Курмаева Диёра Нодирбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ««COVID-19» билан касалланган беморларда метаболом профилини ўрганиш», 03.00.03 – Молекуляр биология. Молекуляр генетика. Молекуляр биотехнология, 03.00.01 – Биокимё  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В1302.
Илмий раҳбарлар: Абдурахимов Аброржон Акрамович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим; Хакимов Бекзод Бахромович, фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Илғор технологиялар маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Илғор технологиялар маркази, DSc.03/30.07.2024.В.179.01.
Расмий оппонентлар: Даниела Раго, фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим; Мухаммедов Рустам Султанович, биология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 билан касалланган беморларнинг метаболом профилини аниқлаш орқали инфекциянинг оғирлиги, метаболик бузилишлар ва касаллик оқибатлари билан боғлиқ биомаркерларни аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Ўзбекистонда COVID -19 билан касалланган беморлар плазмасининг метаболом профили комплекс таҳлили асосида 80 та метаболит ва 65 та липопротеин фракцияси аниқланган; 
тадқиқотга киритилган беморлар ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш ва сақлашни таъминловчи ноёб тузилмали, кенгайтирилган,  юқори даражада батафсил маълумотлар базаси яратилган; 
асосий биомаркерларни аниқлаш мақсадида PLS-DА асосида беморларнинг метоболик ўзгаришларни фарқлаш имконини берувчи модел ишлаб чиқилган; 
СОVID-19 нинг турли оғирлик даражаларидаги беморларнинг метаболом профилларида фарқлари аниқланган ва даволашда янги шахсийлаштирилган  ёндашув учун имкониятлар яратилган; 
илк бор клиник маълумотлар асосида COVID-19 ни даволаш самарадорлигини баҳолашга қаратилган, беморларнинг клиник кўрсаткичлари ва хавф омилларини ҳисобга олувчи прогностик модель ишлаб чиқилиб, клиник жиҳатдан тасдиқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «COVID-19» билан касалланган беморларда метаболом профилини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
COVID-19 билан касалланган беморлар ҳақида маълумотларни тизимлаштириш ва сақлашни таъминловчи ноёб тузилмали маълумотлар баъзаси RIAGIATM терапия ва реабилитация лабораториясига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16-сон маълумотномаcи). Натижада, касалликнинг оғирлик хафини ва даволаш самарадорлигини баҳолаш, башорат қилиш, PLS-DA асосида таснифий моделини ишлаб чиқиш имконини берган;  
SARS-CoV-2 коронавирусини аниқлашда “Biotest SARS-CoV-2 detection kit” тест-системаси  “Genmedical” МЧЖ хусусий корхонасида кўлланилган ва метаболом биомаркерлар жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 25 апрелдаги 16-сон  маълумотномаcи). Натижада, кўп параметрли иммунофермент ва биокимё таҳлиллар ўрнига танланган биомаркерлар текширлган ва даволаш самарадорлиги ошиши имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish