Эсаналиев Садриддин Нуриддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессида дастлабки эшитув институтини такомиллаштириш масалалари”, 12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Yu1674. 
Илмий раҳбар: Шодиев Ғуломжон Махамматович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.31/31.12.2020.I.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Астанов Истам Рустамович; юридик фанлар доктори, профессор Кадирова Моҳигул Хамитовна.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида дастлабки эшитув институтини такомиллаштириш юзасидан илмий-назарий, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жиноят ишларини дастлабки эшитув босқичида ЖПКнинг 83, 84-моддаси биринчи, бешинчи қисмлари билан тугатган судья мазкур жиноят ишини кейинчалик биринчи инстанция судида умумий суд муҳокамасида, апелляция, кассация ҳамда тафтиш инстанциясида кўриб чиқишда иштирок эта олмаслиги асослантирилган; 
жиноят процессида дастлабки эшитув ўтказиш муддатлари жиноят ишини судда муҳокама қилиш муддатига кирмаслиги асослантирилган;
дастлабки эшитув судья томонидан очиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилиши, бундан давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно эканлиги асослантирилган;
суд ўз ташаббусига кўра номақбул далилларни чиқариб ташлаш ҳақида дастлабки эшитув ўтказишга ҳақли эканлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
жиноят ишларини дастлабки эшитув босқичида тугатган судья мазкур жиноят ишини кейинчалик биринчи инстанция судида умумий суд муҳокамасида, апелляция, кассация ҳамда тафтиш инстанциясида кўриб чиқишда иштирок эта олмаслиги ҳақидаги таклифидан қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 19 мартдаги 3/dn-59-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши судьянинг холислигини таъминлаш ва ҳар икки босқичда ҳам бир хил судья иштирок этмаслигини кафолатлашга хизмат қилади. 
жиноят процессида дастлабки эшитув ўтказиш муддати жиноят ишини судда умумий тартибда муҳокама қилиш муддатига кирмаслиги ҳақидаги таклифидан қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 19 мартдаги 3/dn-59-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳуқуқни қўллаш амалиётида дастлабки эшитув ўтказиш муддатининг умумий суд муҳокамаси муддатига кириш ёки кирмаслиги борасида нотўғри талқинларни олдини олиш билан бирга одил судловни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
дастлабки эшитув судья томонидан очиқ суд мажлисида якка тартибда, тарафлар иштирокида ўтказилиши, бундан давлат сирларини қўриқлаш манфаатларига зид келадиган ҳоллар, шунингдек жинсий жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўрилаётган ҳоллар мустасно эканлигига доир таклифидан қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 19 мартдаги 3/dn-59-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши дастлабки эшитув босқичининг очиқ суд мажлисида ўтказилишига, жиноят ишларини видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда кўриб чиқишда суд ва процесс иштирокчиларининг вақт ва ресурсларининг тежалишига сабаб бўлади ва бу халқаро стандартлар талабларига ҳам мувофиқ келади. 
суд ўз ташаббусига кўра номақбул далилларни чиқариб ташлаш ҳақида дастлабки эшитув ўтказишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифидан қонун ижодкорлиги жараёнида фойдаланиш учун қабул қилинганлиги инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 19 мартдаги йилдаги 3/dn-59-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши айблов далолатномаси ёки айблов хулосаси ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун судга келиб тушган жиноят ишларидан номақбул далилларни чиқариб ташлаш асослари аниқ кўриниб турган ҳолларда тарафлар томонидан дастлабки эшитув ўтказиш ҳақида илтимосномалар тақдим этилмаган ҳолларда суд ўз ташаббусига кўра дастлабки эшитув ўтказиши одил судловни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish