Каримов Фаррух Мухиддин ўғлининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларини режалаштириш самарадорлиги”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Ped2628.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Рахматова Дилноза Нигбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор, Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларини оптимал режалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларнинг йиллик тайёргарлик циклини режалаштириш учун тезлик, куч ва бўғинлар ҳаракатчанлигини ривожлантиришга қаратилган машқларни қўллашда, мусобақа олди даврида тўлиқ югуриб келишни белгилаш ва қадамлар ритми ҳамда узунлигини назорат қилиш, депсиниш олдидаги охирги қадамлар ритмини (узунлиги ва суръати каби) тўғрилаш ҳисобига ёш узунликка сакровчиларни машғулотларини режалаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларнинг машғулотлар самарадорлигини ошириш учун ёшига хос техник тайёргарлик элементларини йиллик тайёргарлик даврида сарфланадиган вақт бўйича (улар орасидаги 2:1 нисбатда) учиш, қўниш ва депсиниш тахтачасига оёқни аниқ қўйиш элементларини мажмуавий шакллантириш ҳисобига шуғулланувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган;
ёш узунликка сакровчиларнинг ҳафталик режасини ишлаб чиқиш учун мажмуали ва танлаб йўналтирилган (ўнг ва чап оёқда сакраш, 20, 30, 40 см. баландликдаги тумбага турли усулларда сакраш каби) машғулот воситалари умумий ҳажми ва шиддатини сенситив давр ҳамда ўргатиш босқичи хусусиятларига мувофиқ ҳолда иш қобилятининг тебраниш тўлқинлари беқарорлиги бўйича тақсимлаш ҳисобига юкламларни оптималлаштириш имкониятлари оширилган;
ёш узунликка сакровчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун спортчиларни индувидуал хусусиятлари ва қобилиятларини аниқлаш орқали спортдаги имкониятларини моделлаштириш ва башорат қилишга қаратилган модулни спортчининг жорий ҳолати бўйича машғулот воситаларини танланган сакраш усулида техника компонентларини мултидисиплинар қўллаш ҳисобига сакраш турларига тайёрлаш модули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич тайёргарлик босқичида узунликка сакровчиларни йиллик тайёргарлик машғулотларини режалаштириш самарадорлиги бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларнинг йиллик тайёргарлик циклини режалаштириш учун тезлик, куч ва бўғинлар ҳаракатчанлигини ривожлантиришга қаратилган машқларни қўллашда, мусобақа олди даврида тўлиқ югуриб келишни белгилаш ва қадамлар ритми ҳамда узунлигини назорат қилиш, депсиниш олдидаги охирги қадамлар ритмини (узунлиги ва суръати каби) тўғрилаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетикани ўргатиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректорининг 2022-йил 28 – декабрдаги “428 И/Ч”-сонли буйруғига асосан Д-0000008-рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларни сакровчанлик қобилияти 9,5 % га яхшиланган; 
бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларнинг машғулотлар самарадорлигини ошириш учун ёшига хос техник тайёргарлик элементларини йиллик тайёргарлик даврида сарфланадиган вақт бўйича (улар орасидаги 2:1 нисбатда) учиш, қўниш ва депсиниш тахтачасига оёқни аниқ қўйиш элементларини мажмуавий шакллантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти спортнинг ўйин тури ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабининг енгил атлетика машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-октябрдаги 03-16/10084-сон малумотномаси). Натижада, бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларни умумий жисмоний тайёргарлиги 14,1 % га  яхшиланган; 
ёш узунликка сакровчиларнинг ҳафталик режасини ишлаб чиқиш учун мажмуали ва танлаб йўналтирилган (ўнг ва чап оёқда сакраш, 20, 30, 40 см. баландликдаги тумбага турли усулларда сакраш каби) машғулот воситалари умумий ҳажми ва шиддатини сенситив давр ҳамда ўргатиш босқичи хусусиятларига мувофиқ ҳолда иш қобилятининг тебраниш тўлқинлари беқарорлиги бўйича тақсимлаш бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент вилояти Қибрай тумани спорт мактабининг енгил атлетика машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-октябрдаги 03-16/10084-сон малумотномаси). Натижада, бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларни махсус жисмоний тайёргарлиги 9,6 % га ошган;
ёш узунликка сакровчиларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун спортчиларни индувидуал хусусиятлари ва қобилиятларини аниқлаш орқали спортдаги имкониятларини моделлаштириш ва башорат қилишга қаратилган модулни спортчининг жорий ҳолати бўйича машғулот воситаларини танланган сакраш усулида техника компонентларини мултидисиплинар қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар енгил атлетика бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг  машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-октябрдаги 03-16/10084-сон малумотномаси). Натижада, бошланғич тайёргарлик босқичидаги узунликка сакровчиларни эгилувчанлик қобилияти 8,3 % га оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish