Туропова Маъмура Сафар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг психологик омиллари”. 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P401.
Илмий раҳбар: Жўраев Бахром, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлари доктори, профессор; Ниязова Нилуфар Фарҳадовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг психологик омилларини бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг касбий кўникмаларини шакллантиришда таълим олиш мотивлари масъулиятлилик мустақилликни, ижодий фикрлаш эса ташаббускорлик ва мақсадга интилувчанликни намоён бўлишига таъсир этганлиги туфайли, сугГЭСтив қобилиятларни иродавий сифатларга интегратив ривожланиши муҳим психологик омил эканлиги далилланган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг касбий кўникмалари болалар ва уларнинг ота-оналари билан ишлашда фаолият ва инсонларга йўналганликни эмпатия билан уйғун ҳолатда намоён бўлишига эришиш муҳимлиги сабабли, мулоқотчанлик ва ижтимоий фаолликка боғлиқ равишда «Ҳард», «Селф» скиллс кўникмаларига интеграл шаклланиши асосланган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларнинг динамик шаклланиши интерперсонал таъсир жараёнидаги профессионал мотивацияни коммуникатив қобилиятлар ва ижодий фикрлашни кучли ифодаланишига боғлиқлигига асосланиб, педагогик фаолиятдаги гностик ва эмоционал қадриятлар билан шартланганлиги исботланган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларни шакллантириш учун профессионал позицияни намоён қилишни таъминловчи когнитив, эмоционал ва мотивацион омилларнинг таъсирини кучайтириш муҳимлиги боис тафаккур эгилувчанлиги, мулоқотдаги позитивлик ҳамда ўзгаларнинг кечинмаларини тушуниш хусусиятининг ирода кучи локализациясига боғлиқ ривожлантириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
“Бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг психологик омиллари”ни ўрганишга доир олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг касбий кўникмаларини шакллантиришда таълим олиш мотивлари масъулиятлилик мустақилликни, ижодий фикрлаш эса ташабускорлик ва мақсадга интилувчанликни намоён бўлишига таъсир этганлиги туфайли, сугГЭСтив қобилиятларни иродавий сифатларга интегратив ривожланиши муҳим психологик омил эканлиги далилиланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-284-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-284а-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим йўналиши талабаларида касбий кўникма ривожланишининг психологик имконияти ошишига эришилган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг касбий кўникмалари болалар ва уларнинг ота-оналари билан ишлашда фаолият ва инсонларга йўналганликни эмпатия билан уйғун ҳолатда намоён бўлишига эришиш муҳимлиги сабабли, мулоқотчанлик ва ижтимоий фаолликка боғлиқ равишда «Ҳард», «Селф» скиллс кўникмаларига интеграл шаклланиши асосланганлигига доир натижалар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-284-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-284а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларда касбий кўникмаларнинг шаклланишига таъсир этувчи шахс сифатлари такомиллаштирилган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларнинг динамик шаклланиши интерперсонал таъсир жараёнидаги профессионал мотивацияни коммуникатив қобилиятлар ва ижодий фикрлашни кучли ифодаланишига боғлиқлиги таъсирида педагогик фаолиятдаги гностик ва эмоционал қадриятлар билан шартланганлиги исботланганлигига доир таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-284-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-284а-сон маълумотномаси). Натижада касбий кўникма шаклланишининг касбий мойиллик ва касбий йўналганлик билан алоқадорлик жиҳатларига эришилган;
бўлажак мактабгача таълим ташкилоти ходимларида касбий кўникмаларни шакллантириш учун профессионал позицияни намоён қилишни таъминловчи когнитив, эмоционал ва мотивацион омилларнинг таъсирини кучайтириш муҳимлиги боис тафаккур эгилувчанлиги, мулоқотдаги позитивлик ҳамда ўзгаларнинг кечинмаларини тушуниш хусусиятининг ирода кучи локализациясига боғлиқ ривожлантириш зарурлиги асосланганлигига доир таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 7-декабрдаги ПМ-284-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 10-декабрдаги ПМ-284а-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак тарбиячиларда касбий кўникмани ривожлантиришнинг психологик дастури ва модели ишлаб чиқилган.