Абдуқодирова Мухтасархон Латибжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсмирлик даврида ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришнинг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/P448.
Илмий раҳбар: Жўраев Нурбек Саъдуллаевич, психология фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбеистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Надира Ғайратовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор; Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлик даврида ўқув фаолиятида ўзини ўзи бошқаришни ривожлантиришнинг психологик хусусиятларини ўрганиш асосида бу жараёнга таъсир кўрсатишнинг амалий усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув фаолиятида ўзини ўзи бошқаришининг рефлексив компонентлари шахснинг қарама-қаршиликларни таҳлил қилиш, режалаштириш, қарор қабул қилиш, ўзини назорат қилиш кўникмасини билиш, коммуникатив, муваффақиятга интилиш мотивига боғлиқ таълим жараёнида интегратив намоён бўлиши туфайли ўсмирлардаги “ўқувчи позисияси” билан детерминациялашганлиги далилланган;
ўсмирлик даврида мактаб билан боғлиқ хавотирланишнинг кучли ифодаланиши ўқувчидаги ички қарама-қаршиликларни таҳлил қилиш, таълимий мақсадларни белгилаш, қарор қабул қилишнинг шахсни ўзига берадиган баҳоси ва шахслараро муносабатлардаги хавотир даражасига икки қутбли таъсир этиши натижасида ўзини ўзи бошқариш кўникмасини ривожланишига психологик тўсиқ эканлиги исботланган;
ўсмирлик даврида ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланиши ўқувчилардаги масъулиятлилик, ташаббускорлик, мустақиллик, қатъиятлилик, мақсадга интилувчанликнинг таълим жараёнида қарор қабул қилиш, фаолиятни режалаштириш ва прогнозлай олиш хусусиятларини шаклланишига таъсири туфайли, иродавий сифатларнинг устувор намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланган;
ўсмирларнинг хулқ-атворда ўзини ўзи бошқариш кўникмасини ривожлантириш учун ижтимоий жараёнларда ўзини ўзи эмоционал назорат қилиш зарурлигига кўра “психик десенсибилизация” ҳолатини шахс хусусиятлари билан интегратив фаоллаштириш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўсмирлик даврида ўқув фаолиятида ўзини ўзи бошқаришни ривожланишининг психологик хусусиуатларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ўқув фаолиятида ўзини ўзи бошқаришининг рефлексив компонентлари шахснинг қарама-қаршиликларни таҳлил қилиш, режалаштириш, қарор қабул қилиш, ўзини назорат қилиш кўникмасини билиш, коммуникатив, муваффақиятга интилиш мотивига боғлиқ таълим жараёнида интегратив намоён бўлиши туфайли ўсмирлардаги “ўқувчи позисияси” билан детерминациялашганлиги далилланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024 - йил 9- ноябрдаги ПМ-242-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси. Ривожланиш психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-242-а-сон маълумотномаси). Натижада шахсда ўзини ўзи бошқаришнинг рефлексив компонентлари намоён бўлишига таъсир этувчи омиллар очиб берилган;
ўсмирлик даврида мактаб билан боғлиқ хавотирланишнинг кучли ифодаланиши ўқувчидаги ички қарама-қаршиликларни таҳлил қилиш, таълимий мақсадларни белгилаш, қарор қабул қилишнинг шахсни ўзига берадиган баҳоси ва шахслараро муносабатлардаги хавотир даражасига икки қутбли таъсир этиши натижасида ўзини ўзи бошқариш кўникмасини ривожланишига психологик тўсиқ эканлиги исботланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 9-ноябрдаги ПМ-242-сон буйруғи билан “Ижтимоий психология” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024 йил 13 ноябрдаги ПМ-242-а-сон маълумотномаси). Натижада ўқув фаолиятида хулқ атворни бошқариш компонентларига устуворлик берилиши натижасида қадриятлар тизимидла англанган ижтимоий таъсир механизмлари (норма, ахлоқ, установка) шахснинг ўз ўзига бўлган муносабатида ифодаланиши орқали шахсий ижтимоий идентификациянинг ривожланиши асосланилган;
ўсмирлик даврида ўзини ўзи бошқаришнинг ривожланиши ўқувчилардаги масъулиятлилик, ташаббускорлик, мустақиллик, қатъиятлилик, мақсадга интилувчанликнинг таълим жараёнида қарор қабул қилиш, фаолиятни режалаштириш ва прогнозлай олиш хусусиятларини шаклланишига таъсири туфайли, иродавий сифатларнинг устувор намоён бўлишига боғлиқ эканлиги исботланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 9-ноябрдаги ПМ-242-сон буйруғи билан “Шахс психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024- йил 13- ноябрдаги ПМ-242-а-сон маълумотномаси). Натижада шахсдла ирода кучининг локализациясига кўра бошқариш типлари аниқлаштирилган;
ўсмирларнинг хулқ-атворда ўзини ўзи бошқариш кўникмасини ривожлантириш учун ижтимоий жараёнларда ўзини ўзи эмоционал назорат қилиш зарурлигига кўра “психик десенсибилизация” ҳолатини шахс хусусиятлари билан интегратив фаоллаштириш муҳимлиги далилланган таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024- йил 9-ноябрдаги ПМ-242-а-сон буйруғи билан “Мулоқот психологияси” модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-242-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирларнинг хулқ атворида ўзини ўзи бошқариш кўникмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган.