Ғуломов Хумоюн Абдувахоб ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гис тутами чап оёқчаси тўлиқ қамали бўлган дилатацион кардиомиопатия билан оғриган беморларда замонавий биомаркерлар аҳамияти ва фармакотерапия самарадорлиги», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Tib 4247.
Илмий рахбар: Абдуллаев Тимур Атаназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий–амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01. 
Расмий оппонентлар: Тулабаева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Носир Мухамеджанович биология фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади: Гис тутами чап оёқчаси тўлиқ қамали бўлган, чап қоринча отиш фракцияси пасайган дилатацион кардиомиопатия беморларда юрак  етишмовчилиги биомаркерларининг (ST2, НУП) юрак ичи гемодинамик кўрсатгичлари билан боғлиқлигини ўрганиш ва замонавий фармакотерапия самарадорлигини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор дилатацион кардиомиопатия билан оғриган беморларда NTproBNP ва sST2 концентрацияларининг клиник ҳолатни баҳолаш шкаласи (КҲБШ) ҳамда 6 дақиқалик юриш тести (6ДЮТ) натижаларига асосланган жисмоний юкламаларга толерантлик даражаси билан мусбат корреляцияси аниқланган;  
илк бор ушбу беморларда миокард электрик диссинхрония даражаси ҳамда ремоделланиш ўртасидаги патофизиологик боғлиқликни акс эттирувчи ассоциация: sST2 ва NTproBNP концентрациялари ортиши билан QRS комплекси давомийлиги параллел ортиши аниқланган; 
дилатацион кардиомиопатия ва Гис тутами чап оёқчаси тўлиқ қамали билан оғриган беморларда чап қоринчанинг ремоделланиш хусусиятлари, ҳамда, ушбу беморларда замонавий квадротерапия самарадорлиги яқин ва узоқ муддатларда аниқланган;   
илк бор дилатацион кардиомиопатия ва Гис тутами чап оёқчаси тўлиқ қамали билан оғриган беморларда ҳаёт прогнозини баҳолаш ва касалликнинг ноҳуш оқибатларини олдиндан башорат қилиш учун КҲБШ > 7 балл, NTproBNP> 4475 пг/мл, sST2 > 36,6 нг/мл, ОДҲ > 227 мл, ОСҲ > 200 мл ва QRS > 112 мс аниқ предикторлар эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025-йил 22-майдаги 18- сонли йиғилиш баённомасига асосан Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга тадбиғи бўйича №18/20 сонли хулосасига биноан: 
биринчи илмий янгилик: илк бор дилатацион кардиомиопатия билан оғриган беморларда NTproBNP ва sST2 концентрацияларининг клиник ҳолатни баҳолаш шкаласи (КҲБШ) ҳамда 6 дақиқалик юриш тести (6ДЮТ) натижаларига асосланган жисмоний юкламаларга толерантлик даражаси билан мусбат корреляцияси аниқланланган бўлиб, ушбу ташҳис қўйиш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 16 мартдаги 1-сон баённома билан тасдиқланган «Сурункали юрак етишмовчилигида замонавий биомаркерларнинг клиник аҳамияти» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 56 т - сонли буйруқ, ҳамда, Фарғона вилояти минтақавий филиалига 06.11.2024-йилдаги 36 – сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Шундай қилиб, ижтимоий самарадорлик беморлар учун прогнозни яхшилаш, уларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва касалхонага ётқизилишлар сони ҳамда стационарда бўлиш муддатини камайтириш орқали соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юкни пасайтиришдан иборат. Иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ билан оғриган беморларни биомаркерлар кўрсаткичларига асосланган ҳолда олиб бориш натижасида йиллик шифохонага ётқизилиш сони камайишига, шу билан бирга, беморларнинг стационар даволаниш кунлари сони камайишига эришилади. Агар шифохонада 1 кунлик ётоқ куни нархи 247000 сўм бўлса, 10 кун даволаниш 2470000 сўм бўлади, СЮЕ медикаментоз давоси учун кунига ўртача 150000-200000 сўм сарфланишини ҳисобга олсак, 10 кун учун 1500000- 2000000 сўм бўлади, СЮЕ ташхислаш учун эса 1 беморга ўртача 1500000- 2000000 сўм сарфланади.  
иккинчи илмий янгилик: илк бор ушбу беморларда миокард электрик диссинхрония даражаси ҳамда ремоделланиш ўртасидаги патофизиологик боғлиқликни акс эттирувчи ассоциация: sST2 ва NTproBNP концентрациялари ортиши билан QRS комплекси давомийлиги параллел ортиши аниқланган бўлиб, ушбу ташҳис қўйиш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 16 мартдаги 1-сон баённома билан тасдиқланган «Сурункали юрак етишмовчилигида замонавий биомаркерларнинг клиник аҳамияти» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф  Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 56 т - сонли буйруқ, ҳамда, Фарғона вилояти минтақавий филиалига 06.11.2024-йилдаги 36 – сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ST2 даражаси юрак етишмовчилигининг кечишини прогноз қилишда юқори спецификликка эга бўлгалигини инобатга олиб, ушбу биомаркер бемор ҳолатини мониторинг қилиш учун янада объектив маркер сифатида тавсия этилиши мумкин. QRS комплекси давомийлиги ва sST2 даражаси ўртасидаги аниқланган боғлиқлик КРТга бўлган кўрсатмаларни кенгайтириш ва индивидуаллаштирилган даволаш услубини ўз вақтида танлаш имконини бериши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: ДКМП билан оғриган беморларда СЮЕ кечишини прогнозлашда sST2 биомаркеридан фойдаланиш беморлар ҳолатининг шифохонагача оғирлашувини эрта аниқлаш имконини беради. Бунинг натижасида СЮЕ декомпенчацияси сабабли госпитализациялар сони камайишига ва беморларнинг шифохонада даволаниш кунлари камайишига эришилади. Бунинг натижасида СЮЕ даволаш учун сарфланадиган ҳаражатларни инобатга олганда ҳар бир бемор учун йилига 1030000 сўм тежаш имконини беради.          
учинчи илмий янгилик: дилатацион кардиомиопатия ва Гис тутами чап оёқчаси тўлиқ қамали билан оғриган беморларда чап қоринчанинг ремоделланиш хусусиятлари, ҳамда, ушбу беморларда замонавий квадротерапия самарадорлиги яқин ва узоқ муддатларда аниқланган бўлиб, ушбу даволаш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 16 мартдаги 1-сон баённома билан тасдиқланган «Сурункали юрак етишмовчилигида замонавий биомаркерларнинг клиник аҳамияти» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 56 т - сонли буйруқ, ҳамда, Фарғона вилояти минтақавий филиалига 06.11.2024-йилдаги 36 – сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ГТЧОТҚ бўлган  беморларда СЮЕ оптимал медикаментоз терапиясига қарамай, юрак ичи гемодинамик кўрсаткичлари ва жисмоний юкламаларга толерантликнинг ёмонлашиши кузатилди, бу эса юрак ичи ўтказувчанлиги бузилиши СЮЕнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини тасдиқлайди ва ГТЧОТҚ бўлган беморларда КРТни эрта кўриб чиқиш зарурлигини асослайди. Электрокардиографик ва биокимёвий маркерларга асосланган персоналлаштирилган терапия усули даволаш самарадорлигини ошириш ва касалликнинг ривожланишини секинлаштириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ДКМП билан оғриган беморларда электрокардиографик ва биомаркерларга асосланган персоналлаштирилган терапия усули қайта госпитализация ҳолатларини камайтиради, бу эса йилига ҳар 100 бемор учун 53000000 сўм, ёки 1 нафар беморга 530000 сўмгача тежаш имконини беради. 
тўртинчи илмий янгилик: илк бор дилатацион кардиомиопатия ва Гис тутами чап оёқчаси тўлиқ қамали билан оғриган беморларда ҳаёт прогнозини баҳолаш ва касалликнинг ноҳуш оқибатларини олдиндан башорат қилиш учун КҲБШ > 7 балл, NTproBNP> 4475 пг/мл, sST2 > 36,6 нг/мл, ОДҲ > 227 мл, ОСҲ > 200 мл ва QRS > 112 мс аниқ предикторлар эканлиги аниқланган бўлиб,  ушбу ташҳис қўйиш тактикаси бўйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2023-йил 16 мартдаги 1-сон баённома билан тасдиқланган «Сурункали юрак етишмовчилигида замонавий биомаркерларнинг клиник аҳамияти» услубий тавсияномаси мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Қарши филиалига 10.09.2024-йилдаги 56 т - сонли буйруқ, ҳамда, Фарғона вилояти минтақавий филиалига 06.11.2024-йилдаги 36 – сонли буйруқ билан жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган прогнозлаш мезонлари ДКМП ва СЮЕ бўлган беморларда касалликнинг ноҳуш оқибатлари хавфини объектив баҳолаш имконини беради. Аниқланган предикторларни клиник амалиётга жорий этиш беморларнинг бошқарув тактикасини персоналлаштириш, зарур даволаш чораларини ўз вақтида тайинлаш ва шу билан бирга, касалликнинг узоқ муддатли оқибатларини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ДКМП ва ГТЧОТҚ мавжуд беморлар учун ишлаб чиқилган ноҳуш оқибатларни прогнозлаш алгоритми ва персоналлаштирилган даволаш стратегиясини танлаш орқали ҳар бир бемор учун 1380000 сўм, 100 бемор учун эса 138000000 сўм тежашга эришилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish