Нурматов Узоқ Хушматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Партисипатив бошқарув услубининг ўқитувчилар фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/P298.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Шоназаров Асрор Махмаисоевич, психология фанлари бўйича фалсафа докроти (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади партисипатив бошқарув услубининг ўқитувчилар фаолияти самарадорлигига таъсири хусусиятларини ижтимоий-психологик жиҳатдан асослаш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий-психологик омиллар дифферинсиал таҳлилига кўра, «Партисипатив бошқарув услубининг ўқитувчилар ва метод бирлашмалар фаолияти самарадорлигига таъсирини баҳолаш» сўровномаси асосида раҳбарлик услубининг коллегиал, директив ва попустител компонентлари ўқитувчиларининг касбий фаоллик, ташаббускорлик, рефлексив ёндошув ва ўзини ўзи баҳолаш каби индикаторлари билан ўзаро корреляцион боғлиқликда таҳлил қилиниб, бошқарув самарадорлигининг партисипатив муҳитда оптимал даражада шакилланиши илмий асосланган;
меҳнат жамоасида партисипатив бошқарув услубининг шакилланиши «қарор қабул қилишда педагог иштирокининг реал даражаси», «раҳбар-ўқитувчи ўртасидаги мулоқот формаси», «менежерларнинг танқидга нисбатан очиқлиги», «ташаббусларни рағбатлантириш механизми», «бошқарувда ишонч ва масъулият тақсимоти» каби индикаторлар дифференциал ифодасига кўра, коллегиал-компонентли бошқарув модели ўқитувчиларда касбий мотивация, ташаббускорлик ва профессионал шерикликни рағбатлантирувчи муҳим психологик омил сифатида далилланган;
умумий ўрта таълим муассасалари педагогик жамоаларида партисипатив бошқарув услубининг самарадорлигини аниқловчи «бошқарув салоҳияти», «касбий мотивация», «эмоционал фаоллик», «ижтимоий ишонч», «жамоавийлик» ва «ҳамкорлик даражаси» индикаторлари асосида директор (директор ўринбосарлари)-фан ўқитувчилари ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатлар конструктивлик мезонлари орқали таҳлил қилиниб, касбий фаолиятга дахлдорлик ва қарорлар қабул қилишда иштирок даражаси ўртасидаги функсионал узвийлик эмпирик жиҳатдан асосланган;
умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларида партисипатив бошқарув компетенсиясининг шакилланиши КОС-2 методикаси асосида аниқланган «коммуникатив» ва «ташкилотчилик» қобилиятлар даражаларининг реал бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари билан узвийликда намоён бўлиши, шунингдек, бу ресурсларнинг дефферинсиал таҳлили орқали педагогик жамоаларда функсионал тенглик, ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва институционал ишонч муҳитини таъминлаш омили эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Партисипатив бошқарув услубининг ўқитувчилар фаолиятининг самарадорлигига таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот иши асосида:
ижтимоий-психологик омиллар дифферинсиал таҳлилига кўра, «Партисипатив бошқарув услубининг ўқитувчилар ва метод бирлашмалар фаолияти самарадорлигига таъсирини баҳолаш» сўровномаси асосида раҳбарлик услубининг коллегиал, директив ва попустител компонентлари ўқитувчиларининг касбий фаоллик, ташаббускорлик, рефлексив ёндошув ва ўзини ўзи баҳолаш каби индикаторлари билан ўзаро корреляцион боғлиқликда таҳлил қилиниб, бошқарув самарадорлигининг партисипатив муҳитда оптимал даражада шакилланиши илмий асосланган хулосалар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-337-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-337-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларидаги раҳбарлик услублари ўқитувчиларнинг касбий фаолият кўрсаткичлари билан ўзаро боғлиқлиги аниқланган ҳамда бошқарув самарадорлигига таъсирини ижтимоий-психологик хусусиятлари ўрганилган;
меҳнат жамоасида партисипатив бошқарув услубининг шакилланиши «қарор қабул қилишда педагог иштирокининг реал даражаси», «раҳбар-ўқитувчи ўртасидаги мулоқот формаси», «менежерларнинг танқидга нисбатан очиқлиги», «ташаббусларни рағбатлантириш механизми», «бошқарувда ишонч ва масъулият тақсимоти» каби индикаторлар дифференциал ифодасига кўра, коллегиал-компонентли бошқарув модели ўқитувчиларда касбий мотивация, ташаббускорлик ва профессионал шерикликни рағбатлантирувчи муҳим психологик омил сифатида далилланган таклифлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-337-сон буйруғи билан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-337-а-сон маълумотномаси). Натижада, партисипатив бошқарув муҳитини шакллантирувчи ижтимоий-психологик индикаторлар аниқланган ҳамда улар асосида коллегиал бошқарув моделининг касбий мотивация ва педагогик шерикликка таъсирини эмпирик жиҳатдан ўрганиш имконияти кенгайтирилган;
умумий ўрта таълим муассасалари педагогик жамоаларида партисипатив бошқарув услубининг самарадорлигини аниқловчи «бошқарув салоҳияти», «касбий мотивация», «эмоционал фаоллик», «ижтимоий ишонч», «жамоавийлик» ва «ҳамкорлик даражаси» индикаторлари асосида директор (директор ўринбосарлари)-фан ўқитувчилари ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатлар конструктивлик мезонлари орқали таҳлил қилиниб, касбий фаолиятга дахлдорлик ва қарорлар қабул қилишда иштирок даражаси ўртасидаги функсионал узвийлик эмпирик жиҳатдан асосланган таклифлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-337-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган. (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-337-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаби раҳбарлари ва ўқитувчилари ўртасидаги ижтимоий-психологик муносабатлар конструктивлик мезонлари асосида баҳоланган ҳамда бу уларнинг касбий фаолиятга дахлдорлиги ва қарор қабул қилишдаги иштироки билан боғлиқлигини текшириш имконияти яратилган;
умумий ўрта таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларида партисипатив бошқарув компетенсиясининг шакилланиши КОС-2 методикаси асосида аниқланган «коммуникатив» ва «ташкилотчилик» қобилиятлар даражаларининг реал бошқарув самарадорлиги кўрсаткичлари билан узвийликда намоён бўлиши, шунингдек, бу ресурсларнинг дефферинсиал таҳлили орқали педагогик жамоаларда функсионал тенглик, ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва институционал ишонч муҳитини таъминлаш омили эканлиги далилланган маълумотлар Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 19-майдаги ПМ-337-сон буйруғи билан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон Миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 12-майдаги ПМ-337-а-сон маълумотномаси). Натижада, раҳбар ва педагог кадрлардаги коммуникатив ҳамда ташкилотчилик қобилиятларининг партисипатив бошқарув шароитида ўқитувчилар фаолияти самарадорлигига таъсирини аниқлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.