Хасанова Манзура Садикжановнанинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон маданий меросини муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий бўлимлар фаолияти тарихи (Фарғона водийси мисолида, 1917-2021 йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tar1250
Илмий раҳбар: Кобзева Олга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Зафар Адиловичлар, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон тарихи давлат музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича минтақавий органларнинг фаолиятини ўрганишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилишнинг совет консепсияси муайян даврда ҳукмронлик қилганлиги, давлат муассасалари таркиби ва номларидаги кўплаб ўзгаришларга қарамай, қўмиталарнинг асосий фаолияти: тарихий ёдгорликлар, санʻат ва табиат ёдгорликларини ҳисобга олиш ва аниқлаш, шунингдек, Ўзбекистонда музей ишларини юритишга қаратилганлиги исботланган;
“Узкомстарис”нинг минтақавий қўмиталари (Коккомстарис, Ферганастарис, Андижон ва Наманган бошқармаси) маданий мерос обектларидан тадбиркорлик мақсадларида фойдаланганлиги, ижарага берилганлиги, омборлар сифатида фойдаланилганлиги, бу эса совет даврида ёдгорликларнинг тузатиб бўлмайдиган даражада вайрон қилинишига олиб келганлиги аниқланган;
Фарғона водийсининг тарихий-маданий меросини муҳофаза қилиш ва сақлаш қўмиталари фаолиятидаги муаммолар асосан: консервация ва реставрация усуллари, бир қатор қурилиш материалларидан фойдаланиш, агрессив ер ости сувларини бартараф этиш, қадимий қурилиш ва қоплама материалларини ишлаб чиқиш ва қўллаш, ёдгорликларни тўлиқ реставрация қилиш учун маблағ етишмаслиги далилланган;
2020-йилгача республика қонунчилик тизимида маданият соҳасининг белгиланган ижтимоий ривожланиш векторига мувофиқ ҳаракатланиши учун зарур ҳуқуқий механизмларни яратадиган акт мавжуд эмаслиги, ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солишга, маданият ва санʻат муассасалари, ижодий бирлашмалар ва уюшмаларнинг ҳуқуқий мақомига, ижодий ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ягона ҳуқуқий базанинг ёʻқлиги маданий меросни муҳофаза қилиш қўмиталарининг амалий фаолиятига салбий таъсир кўрсатгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида маданий меросни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича минтақавий қўмиталар фаолиятини ўрганиш бўйича илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Илмий натижалар шундан иборатки, 2020-йилгача республика қонунчилик тизимида тарихий-маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш соҳасида ижтимоий ривожланишнинг белгиланган векторига мувофиқ зарур ҳуқуқий механизмларни яратадиган акт мавжуд эмас эди. Айнан шу соҳадаги муносабатларни тартибга солишга, маданият ва санъат муассасаларининг ҳуқуқий мақомига, ижодий бирлашмалар ва уюшмаларга, ижодий ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган ягона ҳуқуқий базанинг ёʻқлиги “Дунё бўйлаб” телеканалида “На прямой связи” ва “Аргументы эксперта” кўрсатувларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Дунё буйлаб” телеканали давлат муассасасининг 2024-йил 15-августдаги 03-14/173-сонли маълумотномаси). Илмий хулосалар кенг жамоатчиликни ушбу соҳада давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида бироз чуқурроқ ўрганишга имкон берди. Шунингдек, тарихий-маданий меросни сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бир қатор амалий таклифлар берилди.
Маданий мерос обектларини нотўғри мақсадларда фойдаланиш, таъмирлаш ва реставрация ишларининг номувофиқ олиб борилиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган бузилиш хавфлари тўғрисидаги илмий хулосалар Маданий меросни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қўмиталарнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг турли босқичлари мисолида таҳлил қилинган ҳамда мазкур хулосалар Андижон вилояти тарих ва маданият давлат музейи учун методик қўлланмалар ва тарқатма материаллар тайёрлашда қўлланилган. Шунингдек, диссертация материалларидан “Андижон: Буюк Ипак йўли тарихи” номли репортажлар туркумини тайёрлаш жараёнида ҳам фойдаланилган. (Андижон вилояти тарих ва маданият давлат музейининг 2024-йил 14-августдаги 36-сонли маълумотномаси. ) илмий хулосалар кенг жамоатчилик эътиборини маданий мерос ёдгорликларини реставрация ва консервация қилиш борасидаги мавжуд муаммоларга қаратишга ёрдам берди. Шунингдек, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бир қатор амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Фарғона водийсининг вилоятларида маданий мерос обектларини муҳофаза қилишдаги муаммоларига оид диссертациянинг илмий хулосалари “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Муборак масканлар”, “Саёҳатнома” ва “Бир экспонат тарихи” кўрсатувларининг таёрланишида ишлатилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалиниг 2024-йил 30-августдаги 01-06-968-сонли маълумотномаси) Илмий хулосалар нафақат оммавий ахборот воситаларида фойдаланилди, балки маданий меросни асраш борасидаги долзарб муаммоларни очиб бериш, уларга ечим топиш ҳамда ушбу йўналишдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш учун муҳим илмий-амалий асос бўлиб хизмат қилди.
Фарғона водийсининг тарихий-маданий меросини муҳофаза қилиш ва сақлаш қўмиталари фаолиятидаги долзарб муаммолар тўғрисидаги илмий натижалар (консервация ва реставрация қилиш усулларидаги, бир қатор қурилиш материалларидан фойдаланишдаги, агрессив ер ости сувларини бартараф этишдаги, қадимий қурилиш ва қоплама материалларини ишлаб чиқиш ва қўллашда, тўлиқ тиклаш ва ёдгорликлар учун маблағлар етишмаслиги ва бошқалар) Фарғона водийсидаги маданий мерос ёдгорликларини тиклаш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишда қўлланилди. (Ўзбекистон маданий мерос агентлигининг 2024-йил 14-августдаги 02-05/3050-сонли маълумотномаси). Илмий хулосалар кенг жамоатчиликни ушбу соҳада давлат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида чуқурроқ ўрганишга имкон берди. Шунингдек, тарихий-маданий меросни сақлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бир қатор амалий таклифлар берилди.