Зайнобиддинов Мухаммад Заҳириддин Толибжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий жавдар донининг технологик хоссаларини тадқиқ этиб, юқори ва жайдари навли ун тортиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5598.
Илмий раҳбар: Додаев Қўчқор Одилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Асилбек Бахтиёрбекович, техника фанлари доктори, доцент; Норматов Анвар Мирзаевич, техника фанлари бўйича (PhD), профессор.  
Етакчи ташкилот: Бухоро давалат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий жавдар донидан юқори новвойлик хусусиятли ун тортиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуруқ иқлим шароитида етиштирилган маҳаллий жавдар донининг технологик ва новвойлик хоссалари ўрганилиб, юқори ва жайдари навли ун тортиш технологик кўрсаткичлари аниқланган;
“Вахшская 116” навли жавдар донининг 720 г/л натура оғирлик ва 50 % -ли шишасимонлик кўрсаткичига мос гидротермик ишлов беришнинг (14,5-15% оралиғида намлаш, 6-8 соат давомида димлалаш) мақбул режими экспериментал аниқланган;
“Вахшская 116” навли жавдар донидан энг юқори ун чиқиши унуми 64,77-64,80 % ва амилолитик фаолликнинг мақбул қиймати (тушиш сони) 177-179 с бўлиши тажриба асосида исботланган;
мазкур жавдар донидан тортилган ундан таёрланган ноннинг ҳажми, солиштирма ҳажми ва мағзининг ғоваклиги бошқа намуналарга нисбатан мос равишда 35 см³, 0,28 г/см³ ва 6,1% гача ортиши асосланган; 
жавдар донидан тортилган новвойлик ун навлари, хамир ва ноннинг хоссалари бўйича олинган таҳлилий ва тажрибавий натижалар асосида нон ишлаб чиқариш корхоналари учун тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий жавдар донидан юқори мақсадда фойдаланиш, унинг новвойлик хоссаларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Андижон вилояти иқлим шароитида етиштирилган жавдар донини ун тортишга тайёрлаш, ун чиқиш унумини ошириши ҳамда уннинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш технологияси «Олий Неъмат» МЧЖ ва «Мустақиллик Нашидаси» ХСИШ корхоналарининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2024 йил 24 сентябрдаги 24-95-/09-24-сон маълумотномаси). Натижада, жавдар унининг чиқиш унуми ва тушиш сони, нон ҳажми ва солиштирма ҳажмига ҳамда мағзининг ғоваклигига аҳамиятли таъсир қилади. Ун чиқиш унуми 64,8% ҳамда тушиш сони 179 с бўлганда нон ҳажми, солиштирма ҳажми ва мағзининг ғоваклиги бошқа намуналарга нисбатан мос равишда 35 см³, 0,28 г/см3 ва 6,1% гача яхшилаш имконини беради;
жавдар донидан тортилган новвойлик ун намуналари нон маҳсулотларининг таннархидаги хом ашё улушини камайтиришга асосланган технологияси «Улуғ Неъмат» МЧЖ нинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати уюшмаси»нинг 2024 йил 24 сентябрдаги 24-95-/09-24-сон маълумотномаси). Натижада, нон маҳсулотларидаги биофаол моддалар (озиқа толаси, минерал моддалар, витаминлар, алмашинмайдиган аминокислоталар) ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish