўшимча ҳамда тўлдирувчи нисбатига, зичлик ва ўртача зичлик кўрсаткичлари тўлдирувчи миқдорига, сувга бўлган талаб эса эпоксид полимерли модификатор миқдорига боғлиқлигини ифодаловчи кўп параметрли математик муносабатлар аниқланган;
материал таркибида асосий каркасни ҳосил қилувчи калсий сулфат икки гидрати кристаллари билан бир қаторда, эритманинг сувга ва совуққа чидамлилигини таъминловчи CШ(Б) типидаги ўта дисперс гидросиликатлар ҳамда гидроалюминатлар шаклидаги янги фазалар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модификацияланган гилгипсли боғловчи таркибларини лойиҳалаш ва хоссаларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гил-гипс боғловчиларига махсус танланган портландцемент суперпластификатор С-3 ишлатилган Ташкент трактор заводи қуми (кремнеземли) аралашмаси билан биргаликда механик-кимёвий фаоллаштириш орқали олинган фаол минерал қўшимчанинг намликка бардошлигини таминлайдиган оптимал таркиб ишлаб чиқилганлиги ҳамда гил-гипс боғловчиларига махсус танланган оптимал таркибли фаол минерал қўшимча хоссаларни йўналтирилган тарзда ростлаш учун мўлжалланган ДЕГ-1 полимер эпоксид смоланинг меъёри сувга чидамлилиги, аралашманинг тўлдирувчига нисбатан зичлиги ва эритманинг ўртача зичлиги аниқланганлигига оид таклифлар Бухоро вилояти “ЖАМБАЙ ГЙПСУМ ПРОДУCТИОН" МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурулиш ва уй-жой коммунал хожалиги вазирлигининг 2025-йил 20-июндаги 04-07/01-1904-сон маълумотномаси). Натижада 15-35 МПа маркадаги гил гипсли бириктирувчи таркибининг сувга талабчанлигини 27-38% даражадча камайтиришга эришилган;
ишлаб чиқилган аралашмаларнинг фаол минерал қўшимча тўлдирувчига нисбатан мустаҳкамлиги ва сувга чидамлилиги, тўлдирувчига нисбатан зичлиги ва ўртача зичлиги, эпоксид полимерли модификаторга нисбатан сувга бўлган талабнинг кўп омилли математик боғлиқликлари аниқланганлиги ҳамда физик-кимёвий тадқиқот усуллари ёрдамида асосий каркасни ҳосил қилувчи калсий сулфат икки гидрати кристаллари, шунингдек, эритманинг сувга ва совуққа чидамлилигини таъминлайдиган CШ(Б) типидаги ўта дисперс гидросиликатлар, гидроалюминатлар кўринишидаги янги ҳосилаларнинг табиати аниқланганлигига оид таклифлар Нукус шаҳри “ЛЕГЕНД СТОРЙ БИЗНЕС” МЧЖ фаолиятида фойдаланилган (“Қорақалпоғистон Республикаси қурулиш ва уй-жой коммунал хожалиги вазирлиги”нинг 2025-йил 20-июндаги 04-07/01-1904-сон маълумотномаси). Натижада юмшаш коеффициенти 0,74 дан 0,87 гача кучайишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish