Шермухамедов Акмал Комилжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Iqt2774.
Илмий раҳбар: Темиров Абдулазиз Алимжанович, иқтисодиёт фанлари номзоди, в.б. профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Алладустов Рустам Джонмуротович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси акциядорлик   жамиятларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятларининг соф фойдасидан 30 фоизини дивдиденд тақсимотига оид белгиланган тартибда ҳар йили тўлаб бориш орқали инвесторларнинг миллий ва чет эл валютасидаги маблағларининг инвестисион жозибадорлигини ошириш таклифи асосланган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари билан бир қаторда хўжалик бошқарув органларининг улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятларида ҳам соф фойданинг камида 25 фоизини дивидендга йўналтириш тартибини жорий қилиш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятларида ўн йил ва ундан ортиқ муддат давомида фаолият юритган ходимларга йилига 2 тадан имтиёзли акция тақдим этиб бориш асосида ходимларнинг компанияга бўлган ишончини ошириш ва содиқлигини рағбатлантириш орқали дивиденд сиёсатини такомиллаштириш таклифи берилган;
корпоратив бошқарувнинг турли моделлари учун хос бўлган агрессив, ўртамиёна (моʻтадил) ва консерватив дивиденд сиёсатларини танлашда акциядорлик  жамиятлари фаолият барқарорлиги даври ҳамда мулкдорлар таркибини ҳисобга олиш орқали дивиденд сиёсати самарадорлигини ошириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акциядорлик жамиятларининг соф фойдасидан 30 фоизини дивдиденд тақсимотига оид белгиланган тартибда ҳар йили тўлаб бориш орқали инвесторларнинг миллий ва чет эл валютасидаги маблағларининг инвестисион жозибадорлигини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 6-февралдаги № 05-16/3650-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятлари томонидан дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низомда соф фойдадан камида 30% дивиденд тўловларига йўналтирилиши меъёри белгиланган, бу эса акциялар курсининг ижобий ўзгаришига, акциядорлик жамиятларига инвесторлар қизиқишларининг ошишига, қўшимча маблағларни жалб этиш имконини берган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари билан бир қаторда хўжалик бошқарув органларининг улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятларида ҳам соф фойданинг камида  25 фоизини дивидендга йўналтириш тартибини жорий қилиш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 6-февралдаги № 05-16/3650-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида хўжалик бошқарув органларининг улуши 50 фоиздан юқори бўлган акциядорлик жамиятларида ҳам соф фойданинг камида 25 фоизини дивидендга йўналтириш тартибини жорий қилиш орқали акциядорлик жамиятларида акцияларни муваффақиятли жойлаштириш учун инвестисион жозибадорлик таъминлаш имкони яратилган; 
акциядорлик жамиятларида ўн йил ва ундан ортиқ муддат давомида фаолият юритган ходимларга йилига 2 тадан имтиёзли акция тақдим этиб бориш асосида ходимларнинг компанияга бўлган ишончини ошириш ва содиқлигини рағбатлантириш орқали дивиденд сиёсатини такомиллаштириш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 6-февралдаги № 05-16/3650-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларида узоқ муддат фаолият юритган ходимларга имтиёзли акция тақдим этиб бориш асосида уларнинг компанияга бўлган ишончини ва содиқлигини ошириш имкони яратилган;
корпоратив бошқарувнинг турли моделлари учун хос бўлган агрессив, ўртамиёна (моʻтадил) ва консерватив дивиденд сиёсатларини танлашда акциядорлик  жамиятлари фаолият барқарорлиги даври ҳамда мулкдорлар таркибини ҳисобга олиш орқали дивиденд сиёсати самарадорлигини ошириш таклифи “Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банки томонидан амалиётга жорий этилган (“Микрокредитбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2024-йил 6-февралдаги № 05-16/3650-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида мамлакатимиз    акциядорлик жамиятларида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish