Мардиева Махбуба Шавкатовна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғафур Ғулом асарларининг аслият ва инглиз тилига таржималарида фразеологизмларнинг семантик ва лингвомаданий хусусиятлари (“Шум бола” ва “Ёдгор” қиссалари асосида)” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3521
Илмий раҳбар: Рашидова Умида Мансуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/30.12.2019.Fil.83.01 
Расмий оппонентлар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc) профессор, Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғафур Ғулом асарларидаги фразеологик бирликлар, уларнинг аслият ва инглизча таржималарининг қиёсий тадқиқини семантик ҳамда лингвомаданий нуқтайи назардан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Шум бола” ва “Ёдгор” асарларидаги персонажлар характерини ёритишда қўлланган фразеологик бирликлар инглизча таржимасининг қиёсий-чоғиштирма, компонент ҳамда лингвомаданий таҳлиллари асосида таржимонларнинг қўллаган лексик, грамматик, синтактик трансформация усулларини аниқлаш орқали трансформасион, калка ва маъно кўчиш усулларининг устуворлиги далилланган;
“Шум бола” ва “Ёдгор” қиссаларидаги фразеологик бирликларнинг ўзбекча-инглизча таржималари ўртасидаги структур-семантик тафовутларни аниқлаш орқали ибораларнинг аслиятга хос муқобилларини танлашда эквивалентлик ҳодисасининг илмий-назарий тамойиллари лингвомаданий аспектда асосланган;
ҳар икки қиссада қўлланган фразеологик бирликлар лексик-семантик майдонининг очиб берилиши ва уларнинг семантик ҳамда лингвомаданий таҳлили орқали фразеологик бирликларнинг тасвирий ва функсионал эквивалентлик хусусиятларининг таржимада акс этиш муаммолари илмий-назарий жиҳатдан асосланган; 
фразеологик бирликларни ўгиришда таржимон маҳорати, аслиятга имкон қадар эргашиш, эмоционал-ҳиссий эквивалентликка эришиш, миллийлаштириш ва архаизация, бадиий таржиманинг миллий маданият, маданий ўзлаштириш нуқтайи назаридан муқобил ўрни кабиларга доир қарашлар асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
“Шум бола” ва “Ёдгор” қиссаларидаги фразеологик бирликларнинг ўзбекча-инглизча таржималаридаги структур-семантик фарқларни аниқлаш орқали фразеологизмларнинг аслиятга хос муқобилларини белгилашда эквивалентлик ҳодисасининг илмий-назарий тамойиллари лингвомаданий аспектда асослангани ҳақида чиқарилган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП “CЛАСС: Девелопмент оф тҳе интердисиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” (CЛАСС: “Марказий Осиё Университетларида компютер лингвистикаси бўйича магистратура дастурини ишлаб чиқиш”) номли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 11-февралдаги 391/04-сон маълумотномаси). Натижада, фразеологик бирликларни бир тилдан иккинчи тилга ўгириш (таржима) жараёнида аслиятга хос муқобил эквивалентларини белгилашда компютер дастурларининг муҳим ва қулай восита сифатида кенг қўлланиши ҳақида хулосалар чиқарилган; 
“Шум бола” ва “Ёдгор” асарларидаги персонажлар характерини ёритишда қўлланган фразеологик бирликлар инглизча таржимасининг қиёсий-чоғиштирма, компонент ҳамда лингвомаданий таҳлиллари асосида таржимонларнинг қўллаган лексик, грамматик, синтактик трансформация усулларини аниқлаш орқали трансформасион, калка ва маъно кўчиш усулларининг устуворлиги далилланган ўринлардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 11-февралдаги 391/04-сон маълумотномаси). Натижада, дунё миқёсида қардош бўлмаган тилларни қиёсий-типологик ўрганишга доир илмий-назарий қарашлар тизими янги фактик маълумотлар билан бойитилган, таржимада унинг самарадорлигини таъминловчи тавсиялар ишлаб чиқилган.
фразеологик бирликларни ўгиришда таржимон маҳорати, аслиятга имкон қадар эргашиш, эмоционал-ҳиссий эквивалентликка эришиш, миллийлаштириш ва архаизация, бадиий таржиманинг миллий маданият, маданий ўзлаштириш нуқтайи назаридан муқобил ўрни кабиларга доир қарашлар бўйича эришилган натижалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМ томонидан 2025-йил 5-март куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” телекўрсатуви дастурининг ссенариуини ишлаб сҳиқишда фоудаланилган (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил, 12-мартдаги 01-07/104-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатув бадиий адабиётларда қўлланилган фразеологик бирликларнинг таржимада акс этишининг турли усул ва воситаларини тушунишга замин яратган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish