Бобоев Шодиёр Хурозматовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Самарқанд вилоятида агросаноат кластерларини ривожлантиришнинг географик асослари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Gr268.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Лутфилло Зиядуллаевич, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07. 
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, профессор; Халилова Хуршида Тешаевна, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятида агросаноат кластерларининг  ҳудудий жойлашувига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш асосида ижтимоий-иқтисодий муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида агросаноат кластерларини ривожлантиришга қаратилган муҳим йўналишларни ўз ичига олган тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, фермерлар фаолияти, давлат, таълим даргоҳларининг ўзаро ҳамкорлигига асосланган Нидерландия тажрибаси негизида “Ишлаб чиқарувчи-давлат-фан” учлик модели ишлаб чиқилган;
АрcГИС дастури асосида илк бор “Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалигининг ихтисослашуви ва агросаноат кластерлариниг жойлашуви”, “мева-сабзавотчилик кластерлари”, “пахта-тўқимачилик” ва “ғаллачилик кластерларининг” ҳудудий жойлашуви ва бошқа иқтисодий-ижтимоий кўраткичлари акс эттирилган 1:900000 масштабли карталари яратилган;
симплекс усулини қўллаш орқали Самарқанд вилоятидаги агросаноат кластерларининг (Афросиёб Жеанс ва Самарқанд Камалак Инвест мисолида) ҳосилдорлик кўрсаткичи, бюджетга тўланган солиқлар сўммаси, жалб қилинган инвестициялар ҳажми ва яратилган иш ўринлари сони бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичлари баҳоланган ҳамда улардаги пахта хомашёси, ишчи кучи ва бошқа кирувчи ресурсларнинг даромадга айланиш даражасини аниқлашга қаратилган модел ишлаб чиқилган;
Самарқанд вилояти агросаноат кластерлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талаб, кластерлар инфратузилмасининг ҳолати, уларни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабат ҳамда агросаноат кластерларини ривожлантириш истиқболлари ижтимоий социологик сўровнома ўтказиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятида агросаноат кластерларини ривожлантиришнинг географик асослари бўйича олинган илмий натжалар асосида: 
қишлоқ хўжалигида агросаноат кластерларини ривожлантиришга қаратилган муҳим йўналишларни ўз  ичига олган: тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, фермерлар фаолияти, давлат, таълим даргоҳларининг ўзаро ҳамкорлигига асосланган “Ишлаб чиқарувчи-давлат-фан” учлик моделига асосланган Нидерландия тажрибаси асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжарлиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-312-сон маълумотномаси). Натижада, илм-фанда эришилган ютуқлар ва илмий янгиликларни ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри қўллаш самарадорлигини ошириш имконини берган; 
АрcГИС дастурида асосида илк бор “Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалигининг ихтисослашуви ва агросаноат кластерлариниг жойлашуви”, “мева-сабзавотчилик кластерлари”, “пахта-тўқимачилик” ва “ғаллачилик кластерларининг” ҳудудий жойлашуви ва бошқа иқтисодий-ижтимоий кўраткичлари акс эттирилган 1:900000 масштабли карталаридан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжарлиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-312-сон маълумотномаси). Натижада, Самарқанд вилоятининг ихтисослашуви асосида агросаноат кластерларини шакллантириш, кластерларнинг баъзи турларини ривожлантириш имконини берувчи ҳудудларни белгилаб олиш, шунингдек, карталарда келтирилган кластерларга оид иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичлар агросаноат кластерлариниг ривожлантириш стратегиясини жадаллаштириш имконини берган; 
симплекс усулини қўллаш орқали Самарқанд вилоятидаги агросаноат кластерларининг (Афросиёб Жеанс ва Самарқанд Камалак Инвест мисолида) ҳосилдорлик кўрсаткичи, бюджетга тўланган солиқлар сўммаси, жалб қилинган инвестициялар ҳажми ва яратилган иш ўринлари сони бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичлари баҳоланган ҳамда улардаги пахта хомашёси, ишчи кучи ва бошқа кирувчи ресурсларнинг даромадга айланиш даражасини аниқлашга қаратилган моделдан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжарлиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-312-сон маълумотномаси). Натижада, “Самарқанд Камалак Инвест Текстил” кластерида тола ишлаб чиқариш харажатларининг 5% га камайтириш ресурслардан максимал самарали фойдаланиш имконини берган;
Самарқанд вилояти агросаноат кластерлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талаб, кластерлар инфратузилмасининг ҳолати, уларни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммолар, кластерлар фаолиятини ривожлантириш учун илмий ҳамкорлик аҳамияти, кластерлар ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабат ҳамда агросаноат кластерларини ривожлантиришга қаратилган таклифларидан Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжарлиги вазирлиги қошидаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025 йил 9 апрелдаги 05/06-02-312-сон маълумотномаси). Натижада, агросаноат кластерларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларнинг иқтисодий ривожланишига таъсир қилувчи асосий омиллар ва мавжуд муаммоларни  бартараф этиш чора-тадбирлари ва механизмларини такомиллаштириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish