Урунова Дилбар  Махмудовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ретровирусга қарши терапия фонидаги ОИВ инфекцияли беморларда ҳар хил параметрлар ва коморбид ҳолатларни комплекс баҳолаш» мавзусидаги 14.00.10-Юқумли касалликлар, 14.00.36-Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1. DSc /Tib512.
Илмий маслаҳатчилар: Ахмеджанова Зулфия Исмаиловна тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Юлдашев Кахрамон Халдарович тиббиёт фанлари доктори, доцент.  
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини риовожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Уразметова Маиса Дмитриевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ярмухамедова Наргиза Анваровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Семей тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).  
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ретровирусга қарши терапия фонидаги ОИВ инфекцияли беморларда ҳар хил параметрлар ва коморбид ҳолатларни комплекс баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор ОИВ-инфекцияли беморларда 20 йилдан ортиқ динамикада иккиламчи ва ҳамроҳ касалликлар спектрида оғиз бўшлиғининг патологиялари (81%), сурункали диарея (44,3%) устун бўлганлиги, ўлим вақтида эса – онкологик касалликлар орасида ОИТС индикатор бўлмаган ўсмалар (72%), жигар циррози (16%), юрак-қон томир касалликлари (49%) ва анемия (45%) ишонарли даражада (p<0,05) устунлиги аниқланган;
илк бор  ОИВ-инфекцияси билан касалланган 50 ёш ва ундан катта беморлар улуши 20 йилдан ортиқ кузатув давомида 11% дан ретровирусга қарши терапия сабабли 42,9% гача ортгани исботланган;
илк бор коморбидлик (Чарлсон индекси ≥5) 40 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли беморларнинг 59,3% холлатларда иммунтанқислик ривожланганлиги хисобига кузатилиши исботланган;
илк бор  бошланғич CD4 хужайралари даражаси ≥124 ҳуж./мкл бўлиши, беморнинг ёши, коморбидлик ҳамда ретровирусга қарши терапияга содиқлик каби омиллар ОИВ инфекцияли беморларда CD4>500 ҳуж./мкл га эришишда аҳамиятли эканлиги асосланган;
илк бор ретровирусга қарши терапия қабул қилаётган ОИВ инфекцияли беморларда тизимли яллиғланиш индексининг нейтрофил-лимфоцитар (r=0,828, p<0,001) ва тромбоцитар-лимфоцитар индекслари (r=0,636, p<0,001) орасида давомий яллиғланиш сабабли корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 февралдаги 12-сон баённомаси илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга жорий этиш бўйича №12/33-сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: илк бор ОИВ-инфекцияли беморларда 20 йилдан ортиқ динамикада иккиламчи ва ҳамроҳ касалликлар спектрида оғиз бўшлиғининг патологиялари (81%), сурункали диарея (44,3%) устун бўлганлиги, ўлим вақтида эса – онкологик касалликлар орасида ОИТС индикатор бўлмаган ўсмалар (72%), жигар циррози (16%), юрак-қон томир касалликлари (49%) ва анемия (45%) ишонарли даражада (p<0,05) устунлиги аниқланганлиги бўйича таклифлар (Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 14 февралдаги №н-р/35-сонли хулосаси). «Коморбид ҳолатларни баҳолаш ва ОИВ инфекциясининг оқибатларини баҳолашда коморбидлик индексидан фойдаланиш» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тавсиялар  Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 03 апрелдаги 91-Р сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказининг 2024 йил 6 апрелдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 февралдаги 12/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: натижалар ОИВ инфекцияли беморларни эрта аниқлаш, уларни олиб боришнинг сифатини ошириш, асоратларни ўз вақтида аниқлаш, прогнозни яхшилаш ва ўлим хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ОИВ  инфекцияли беморларни  касалликнинг эрта даврларида аниқлаш орқали 1 нафар бемор учун  сарфланадиган йиллик ҳаражатларни 5.5-7.5 млн сўмга камайтириш мумкин, 10 нафар беморлар учун 55-75 млн сўмгача маблағни тежаш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: илк бор  ОИВ-инфекцияси билан касалланган 50 ёш ва ундан катта беморлар улуши 20 йилдан ортиқ кузатув давомида 11% дан ретровирусга қарши терапия сабабли 42,9% гача ортгани исботланганлиги бўйича тавсиялар (Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 14 февралдаги №н-р/35-сонли хулосаси) «Коморбид ҳолатларни баҳолаш ва ОИВ инфекциясининг оқибатларини баҳолашда коморбидлик индексидан фойдаланиш» мавзусидаги услубий тавсияномада акс эттирилган. Ушбу тавсиялар  Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказига 2024 йил 03 апрелдаги 91-Р сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази 2024 йил 6 апрелдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 февралдаги 12/33-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: кекса беморларда ёш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ОИВ инфекциясини бошқариш тактикалари тиббий ёрдам сифатини яхшилаб, уларнинг ижтимоий мослашувини ва ҳаёт сифати ортишига хизмат қилади Иқтисодий самарадорлиги: ёшга боғлиқ асоратларнинг учраш даражаси ва оғирлигини камайтиришга, соғлиқни сақлаш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ушбу тоифадаги беморларни даволаш харажатларини қисқартиришга хизмат қилади.
учинчи илмий янгилик: илк бор коморбидлик (Чарлсон индекси ≥5) 40 ёшгача бўлган ОИВ инфекцияли беморларнинг 59,3% холлатларда иммунтанқислик ривожланганлиги хисобига кузатилиши исботланганлиги бўйича тавсиялар «ОИВ билан яшовчи шахсларда кандидоз нозологияси бўйича миллий клиник протоколларда (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 23 июндаги 180-сон буйруғи), ҳамда оппортунистик ва коинфекцияларнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикаси бўйича буйруқларида (№402 2013 йил 29 ноябрь ва №81 2015 йил 4 март) акс этган. Ижтимоий самарадорлиги ОИВ инфекцияли беморларда силни эрта аниқлаш мисолида келтирилган, бу касалликнинг оғир шаклларига ўтишининг, асоратларнинг камайишига ва силнинг аҳоли орасида тарқалиш хавфини пасайишига олиб келиши имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: силни касалликнинг бошланғич даврларида аниқлашда  даволаш харажатлари ўртача 19 736 000 сўмни ташкил этса, кеч аниқланган ҳолатларда (оғир, ўпкадан ташқари ва тарқалган шаклларда) эса бу кўрсаткич - 34 000 000 сўмгача ошади, касалликни эрта аниқлаш, ҳамда олдини олиш соғлиқни сақлаш тизими ресурсларини тежаш ва оғир оқибатларнинг олдини олишга ва даволаш харажатларини 30–40% га камайишига имкон яратади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор  бошланғич CD4 хужайралари даражаси ≥124 ҳуж./мкл бўлиши, беморнинг ёши, коморбидлик ҳамда ретровирусга қарши терапияга содиқлик каби омиллар ОИВ инфекцияли беморларда CD4>500 ҳуж./мкл га эришишда аҳамиятли эканлиги асосланганлиги (Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 14 февралдаги №н-р/35-сонли хулосаси) «ОИВ инфекциясида ретровирусга қарши терапия самарадорлигини оширишда спирулина (Spirulina platensis)дан фойдаланиш» бўйича услубий тавсиянома акс эттирилган. Ушбу тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказига 2024 йил 03 апрелдаги 91-Р сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказига 2024 йил 6 апрелдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 февралдаги 12/33-сонли хулосаси).  Ижтимоий самарадорлиги: иммунологик мониторинг ва эрта коррекция тизимининг жорий қилиниши орқали иммун тикланишининг тезлашиши, иккиламчи касалликлар профилактикасининг  яхшиланиши, беморлар ҳаёти сифатини ва узоқ муддатли яшаш кўрсаткичлари ошишининг имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: иккиламчи инфекцияларнинг олдини олиш ҳисобига даволаш харажатлари камайишининг имконини беради.
бешинчи илмий янгилик: илк бор ретровирусга қарши терапия қабул қилаётган ОИВ инфекцияли беморларда тизимли яллиғланиш индексининг нейтрофил-лимфоцитар (r=0,828, p<0,001) ва тромбоцитар-лимфоцитар индекслари (r=0,636, p<0,001) орасида давомий яллиғланиш сабабли корреляцион боғлиқликлар мавжудлиги исботланганлиги (Вирусология илмий тадқиқот институти ҳузуридаги Экспертлар кенгашининг 2024 йил 14 февралдаги №н-р/35-сонли хулосаси) «Коморбид ҳолатларни баҳолаш ва ОИВ инфекциясининг оқибатларини баҳолашда коморбидлик индексидан фойдаланиш» мавзусидаги услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Ушбу тавсиялар  Қорақалпоғистон Республикаси ОИТСга қарши курашиш марказига 2024 йил 03 апрелдаги 91-Р сонли ва Бухоро вилояти ОИТСга қарши курашиш марказига 2024 йил 6 апрелдаги 58-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 2 февралдаги 12/33-сонли хулосаси. Ижтимоий самарадорлиги: NLR, PLR ва SII ларнинг осон ва арзонлиги асоратларни эрта аниқлаш,  ҳаёт сифатини ва тиббий ёрдам қамровини ошириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги. NLR, PLR ва SII ларни оддий умумий қон таҳлили орқали ҳисобланиши бошқа яллиғланиш маркерларига нисбатан арзон (3000-50000) бўлиб  бу ОИВ инфекцияли беморларда скрининг ва мониторинг харажатларини 3-4 марта  камайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish