Жумаев Баҳром Панжиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчи ёшларда тарихий хотирани шакллантиришнинг этнодифференциал хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fa1560
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Алимасов Виктор Александрович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шокиров Мубин Рустамович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўқувчи ёшларда тарихий хотирани шакллантиришнинг этнометодологик жиҳатларини асослаб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихий хотира феноменининг шахсий идрок ва тафаккур, умумий тарихий идрок ва маданий тафаккур, миллий ўзликни англаш ва тарихий меросни қайта тиклаш каби онг ва тафаккур билан боғлиқ функсионал хусусиятлари ҳамда уларнинг онг ва тафаккурни ўтмиш тажрибаси билан бойитиш, жамият ва шахснинг ўзини идентификация қилиш, миллий ғурур ва маънавий уйғунликни таъминлаш каби консептуал аҳамияти очиб берилган;
тарихий хотиранинг ўқувчи-ёшлар фаолиятида обективлашишининг этнометодологик – маданий-символик идентификация (этник ва миллий рамзлар, қаҳрамонлар, образлар) тарихий анъаналарнинг авлодлар оралиғида узвийлик (хотиранинг ижтимоий фаолликда давомийлиги), этномаданий муҳит таъсири (ҳудуд, оила, мактаб, маҳалла), ижтимоий-мафкуравий тарбия (таълим-тарбия ва мафкуравий муҳит) ва праксеологик (ижтимоий тадбирлар, этно-фестиваллар, кўрик-танловлар) қонуниятлари аниқлаштирилган;
ўқувчи-ёшларда тарихий хотирани шакллантириш ижтимоий демографик (ёш, ҳудуд, ижтимоий мавқе, оилавий муҳит), психологик (шахсий идрок, эмоциялар, онг ва ҳиссий хусусиятлар), этнодифференциал (миллий урф-одат, маданий қадриятлар, миллий ўзлик) ва профессионаллашиш (касб-ҳунар танлаш, келажакни режалаштириш) каби омиллар билан шартланганлиги асосланган;
баркамол авлод консепсияси билан боғлиқ равишда ўқувчи-ёшларда тарихий шахслар ҳаёти ва ижоди мисолида тарихий хотирани шакллантиришнинг миллий-маънавий (миллий ўзлик, тарихий адолат, ғурур), инновацион педагогик-ижтимоий муҳит (интерактив технологиялар, рақамли таълим), тараққиётга алоқадорлик (маърифат, яратувчанлик, маънавий юксалиш) каби тамойиллари ҳамда инновацион (рақамли ва мултимедиали таълим ресурслари, онлайн платформалар), педагогик-маърифий (таълим дастурлари, илмий тадбирлар), амалий-ижтимоий (ёшлар форуми, тарихий-маданий фестиваллар) усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчи ёшларда тарихий хотирани шакллантиришнинг этнодифференциал хусусиятлариларини тадқиқ этиш асосида:
тарихий хотира феноменининг шахсий идрок ва тафаккур, умумий тарихий идрок ва маданий тафаккур, миллий ўзликни англаш ва тарихий меросни қайта тиклаш каби онг ва тафаккур билан боғлиқ функсионал хусусиятлари ҳамда уларнинг онг ва тафаккурни ўтмиш тажрибаси билан бойитиш, жамият ва шахснинг ўзини идентификация қилиш, миллий ғурур ва маънавий уйғунликни таъминлаш каби консептуал аҳамиятига доир назарий мулоҳазалардан Қарши давлат университетида бажарилган А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда, семинар-тренинглар ўтказишда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 26-декабрдаги 04/3848-сон маълумотномаси). Натижада, мавзунинг тарихий хотира билан боғлиқ жиҳатларига бағишланган илмий ишларни тайёрлашга хизмат қилган;
тарихий хотиранинг ўқувчи-ёшлар фаолиятида обективлашишининг этнометодологик – маданий-символик идентификация (этник ва миллий рамзлар, қаҳрамонлар, образлар) тарихий анъаналарнинг авлодлар оралиғида узвийлик (хотиранинг ижтимоий фаолликда давомийлиги), этномаданий муҳит таъсири (ҳудуд, оила, мактаб, маҳалла), ижтимоий-мафкуравий тарбия (таълим-тарбия ва мафкуравий муҳит) ва праксеологик (ижтимоий тадбирлар, этно-фестиваллар, кўрик-танловлар) қонуниятларига оид янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг 2022-2023-ва 2024-йиллардаги маънавий тарғибот ойликларини ўтказишда ва умумий ўрта тадим мактабларининг 9-ва 11-синф ўқувчилари учун тарих фанини ўқитишда дарс соатларини икки баробар кўпайтиришга оид таклифларни тайёрлаш ҳамда мазкур фан бўйича олимпиада иштирокчиларини муносиб тақдирлаш ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2025-йил 21-февралдаги 01-02/32-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос услубий манба вазифасини ҳамда долзарб масалаларни самарали ҳал этишга хизмат қилган;
ўқувчи-ёшларда тарихий хотирани шакллантириш ижтимоий демографик (ёш, ҳудуд, ижтимоий мавқе, оилавий муҳит), психологик (шахсий идрок, эмоциялар, онг ва ҳиссий хусусиятлар), этнодифференциал (миллий урф-одат, маданий қадриятлар, миллий ўзлик) ва профессионаллашиш (касб-ҳунар танлаш, келажакни режалаштириш) каби омиллар билан шартланганлигига доир назарий умумлашма ва янгиликлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 7-мартдаги 10/113-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий хотира феномининг ижтимоий-фалсафий таҳлилининг ўзига хослигини очиб беришга, ўқувчи ёшларда  тарихий хотирани шакллантириш уларнинг ижтимоий демографик, психологик, этнодифференциал ва профессионаллашиш хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
баркамол авлод консепсияси билан боғлиқ равишда ўқувчи-ёшларда тарихий шахслар ҳаёти ва ижоди мисолида тарихий хотирани шакллантиришнинг миллий-маънавий (миллий ўзлик, тарихий адолат, ғурур), инновацион педагогик-ижтимоий муҳит (интерактив технологиялар, рақамли таълим), тараққиётга алоқадорлик (маърифат, яратувчанлик, маънавий юксалиш) каби тамойиллари ҳамда инновацион (рақамли ва мултимедиали таълим ресурслари, онлайн платформалар), педагогик-маърифий (таълим дастурлари, илмий тадбирлар), амалий-ижтимоий (ёшлар форуми, тарихий-маданий фестиваллар) усулларига оид умумлашма ва таклифлардан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2024-йил эфирга узатилган “Олтин воҳа”, “Хайрли тонг” телерадиоешиттиришларини ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 14-мартдаги 17-05/49-сон маълумотномаси). Натижада, тарихий хотирани кучайтириш таклифлари илмий-маърифий контентнинг бойитилишига, ёшлар онгини мустаҳкамлашга, тарихга оид билимларни оммалаштириш ва уни замонавий контекстда тушунишга, фикрлаш ва таҳлил қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish