Турғунов Науфал Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларида ўқув мотивациясининг психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/P1221.
Илмий раҳбар: Душанов Рустам Хужанович, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович; психология фанлари доктори, профессор; Ҳайдаров Фазлиддин Икрамович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларида ўқув мотивацияснинги психологик хусусиятларини тадқиқ қилиш ҳамда ўқув фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи шахсий хусусиятларини аниқлаш орқали уларнинг касбий ва психологик ривожланиши бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларидаги «муваффақиятга интилиш» ва «касбни эгаллашга интилиш» ўқув мотивациялари таълим жараёни ва касбий тасаввурларига боғлиқ равишда етакчи эканлиги асосланган;
Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ўқув мотивациясининг шаклланганлиги «ахлоқни меъёрланганлиги» ва «ташкилотчилик» билан интеграл ривожланиши туфайли профессионал мотивациянинг устувор намоён бўлиши боғлиқ эканлиги далилланган;.
Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ўқув мотивациясининг шаклланганлиги «ахлоқни меъёрланганлиги», «ташкилотчилик», «устунликка интилиш», «ижтимоий етуклик», «ижтимоий мардлик», «ўзига ишонч» жиҳатлари билан интеграл ривожланиши туфайли юқори мотивациянинг устувор намоён бўлиши билан боғлиқ экани далилланган;
курсантларда ўқув мотивациясини ривожлантириш модели таълим жараёнидаги кичик гуруҳлар тамойилига мувофиқ тренинг технологияларини интегратив қўллаш механизмлари асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларида ўқув мотивациясинининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида:
Ички ишлар вазирлиги академияси курсантларидаги «муваффақиятга интилиш» ва «касбни эгаллашга интилиш» ўқув мотивациялари таълим жараёни ва касбий тасаввурларига боғлиқ равишда етакчи эканлиги асосланган маълумотлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 19 июндаги ПМ-415-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 16 июндаги ПМ-415-а сон маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг ўқув фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ўқув мотивациясининг шаклланганлиги «ахлоқни меъёрланганлиги» ва «ташкилотчилик» билан интеграл ривожланиши туфайли профессионал мотивациянинг устувор намоён бўлиши боғлиқ эканлиги далиллашга оид Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 19 июндаги ПМ-415-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 16 июндаги ПМ-415-а сон маълумотномаси). Натижада, курсантларнинг ўқув мотивацияни такомиллаштириш психотехнологиялари ишлаб чиқилган;
Ички ишлар вазирлиги академияси курсантлари ўқув мотивациясининг шаклланганлиги «ахлоқни меъёрланганлиги», «ташкилотчилик», «устунликка интилиш», «ижтимоий етуклик», «ижтимоий мардлик», «ўзига ишонч» жиҳатлари билан интеграл ривожланиши туфайли юқори мотивациянинг устувор намоён бўлиши билан боғлиқ экани далиллашга оид таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 19 июндаги ПМ-415-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 16 июндаги ПМ-415-а сон маълумотномаси). Натижада, курсантларни юқори даражадаги ўқув мотивациясини шакллантириш психотехнологиялари ишлаб чиқилган.
курсантларда ўқув мотивациясини ривожлантириш модели визуализациялаш, ўқитиш усуллари, таълимга нисбатан ички мотивация негизида намоён бўлиши туфайли, муаммоли таълим, лойиҳа фаолияти, дидактик тренинг технологияларини интегратив қўллаш механизмлари асосида такомиллаштириш асосидаги таклифлар Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 19 июндаги ПМ-415-сон буйруғи билан «Касб психологияси» модулига киритилган (Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025- йил 16 июндаги ПМ-415-а сон маълумотномаси). Натижада курсантларда ўқув мотивациясини оптималлаштиришга мўлжалланган психологик ўқув-тренинглар ишлаб чиқилган.