Аллабергенова Комила Сабиржановнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Крестгулдошлар қандалаларининг биологик ривожланишига экологик омилларнинг таъсири», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/B868.
Илмий раҳбар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Хоразм Маъмун академияси, PhD.02/30.07.2022.В.149.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Гулнара Саидарифовна, биология фанлари доктори, профессор; Қўчқоров Абдивоҳид Ҳакимович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти крестгулдошлар оиласига мансуб экинлари агробиоценози яримқаттиққанотлиларининг тур таркиби, экологик ва биологик хусусиятларини ҳарорат таъсирида о ъзгаришини илмий нуқтаи назардан исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданий крестгулдошлар оиласига мансуб ўсимликларда Эурйдема мараcандиcа, ёввойи крестгулдош ўсимликларда эса Эурйдема wилкинси доминант тур сифатида исботланган;
илк бор Хоразм вилояти ҳудудида индивидуал тарзда Эурйдема мараcандиcа ва Эурйдема wилкинси турларининг генерация даврлари (баҳорги уйғониш даври, жуфтлашиш ва тухум қўйиш даври, личинка ҳамда имаго давлари) аниқланган;
крестгулдошлар қандалаларининг доминант вакилларини биологик ва экологик хусусиятларини ҳарорат таъсирида ўзгаришини илмий нуқтаи назардан тўлиқ ўрганилган ҳамда илмий асосланган;
крестгулдошлар қандалаларининг генерация даврида ўсимликларнинг аҳамиятини таъсир даражаси ўрганилган ва адаптив трофик алоқаси аниқланган;
морфологик жиҳатидан ўхшаш бўлган тур Эурйдема орната нинг молекуляр-генетик ёндашув асосида идентификация қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Крестгулдошлар экинларида яримқаттиққанотлилар (Ҳетероптера) фаунаси ва биоекологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хоразм вилояти ҳудудида тарқалган крестгулдошлар энтомофаунасига оид қандалаларнинг 17 авлод 27 та турга мансуб 65 нусхадаги ҳашаротлар Зоология  коллекциясига топширилиб амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2024 йил 22 августдаги 4/1255-1891-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу коллекция намуналари Шимоли ғарбий Ўзбекистон ҳудудларида тарқалган крестгулдошлар қандалаларининг тур таркибини аниқлаш учун қиёсий таҳлил ўтказишда, уларнинг морфо-биологик ва экологик хусусиятларини ўрганишда, инвазив ва фойдали турларни фарқлашда ҳамда биологик ролини баҳолашда, шунингдек шу соҳага оид атлас тайёрлашда фойдаланиш имконини берган;
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Хоразм вилояти яримқаттиққанотлилар туркуми турларининг мДНК (CОИ) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2024-йил 3-августдаги маълумотномаси). Натижада, Эурйдема орната тури учун – ПҚ098143 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган

Yangiliklarga obuna bo‘lish