Абдумаликова Хуснора Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган оқова сувларни махаллий хом ашёлар асосида олинган биоадсорбентлар ёрдамида тозалаш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/T5220.
Илмий раҳбарлар: Пулатов Хайрулла Лутпуллайевич, кимё фанлари доктори, профессор; Менглиев Шерзод Шоимович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.T.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамсиддин Мухторович, техника фанлари доктори, профессор; Кулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашёлар асосида олинган биоадсорбентлардан фойдаланиб, нефт ва газни қайта ишлаш корхоналарида ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт ва газни қайта ишлаш жараёнларида ишлатилган техник оқова сувларнинг ифлосланиш сабаблари ва атроф-муҳитга таъсир даражаси аниқланиб, юқори сорбцион қобилятга эга, кўп ғовакли биоадсорбентларда тозалаш самарали эканлиги асосланган;
ерёнғоқ пўстлоғининг асосий компонентлари органик полимерлар - целлюлоза, лигнин, ҳемицеллюлоза, полифеноллар кучли тўқималар ҳосил қилиши, кальций, магний ва темир элементлари механик мустаҳкамлик, биологик барқарорлик хусусиятларини таъминлаши исботланган;
ерёнғоқ пўстлоғининг ғовакли структураси ва сифатини белгиловчи омиллар асосланиб, термик қайта ишлаш жараёнида адсорбцион ғоваклар ҳосил бўлиши таркибидаги органик бирикмалар ва целлюлоза, хемицеллулоза ва лигнин каби моддаларнинг термал парчаланиши натижаси эканлиги аниқланган;
иссиқлик билан ишлов берилган ерёнғоқ пўстлоғидан сиртга тўкилган, сувда эриган ва сув-нефт эмулсиялари кўринишидаги нефт маҳсулотларини йиғиш учун фойдаланиш самараси аниқланиб, ўлчами 1 мм бўлган биосорбент юқори сорбцион сиғимга 4,6 г/г эгалиги исботланган;
биоадсорбент Zn2+, Cu2+, Fe3+, Pb2+ каби оғир металларни мезоғовакларига ютиши аниқланиб, техник оқова сувларни адсорбция-десорбция қилиш жараёни натижасида уларни тозалаш даражасини 85,5% гача ошириши исботланган;
нефт-газни қайта ишлаш корхоналари технологик чиқиндиси - техник оқова сувларни қайта тиклаш йўли билан атроф-муҳитга ташланадиган чиқиндиларни 91,5 % га қисқариши аниқланган;
маҳаллий хомашёлар асосида олинган биоадсорбентларда оқова сувларни тозалашнинг такомиллашган технология ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Нефть ва газни қайта ишлаш техник оқова сувлари таркибидаги оғир металл ионлари ва эриган органик бирикмаларни биосорбентлар ёрдамида тозалаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технологик жараёнларда ҳосил бўладиган оқова сувларни тозалашнинг кам босқичли технологияси «Муборак ГИҚЗ»нинг «2026-2028 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Муборак ГИҚЗ»нинг 2025 йил 25 апрелдаги 12-021 ЭX-1639-сон маълумотномаси). Натижада, саноат корхонаси оқова сувларини оғир металл ионлари ва органик ифлослантирувчи бирикмалардан самарали ва селектив тозалаш имконини беради;
ерёнғоқ пўстлоғи асосида олинган биосорбент ёрдамида оқова сувларни оғир металл ионлари ва эриган органик бирикмалардан тозалаш технологияси «Муборак ГИҚЗ»нинг «2026-2028 йиллар амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Муборак ГИҚЗ»нинг 2025 йил 25 апрелдаги 12-021 ЭX-1639-сон маълумотномаси). Натижада, БА-1 серияли биосорбент ёрдамида техник оқова сувлардаги оғир металл (Pb2+, Fe3+, Cu2+, Zn2+) ионлари миқдорини 85,5% гача камайтириш ва тозаланган сувни технологик жараёнларда қайта қўллаш имконини беради.