Хадиятуллаев Зиёдулло Шухратиллаевичнинг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали боксчи қизларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машгʻулотлари, согʻломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped3256.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, профессор, Серебряков Юрий Владимирович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали боксчи қизларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
юқори малакали боксчи қизларнинг энергия таминоти заҳирасини сақлаб қолиш учун машғулотларнинг турли кучланишли юкламаларидан келиб чиқиб, индивидуал физиологик кўрсаткичлар - портловчи чидамлилик коеффиценти, портловчи чидамлилик индекси, креатинфосфат ишлаш қобилияти индекси ва тезкор чидамлилик коеффиценти таҳлилини тайёргарлик жараёнига киритиш ҳисобига ишчанлик қобилиятини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган; 
юқори малакали боксчи қизлар тайёргарлигини ошириш учун организмнинг индивидуал хусусиятлари ва функсионал ҳолатига (йиллик тайёргарлик даврларида иш қобилятининг тебраниш динамикасини белгилаб бериш каби) мослаштирилган махсус машғулот режасини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақа олди ва мусобақадан кейинги даврларда иш қобилиятини сақлаб қолиш имкониятлари кенгайтирилган; 
юқори малакали боксчи қизларнинг спорт маҳоратини ошириш ва ишчанлик қобилиятини узоқ муддат сақлаб қолиш учун организмни юқори шиддатга (юкламаларга босқичма-босқич реадаптацион мослашиш коʻрсаткичлари боʻйича) мослаштиришга қаратилган машғулотлар тизимини ишлаб чиқиш ҳисобига адаптация имкониятлари ва махсус жисмоний тайёргарликни тўлиқ намойиш қилиш жараёни оптималлаштирилган; 
юқори малакали боксчи қизларнинг мусобақа шароитидан келиб чиқиб жисмоний сифатларни ривожлантиришда юрак қисқариш сонига қараб танлаб йўналтирилган умумий ва махсус воситалар (ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилмаган воситаларнинг нисбати ҳамда турли хил мувофиқлаштириш мураккаблигидаги юкламаларни тақсимлаш каби) машғулот услубиятини ишлаб чиқиш ҳисобига спортчиларни мусобақаларга мақсадли тайёрлаш жараёни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали боксчи қизларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
юқори малакали боксчи қизларнинг энергия таминоти заҳирасини сақлаб қолиш учун машғулотларнинг турли кучланишли юкламаларидан келиб чиқиб, индивидуал физиологик кўрсаткичлар - портловчи чидамлилик коеффиценти, портловчи чидамлилик индекси, креатинфосфат ишлаш қобилияти индекси ва тезкор чидамлилик коеффиценти таҳлилини қоʻллаш боʻйича таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий терма жамоаси боксчи қизларининг ўқув-машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12729-сонли маълумотнома) ва қайд этилган натижалар қуйидагича: 15-16 ёшли боксчи қизларда берилган зарбалар аниқлиги 22,80% га, 17-18 ёшли боксчи қизларда 17,95% га ўсган; 
юқори малакали боксчи қизлар тайёргарлигини ошириш учун организмнинг индивидуал хусусиятлари ва функсионал ҳолатига (йиллик тайёргарлик даврларида иш қобилятининг тебраниш динамикасини белгилаб бериш каби) мослаштирилган махсус машғулот режаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси боксчи қизларининг ўқув-йиғин машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12729-сонли маълумотнома). Натижада, 15-16 ёшли боксчи қизларнинг юқори кучланишда берган зарбалари 14,70% га, 17-18 ёшли боксчи қизларда эса 7,82% га ошган; 
юқори малакали боксчи қизларнинг спорт маҳоратини ошириш ва ишчанлик қобилиятини узоқ муддат сақлаб қолиш учун организмни юқори шиддатга (юкламаларга босқичма-босқич реадаптацион мослашиш коʻрсаткичлари боʻйича) мослаштиришга қаратилган машғулотлар тизими Ўзбекистон миллий термаси жамоа боксчи қизларининг ўқув-йиғин машғулотларига татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12729-сонли маълумотнома). Натижада, 15-16 ёшли боксчи қизларнинг паст кучланишда берилган зарбалар 13,08 % га, 17-18 ёшли боксчи қизларнинг қайд этган натижалари 12.36% га яхшиланган;
юқори малакали боксчи қизларнинг мусобақа шароитидан келиб чиқиб жисмоний сифатларни ривожлантиришда юрак қисқариш сонига қараб танлаб йўналтирилган умумий ва махсус воситалар (ихтисослаштирилган ва ихтисослаштирилмаган воситаларнинг нисбати ҳамда турли хил мувофиқлаштириш мураккаблигидаги юкламаларни тақсимлаш каби) машғулот услубияти Ўзбекистон миллий терма жамоаси боксчи қизларини мусобақаларга мақсадли тайёрлаш жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 11-декабрдаги 03-16/12729-сонли маълумотнома). Натижада, зарбалар аниқлиги 20,31% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish