Разакова Барно Саифиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи)
“Олий таълим муассасаларида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион муносабатларни чуқурлаштириш”
08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4675
Илмий раҳбар: Муминов Нозим Гаффарович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Алиева Махбуба Тойчиевна;
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро алоқаларнинг интеграцион моделларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиладан иборат:
“Блендед форм” – гибрид таълим шаклига ўтишда олий таълим муассасаларида 2027-йилга қадар масофавий таълим улушини “кундузги таълим шакли + масофавий таълим” йўналишларида 20,0 фоизга, “сиртқи таълим шакли + масофавий таълим” йўналишларида 50,0 фоизга етказиш таълим ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқилиги асосланган;
олий таълим муассасаларида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцион муносабатларни ривожлантиришда “Прожеcт Леарнинг» лойиҳавий таълимига кўра касбий компетенсияларни «Софт Скиллс», қўшимча касбий квалификация-ларни эса «Доубле Скиллс» асосида ташкил этишнинг таълим ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқилиги асосланган;
«илм-фан - ишлаб чиқариш» интеграцион муносабатларини самарали ташкил қилишда олий таълим муассасалари ва реал сектор ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини “Cентер оф Эхcелленcе” тадқиқотлар маркази фаолиятини йўлга қўйишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
«илм-фан - ишлаб чиқариш» интеграциясга кўра профессионал ва илмий-техник фаолиятда яратиладиган ялпи қўшилган қиймат ҳажми бўйича 2025-2030-йилларга қадар бўлган даврда базавий, инерсион ва мобилизацион ссенарийлари асосида прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассаса-ларида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцион муносабатларни чуқурлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Блендед форм” – гибрид таълим шаклига ўтишда олий таълим муассасаларида 2027 йилга қадар масофавий таълим улушини “кундузги таълим шакли + масофавий таълим” йўналишларида 20,0 фоизга, “сиртқи таълим шакли + масофавий таълим” йўналишларида 50,0 фоизга етказиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 мартдаги 157-сон “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-иловасининг 2-боб 8-банди 8-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиниинг 2024 йил 26 декабрдаги 03/03-3667–сонли маълумотномаси). Таклиф масофавий таълим шаклини такомиллаштириш, жумладан Ўзбекистон миллий университети бўйича 2025 йилга масофавий таълим шаклини 2023 йилга нисбатан 2 мартага, 2027 йилда 5 мартага ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцион муносабатларни ривожлантиришда “Прожеcт Леарнинг» лойиҳавий таълимига кўра касбий компетенсияларни «Софт Скиллс», қўшимча касбий квалификация-ларни эса «Доубле Скиллс» асосида ташкил этишнинг таълим ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқилиги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 мартдаги 157-сон “Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-илова-сининг 2-боб 8-банди 9-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекис-тон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиниинг 2024 йил 26 декабрдаги 03/03-3667–сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф таҳсил олаётган талабаларнинг амалий билимлари ва касбий компетентлигини ошириш, қўшимча квалификация олиш ва молиявий-ташкилий ресурслардан оптимал фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
«илм-фан - ишлаб чиқариш» интеграцион муносабатларини самарали ташкил қилишда олий таълим муассасалари ва реал сектор ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини “Cентер оф Эхcелленcе” тадқиқотлар маркази фаолиятини йўлга қўйишдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сон “Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 1-иловсининг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиниинг 2024 йил 26 декабрдаги 03/03-3667–сонли маълумотномаси). Таклиф «илм-фан - ишлаб чиқариш» интеграциясининг ташкилий асосларини кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқларининг “драйвер” соҳалари бўйича инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ва уларнинг турларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
«илм-фан - ишлаб чиқариш» интеграциясга кўра профессионал ва илмий-техник фаолиятда яратиладиган ялпи қўшилган қиймат ҳажми бўйича 2025-2030-йилларга қадар бўлган даврда базавий, инерсион ва мобилизацион ссенарийлари асосида прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон ““Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонининг 1-иловаси 7-мақсадини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиниинг 2024 йил 26 декабрдаги 03/03-3667–сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф 2025-2030-йилларда профессионал, илмий ва техник фаолиятида яратиладиган ялпи қўшилган қиймат ҳажмини ошириш-нинг мавжуд имкониятлари ва самарали йўлларини аниқлаш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган.