Турсунова Гулчехра Шоахроровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмир эгосентризми намоён бўлишининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P232.
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлар доктори, профессор; Караева Юлдуз Хушбаковна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Маъмун университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир шахсида эгосентиризм намоён бўлишига таъсир кўрсатувчи психологик омилларни аниқлаш ҳамда мазкур жараённи бартараф этишга қаратилган амалий усулларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлик давридаги онтогенетик инқироз натижасида шахс морал қарашлари тизимида ўзини-ўзи англаш компонентининг устуворлиги таъсирида эгосентризмнинг шахслар ўртасида конструктив муносабатлардаги дисфунксияси ички мотивация даражасини пасайтириш, субектив назоратнинг интернал кўринишга келиши анализ, синтез ҳамда креатив фикрларш элементлари комбинациясида “эгосентризм индекси” ва “алтруизм” компонентларининг дифференциал намоён бўлиши далилланган;
шахсда ижтимоий кўникмаларни эгосентризм кўрсаткичлари таъсири натижасида коммуникатив, шахслараро тушуниш, ассертив, ташкилотчилик, ҳамкорлик, субъектлараро кўникмалар алтруизм индикаторининг кучайтирилганлиги сабабли ўсмирлик даврида ижтимоий эгосентризм етакчи омил эканлиги далилланган;
ўсмирлик даврида интерперсонал муносабатлар динамикасида ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи бошқариш, ўзини ўзи назорат қилиш каби рефлексив жараёнларнинг етишмаслиги натижасида бола ҳулқ-атворида эгоизм, рад этиш, қочиш, хаёлпарастлик, апатик, диффузия каби психоемосионал ҳолатларнинг статик ўрни эгосентризмнинг фундаментал психологик асоси эканлиги исботланган;
ўсмир хулқ-атворидаги алтруизм ва эгоизмнинг нопропорсионал муносабатини психокоррексиялаш “педагог-бола”, “психолог-бола” муносабатлари контекстида “Мен”, “Биз” ни трансформациялаш орқали эгоистик хулқ-атворнинг психоемосионал превенсив механизмлари эмосионал, иродавий компонентларни комбинациялаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўсмир эгосентризми намоён бўлишининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсмирлик давридаги онтогенетик инқироз натижасида шахс морал қарашлари тизимида ўзини ўзи англаш компонентининг устуворлиги таъсирида эгосентризмнинг шахслар ўртасида конструктив муносабатлардаги дисфунксияси ички мотивация даражасини пасайтириш, субектив назоратнинг интернал кўринишга келиши анализ, синтез ҳамда креатив фикрларш элементлари комбинациясида “эгосентризм индекси” ва “алтруизм” компонентларининг дифференциал намоён бўлиши далилланганлиги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 16-агустдаги ПМ-233 сон буйруғи билан “Педагогик психология” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-233 а-сон маълумотномаси) Натижада ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи англаш тизимидаги ўз-ўзига бўлган ишонч, ички мотивасия, ўзини ўзи таҳлил қилиш, мушоҳада қилиш компонентларини шахс рефлексив жараёнига самарали таъсир қилишига шароит яратилган;
шахсда ижтимоий кўникмаларни эгосентризм кўрсаткичлари таъсири натижасида коммуникатив, шахслараро тушуниш, ассертив, ташкилотчилик, ҳамкорлик, субъектлараро кўникмалар алтруизм индикаторининг кучайтирилганлиги сабабли ўсмирлик даврида ижтимоий эгосентризм етакчи омил эканлиги далилланганлиги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 16-агустдаги ПМ-233 сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 8-октябрдаги ПМ-233 а-сон маълумотномаси) Натижада ўсмирлик даврида эгосентризмни намоён бўлишининг ижтимоий ҳулқ-атвор кўникмалари билан уйғун ривожланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
ўсмирлик даврида интерперсонал муносабатлар динамикасида ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи баҳолаш, ўзини ўзи бошқариш, ўзини ўзи назорат қилиш каби рефлексив жараёнларнинг етишмаслиги натижасида бола ҳулқ-атворида эгоизм, рад этиш, қочиш, хаёлпарастлик, апатик, диффузия каби психоемосионал ҳолатларнинг статик ўрни эгосентризмнинг фундаментал психологик асоси эканлиги исботланганлиги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 16-агустдаги ПМ-233 сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” ва “Умумий психодиагностика” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги ПМ-233 а-сон маълумотномаси) Натижада ўсмирлик даврида эгосентризм ва шахс сифатларини шаклланиши хусусида барқарор тасаввурларни ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинган;
ўсмир хулқ-атворидаги алтруизм ва эгоизмнинг нопропорсионал муносабатини психокоррексиялаш “педагог-бола”, “психолог-бола” муносабатлари контекстида “Мен”, “Биз” ни трансформациялаш орқали эгоистик хулқ-атворнинг психоемосионал превенсив механизмлари эмосионал, иродавий компонентларни комбинациялаш орқали такомиллаштирилганлигига оид маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 16-агустдаги ПМ-233 сон буйруғи билан “Психологик хизмат” ва “Психологик тренинг асослари” модулига киритилган. (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 8-октябрдаги ПМ-233 а-сон маълумотномаси) Натижада ўсмирлик даврида эгосентризм, алтруизм компонентларига асосланиб шахс соҳасига корресион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган.