Усаров Фаррух Мадаминовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
 “Ахборотлашган жамият шароитида жамоат хавфсизлиги концепциясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий омиллари”  
09.00.04-Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fal1130
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/28.08.2024.F.05.08. рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сиддиқов Илёсжон Бахромович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Абдумаликов Абдулатиф Абиджанович Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. Гаффарова Гулчеҳра Гуламжановна фалсафа фанлари доктори, профессор
Этакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялар университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамият шароитида жамоат хавфсизлиги консепсиясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“жамоат хавфсизлиги”нинг илмий-концептуал ва ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида “хавфсизлик”, “жамоат хавфсизлиги”, “жамоат хавфсизлигини таъминлаш”, “жамоат тартиби” тушунчаларининг функсионал мазмуни аниқлаштирилиб, қўлланилиш доиралари ва праксиологик асослари фалсафанинг имконият ва воқелик категорияси призмаси орқали далилланган;
ахборотлашган жамият шароитида ахборий курашларнинг мафкуравий (сиёсий, диний, этник ва миллий), ғоявий (аҳлоқий, эгоцентрик, манипуляцион), информацион (сохта ахборот, ахборотни очиқлаш) таҳдидларни бартараф этишга хизмат қиладиган ва доимий равишда такомиллаштириб бориладиган комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит консепсияни яратиш зарурати асосланган;
ахборотлашган жамиятда жамоат хавфсизлиги консепсиясини амалга оширишдаги миллий манфаатлар, бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмлари (қонунчиликни такомиллаштириш, мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, малакали кадрларни тайёрлаш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш) гипотетик-дедуктив ёндашув асосида таҳлил қилинган;
ахборотлашган жамият шароитида жамоат хавфсизлиги консепсиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш натижасида жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминланганлик даражаси ошиши, қонун устуворлиги мустаҳкамланиши, жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланиши ҳамда жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик даражаси ошишига эришилиши фалсафанинг сабаб ва оқибат категорияси асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамият шароитида жамоат хавфсизлиги консепсиясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий омиллари боъйича олинган тадқиқот натијалари асосида:
“жамоат хавфсизлиги”нинг илмий-концептуал ва ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида “хавфсизлик”, “жамоат хавфсизлиги”, “жамоат хавфсизлигини таъминлаш”, “жамоат тартиби” тушунчаларининг функсионал мазмуни аниқлаштирилиб, қўлланилиш доиралари ва праксиологик асослари фалсафанинг имконият ва воқелик категорияси призмаси орқали далилланганлигига доир таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 12-августдаги 05-09-1290-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги замонавий консепсияларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш, бу борадаги билимлар билан кенг жамоатчиликни таништиришга хизмат қилган. 
ахборотлашган жамият шароитида ахборий курашларнинг мафкуравий (сиёсий, диний, этник ва миллий), ғоявий (аҳлоқий, эгоцентрик, манипуляцион), информацион (сохта ахборот, ахборотни очиқлаш) таҳдидларни бартараф этишга хизмат қиладиган ва доимий равишда такомиллаштириб бориладиган комплекс ташкилий чора-тадбирларни қамраб олувчи яхлит консепсияни яратиш заруратига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган Ф-ОТ-2021-248-рақамли “Функционал жадваллар асосида ахборотларни ҳимоялаш учун хавф-хатарларни аниқлаш, идентификация ва бартараф қилишнинг интеллектуал усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Университетининг 2025-йил 1-августдаги 04/11-9828-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ахборотлашган жамиятда жамоат хавфсизлиги консепсиясини амалга оширишнинг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини умумлаштириш, қиёсий таҳлил қилиш ва асослашга хизмат қилган.
ахборотлашган жамиятда жамоат хавфсизлиги консепсиясини амалга оширишдаги миллий манфаатлар, бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмлари (қонунчиликни такомиллаштириш, мақсадли ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш, малакали кадрларни тайёрлаш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш) гипотетик-дедуктив ёндашув асосида таҳлил қилинганлигига доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил учун “2.3.Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўлими”да белгиланган “Ёшларнинг кенг қатламларини жалб этган ҳолда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!” шиори остида маънавият фестивалларини ташкил этиш” бандида белгиланган йўналиши доирасидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 6-августдаги 4-19-21-4257-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши ахборотлашган жамиятда жамоат хавфсизлиги консепсиясини амалга оширишдаги миллий манфаатлар, бу борадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга оид услубий тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилган. 
ахборотлашган жамият шароитида жамоат хавфсизлиги консепсиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш натижасида жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминланганлик даражаси ошиши, қонун устуворлиги мустаҳкамланиши, жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланиши ҳамда жамоатчилик билан узвий ҳамкорлик даражаси ошишига эришилиши фалсафанинг сабаб ва оқибат категорияси асосида очиб беришга оид илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалида 2024-2025 йилларда эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 12-августдаги 05-09-1290-сон Маълумотномаси). Натижаларнинг жорий қилиниши жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги замонавий консепсияларнинг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб бериш, бу борадаги билимлар билан кенг жамоатчиликни таништиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish