Эшонқулов Ўктам Райимқуловичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини (wоркоут) кўча спорти воситалари орқали такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3746.
Илмий раҳбар: Арзикулов Мукум Уралович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.22.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Дилноза Нигбаевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Алиев Искандар Бахрамович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини wоркоут спорти воситалари орқали такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар жисмоний тайёргарлигини ошириш учун wооркаут тренажёрлари ёрдамида бажариладиган техник ҳаракатларни тўрт қисмга (асоси, негизи, звенаси, детали) бўлиб ўргатишга асосланган ўн иккиталик комплекс машқлар мажмуасини табақалаштириш (ҳаракатларнинг мураккаблиги ва функсионал хусусиятларига қараб) ҳисобига жисмоний сифатларни ривожлантириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг таянч ҳаракати аппарати ҳаракатчанлигини ривожлантиришда ўн иккиталик комплекс wоркоут кўча спорти воситаларидан фойдаланиш орқали мускуллар фаолиятини умумий профилига (асосий ва ёрдамчи мускуллар фаоллик даражаси ва синергик иштироки)  ажратиш ҳисобига тана бўғимлар ҳаракатчанлиги ва скелет мускулларни ривожлантириш имконияти оширилган;
жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишда wоркоут воситаларига асосланган микроцикл, мезоцикл ҳамда макроцикл интенсив машгʻулот  (мушакларнинг функсионал мослашувини рағбатлантириш, мослашув жараёнларини махсус машқлар орқали тезлаштириш ва кучайтирувчи) режаларини ишлаб чиқиш ҳисобига куч сифати турлари (нисбий, тезкор, куч-чидамлиги) каби сифатларни ривожлантириш услубияти такомиллаштирилган; 
талабаларни wоркоут воситаларидан мустақил равишда машқлар техникасини тўғри бажариш учун машғулот (кириш, асосий, якуний) қисмларида жиҳозлар ва жиҳозларсиз   бажарариладиган машқлардан фойдаланиб, машғулотларни икки (тўлиқ регламентлаштирилган ва қисман регламентлаштирилган) туридан фойдаланиш имконини берувчи “Мобиле wоркоут cоач Апп” номли мобил иловасининг мазмунига рақамлаштирилган машғулотлар дастурига киритиш ҳисобига жисмоний тайёргарликни ошириш механизми такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилганлиги. Жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини wоркоут воситалари орқали такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабалар жисмоний тайёргарлигини ошириш учун wооркаут тренажёрлари ёрдамида бажариладиган техник ҳаракатларни тўрт қисмга асоси, негизи, звенаси, деталларига бўлиб ўргатишга асосланган ўн иккиталик комплекс машқлар мажмуасини табақалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Гулистон давлат педагогика институтида “Жисмоний маданият” таълим йўналишида таҳсил олувчи спортчи талабаларни тўгарак машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигини 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3606–сонли маълумотномаси) Натижада, ўнг ва чап қўл панжа кучи ўртача – 5,2 кг. 12,4% га, бел гавда кучи ўртача 9,7 кг. умумий ҳисобда 13,9% га, яхшиланишига эришилди;
талабаларнинг таянч ҳаракати аппарати ҳаракатчанлигини ривожлантиришда ўн иккиталик комплекс wоркоут кўча спорти воситаларидан фойдаланиш орқали мускуллар фаолиятини умумий профилига (асосий ва ёрдамчи мускуллар фаоллик даражаси ва синергик иштироки)  ажратиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт маҳоратини ошириш (Гимнастика)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-сонли буйруғига асосан 500-201 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талаба-спортчиларни жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари ўртача нисбий ўсиши 12,86% гача яхшиланган; 
жисмоний маданият таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишда wоркоут воситаларига асосланган микроцикл, мезоцикл ҳамда макроцикл интенсив машгʻулот  (мушакларнинг функсионал мослашувини рағбатлантириш, мослашув жараёнларини махсус машқлар орқали тезлаштириш ва кучайтирувчи) режаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар Чирчиқ давлат педагогика университети “Жисмоний маданият” таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларни тўгарак машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигини 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3606–сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги умумий ҳисобда 12,7% гача яхшиланган;
талабаларни wоркоут воситаларидан мустақил равишда машқлар техникасини тўғри бажариш учун машғулот (кириш, асосий, якуний) қисмларида жиҳозлар ва жиҳозларсиз бажарариладиган машқлардан фойдаланиб, машғулотларни икки (тўлиқ регламентлаштирилган ва қисман регламентлаштирилган) туридан фойдаланиш имконини берувчи “Мобиле wоркоут cоач Апп” номли мобил иловасининг мазмунига рақамлаштирилган машғулотлар дастурига киритиш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона давлат университети “Жисмоний маданият” таълим йўналишида таҳсил олувчи талабаларни тўгарак машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигини 2025-йил 11-апрелдаги 02-16/3606–сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 11,7% га яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish