Қўйчиева Зарнигор Абдманноб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар нутқини ўстиришга методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8225
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Машарипова Умида Абдувохидовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Усманова Умида Айбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), Фарсахонова Дилафруз Ризахонова, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак бошлангʻич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар нутқини ўстиришга методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчилар нутқини ўстиришдаги таянч ва фанга оид компетенсияларни шакллантиришга қаратиш ва тизимли, интеграцион, шахсга йўналтирилган ёндашувлар яхлит интегративлигини изчил равишда таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўзлаштирилган маълумотларни қиёсий қайта ишлаш, хулосалар чиқаришга мустақил йўналтириш, ижодий мулоқотга киришиш фаоллигини оширишга қаратилган дидактик шарт-шароитларни яратиш ҳамда фаолиятга тайёргарлик натижадорлигини таъминлашнинг назарий, амалий, методик, технологик таркибий қисмларини адекват тарзда оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интеграцион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг ўқувчилар нутқини ўстиришга оид методик тайёргарлигини такомиллаштириш мазмуни фонетика ва сўзларни ўрганиш, равонлик луғатни бойитиш, стилистик дефференсиация, мулоқотга йўналганлик компонентларининг интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар нутқини ўстиришга оид методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги таʼлим жараёнини режалаштириш, ривожлантириш, татбиқ этиш каби ташкилий-педагогик компонентлар узвийлигини касбий тайёргарлик даражасининг амалий ва мантиқий мушоҳада элементларига мақсадли интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар нутқини ўстиришга методик тайёргарлигини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг педагогик имкониятлари ўқувчилар нутқини ўстиришдаги таянч ва фанга оид компетенсияларни шакллантиришга қаратиш ва тизимли, интеграцион, шахсга йўналтирилган ёндашувлар яхлит интегративлигини изчил равишда таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 26-майдаги 11-05-3373/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар нутқини ўстиришга методик тайёргарлигини такомиллаштиришнинг назарий, педагогик ва психологик имкониятларини таҳлил этиш имкони оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш модели ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва ўзлаштирилган маълумотларни қиёсий қайта ишлаш, хулосалар чиқаришга мустақил йўналтириш, ижодий мулоқотга киришиш фаоллигини оширишга қаратилган дидактик шарт-шароитларни яратиш ҳамда фаолиятга тайёргарлик натижадорлигини таъминлашнинг назарий, амалий, методик, технологик таркибий қисмларини адекват тарзда оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсийалар “СТЕАМ ва СМАРТ таълим технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 26-майдаги 11-05-3373/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларни нутқини ўстиришнинг методик тизими такомиллаштиришга шароит йаратилган;
интеграцион ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг ўқувчилар нутқини ўстиришга оид методик тайёргарлигини такомиллаштириш мазмуни фонетика ва сўзларни ўрганиш, равонлик луғатни бойитиш, стилистик дефференсиация, мулоқотга йўналганлик компонентларининг интегратив хусусиятларини дидактик яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 26-майдаги 11-05-3373/04-сонли маълумотномаси). Натижада нутқни ўстиришга методик тизимини такомиллаштириш имкони оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчилар нутқини ўстиришга оид методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги таълим жараёнини режалаштириш, ривожлантириш, татбиқ этиш каби ташкилий-педагогик компонентлар узвийлигини касбий тайёргарлик даражасининг амалий ва мантиқий мушоҳада элементларига мақсадли интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “СТЕАМ ва СМАРТ таълим технологиялари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган(Низомий номидаги ЎзМПУнинг 2025-йил 26-майдаги 11-05-3373/04-сонли маълумотномаси).Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини «Она тили ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси» самарадорлигини оширишга эришилган.