Исматуллаева Насиба Нусратилло қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темир йоъл транспорти корхоналарининг иқтисодий салоҳияти таҳлилини такомиллаштириш”,     
 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ______________________________.
Илмий раҳбар: Бабахалов Норбўта Эшназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Расмий оппонентлар: Қўзиев Ислом Неъматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ризаев Нурбек Қодирович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортида иқтисодий салоҳият таҳлилини такомиллаштиришга оид илмий таклиф ва амалий тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “транспорт иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юк ва йўловчи ташиш жараёнларининг барча турларидан, даромад олишнинг мавжуд манбаларидан ва бозор шароитларидан энг самарали фойдаланиш билан кузатиладиган иқтисодий тизимнинг максималликка эришиладиган ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
темир йўл транспортида ташиш харажатлари таркибидаги ўзгарувчан ва доимий харажатларнинг ҳисобини 2010 - “Ўзгарувчан харажатларни ҳисобга олувчи счётлар”, 2020 - “Доимий харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” ишчи счётларида юритиш орқали харажатлар таркиби назоратининг аниқлиги ҳамда иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш таклифи асосланган;
темир йўл транспортида юк ташишда доимий харжатларнинг ўзгаришсиз қолиши тавсифидан келиб чиққан ҳолда, мазкур хизматдан фойдаланувчи доимий мижозлар тоифаси ёки юк ташиш масофасидан келиб чиққан ҳолда тарифларга 1,1 (0 < К < 200 км), 0,99 (200 км ≤ К < 300 км), 0,97 (300 км ≤ К < 500 км), 0,96 (500 км ≤ К < 1000 км), 0,95 (К > 1000 км) табақалашган коеффициентларни қўллаш орқали темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига бўлган талабни ошириш имкони асосланган;
Ўзбекистонда юк ташиш технологияларини ривожлантиришга ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда қўшимча юк оқимларини жалб қилишнинг соҳа ривожи ва ЯИМга та'сирига асосланган темир йўл транспорт тизимининг иқтисодий ривожланиш модели асосида темир йўл транспортининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспортининг иқтисодий салоҳияти таҳлилини такомилаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
услубий ёндашувга кўра “транспорт иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг услубий ёндашувга кўра “транспорт иқтисодий салоҳияти” тушунчасининг иқтисодий мазмунини юк ва йўловчи ташиш жараёнларининг барча турларидан, даромад олишнинг мавжуд манбаларидан ва бозор шароитларидан энг самарали фойдаланиш билан кузатиладиган иқтисодий тизимнинг максималликка эришиладиган ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича назарий ишланмалардан ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган. Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий тизимнинг максималликка эришиладиган ҳолати нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “транспорт иқтисодий салоҳияти” тушунчаси бўйича назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
темир йўл транспортида ташиш харажатлари таркибидаги ўзгарувчан ва доимий харажатларнинг ҳисобини 2010 - “Ўзгарувчан харажатларни ҳисобга олувчи счётлар”, 2020 - “Доимий харажатларни ҳисобга олувчи счётлар” ишчи счётларида юритиш орқали харажатлар таркиби назоратининг аниқлиги ҳамда иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш даражасини ошириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ нинг 2024-йил 4-декабрдаги 02/4821-24 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этулиши натижасида даромад ва харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритиш, инфратузилма, локомотив, вагон ва йўловчи хўжаликларига тегишли харажатларни ажратиш ҳамда даромадларни шакллантириш тартибини такомилллаштириш ва назорат  қилишни осонлаштириш имкони яратилган;
темир йўл транспортида юк ташишда доимий харжатларнинг ўзгаришсиз қолиши тавсифидан келиб чиққан ҳолда, мазкур хизматдан фойдаланувчи доимий мижозлар тоифаси ёки юк ташиш масофасидан келиб чиққан ҳолда тарифларга 1,1 (0 < К < 200 км), 0,99 (200 км ≤ К < 300 км), 0,97 (300 км ≤ К < 500 км), 0,96 (500 км ≤ К < 1000 км), 0,95 (К > 1000 км) табақалашган коеффициентларни қўллаш орқали темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига бўлган талабни ошириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ нинг 2024-йил 4-декабрдаги 02/4821-24 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этулиши натижасида транспорт хизматидан фойдаланувчи доимий мижозлар тоифаси ёки юк ташиш масофасидан келиб чиққан ҳолда тарифларга табақалашган коеффициентларни қўллаш орқали темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига бўлган талабни ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистонда юк ташиш технологияларини ривожлантиришга ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда қўшимча юк оқимларини жалб қилишнинг соҳа ривожи ва ЯИМга та'сирига асосланган темир йўл транспорт тизимининг иқтисодий ривожланиш модели асосида темир йўл транспортининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари”АЖ нинг 2024-йил 4-декабрдаги 02/4821-24 сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этулиши натижасида транзит ва юк ташувлари ҳажмини кенгайтириш орқали компаниянинг даромадларини ошириш бўйича самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish