Нормуродова Зарифа  Рузиқуловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси: “Ўзбек тилидаги  эпитетларнинг лингвопоетик  тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2023.2.PhD/Fil3284  Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Эшмуминов Асқар  Алламуродович филология фанлари доктори, доцент.  
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD 03/31.03.2021.Fil.78.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор,  Худойберганова Дурдона Сидиқовна,  филология  фанлари  доктори, профессор.
 Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
 Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбек тилидаги эпитетларни лингвопоетик жиҳатдан  баҳолаш орқали, тилимизнинг жозибадорлигини, бадиий тилнинг образлилик хусусиятини, ўзбек миллатига хос бўлган  миллий хусусиятларни тавсифлаш,  бадиий асар тилида тил воситаларидан ўринли фойдаланишнинг самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эпитетларнинг образ яратиш, қаҳрамон характери ва муҳитни тасвирлашдаги функсионал ролини очишда ассоциативлик, коннотативлик, символик ифодалилик ва стилистик маркерлиликка асосланган ҳолда  семантик-эмоционал юклама, контекстуал уйғунлик, стилистик доминанталар ва маданий-ассоциатив қатлам каби лингвопоетик мезонлар асосида эпитетларнинг поетик таъсирчанликни кучайтиришдаги роли очиб берилган.
   ўзбек тилидаги эпитетлар семантик гуруҳларга ажратилишда уларнинг бадиий нутқдаги поетик-функционал роли коннотатив маъно, метафорик юклама ва контекстуал уйғунлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда эпитетларни таҳлил қилишнинг лингвопоетик модели далилланган.
мумтоз ва замонавий шеърият ҳамда оғзаки ижод матнларида қўлланилган эпитетлар илк бор услубий-эстетик кўрсаткичлар ва тарихий-маданий контекст асосида қиёсий-лингвопоетик параметрлар билан таҳлил қилинган ҳамда замон ва ижодий услубга хос трансформацион ўзгаришларни акс эттириши асосланган.
ўзбек адабий тафаккурида эпитетлар орқали миллий дунёқараш, диний-маънавий қадриятлар ва фолклор архетиплари ифодаланиши “оқ ният”, “она замин”, “ҳалол тилак”, “мусаффо қалб” каби эпитетлар воситасида миллий архетиплар ва поетик тафаккур ўртасидаги семантик уйғунлик, маданий-ассоциатив қатлам ва бадиий тафаккурда шаклланган қадриятлар тизими билан узвий боғлиқлик лингвомаданий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбек тилидаги эпитетларнинг лингвопоетик тадқиқи натижалари асосида:
эпитетларнинг образ яратиш, қаҳрамон характери ва муҳитни тасвирлашдаги функсионал ролини очишда ассоциативлик, коннотативлик, символик ифодалилик ва стилистик маркерлиликка асосланган ҳолда  семантик-эмоционал юклама, контекстуал уйғунлик, стилистик доминанталар ва маданий-ассоциатив қатлам каби лингвопоетик мезонлар асосида эпитетларнинг поетик таъсирчанликни кучайтиришдаги роли очиб берилганлиги тўгʻрисидаги хулосалардан А-ОТ-2019-10  рақамли “Ўзбек тилида неймингнинг меʼёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш номли” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  2024-йил 9-ноябрдаги 04/1-3212-сон маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида эпитетларнинг эмоционал-экспрессив имкониятларини номлаш (нейминг) жараёнида қўллашга доир тамойиллар аниқлаштирилди ҳамда уларнинг поетик-эстетик қийматга эга бўлган турлари замонавий тил тизимида функсионал номлар (жой, бренд, лойиҳа, муассаса номлари) яратишда стилистик асос сифатида фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилган;
   ўзбек тилидаги эпитетлар семантик гуруҳларга ажратилишда уларнинг бадиий нутқдаги поетик-функционал роли коннотатив маъно, метафорик юклама ва контекстуал уйғунлик мезонларини ҳисобга олган ҳолда эпитетларни таҳлил қилишнинг лингвопоетик модели далилланганлиги ҳақидаги хулосалардан АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида (2021-2022) фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 9-ноябрдаги 04/1-3213-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпусга киритилаётган бадиий матнлардаги эпитетларнинг лингвопоетик хусусиятлари тавсифланган, уларнинг услубий қийматини белгилаш ва семантик теглаш (маркуп) мезонлари ишлаб чиқилган, шунингдек, ўқув материаллари таркибида стилистик таҳлил учун зарур бўлган эпитет бирликлари тизимлаштирилган; 
мумтоз ва замонавий шеърият ҳамда оғзаки ижод матнларида қўлланилган эпитетлар илк бор услубий-эстетик кўрсаткичлар ва тарихий-маданий контекст асосида қиёсий-лингвопоетик параметрлар билан таҳлил қилинган ҳамда замон ва ижодий услубга хос трансформацион ўзгаришларни акс эттириши асосланганлиги ҳақидаги хулосаларидан  ПЗ-2020042022 рақамли  “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 20-февралдаги  04/1-633-сон маълумотномаси). Натижада эпитетларга оид лингвопоетик ёндашувлар электрон платформанинг методик асосларига киритилган, уларнинг функсионал-туркумланиши, поетик контекстда таълимий қўлланилиши ва ўқувчи учун экспрессивликни англашни енгиллаштирувчи кўрсаткич сифатида ишлатилиши юзасидан платформавий эчимлар ишлаб чиқилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish