Саримов Шахбозали Соатали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2990. 
Илмий раҳбар: Холмаматов Фарҳоджон Кубаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
 Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
банкларнинг ресурс базаси мустаҳкамлигини аниқлашда стресс-тест ўтказиш параметри сифатида бошқа банкларга жойлаштирилган депозитлар қолдиғининг 20 фоизи қайтариб олиниши – пессимистик ссенарий, 25 фоизи қайтариб олиниши – критик ссенарий ва 30 фоизи қайтариб олиниши ва активларга жойлаштирилмаслиги – катастрофик ссенарий деб белгилаш таклиф этилган;
депозит сертификат сақловчиси сертификатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилганда, у банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши ва депозитга талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўлаш таклиф этилган;
банкнинг ресурс базасида энг кўп улушга эга бўлган 3 та йирик мижозларининг муддатли ва жамғарма ҳисобрақамларидаги маблағлар 6 ойгача бўлган муддатда олиб чиқиб кетилиши ва банк томонидан мижозларга кредитлар ажратиш ҳажми 50 фоизга, кредитлар қайтиши 0,5 фоизга камайишини стресс-тестнинг бир омилли ссенарий параметри сифатида киритиш таклиф этилган;
банкларда ресурсларни оқилона жойлаштиришда жалб этилган маблағлар бўйича ўртача ўлчанган фоиз ставкасининг ўсиш сурʼатига нисбатан жойлаштирилган маблағлар бўйича ўртача ўлчанган фоиз ставкасининг ўсиш сурʼатини камида 20 фоиз бўлишини таъминлаш асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларининг ресурс базаси барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
банкларнинг ресурс базаси мустаҳкамлигини аниқлашда стресс-тест ўтказиш параметри сифатида бошқа банкларга жойлаштирилган депозитлар қолдиғининг 20 фоизи қайтариб олиниши – пессимистик ссенарий, 25 фоизи қайтариб олиниши – критик ссенарий ва 30 фоизи қайтариб олиниши ва активларга жойлаштирилмаслиги – катастрофик ссенарий деб белгилаш таклифи акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2023-йилга мўлжалланган “Банк фаолиятини стресс-тестдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2024-йил 10-декабрдаги 05-04/4716-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, тижорат банкини стресс-тестдан ўтказиш тартиби янада такомиллаштирилган, банкнинг молиявий ресурслари барқарорлиги мустаҳкамланган, 2023-йилда банкнинг мажбуриятлари таркибида банклараро депозитларнинг улуши 10,4 фоиз ёки 1395,4 млрд сўмни, улардан олинган фоизли даромадлар эса 13,9 фоизга ошиб, 43,3 млрд сўмни ташкил этган.
депозит сертификат сақловчиси сертификатни муддати тугагунга қадар қайтариб беришни талаб қилганда, у банкни омонатни олишни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши ва депозитга талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар бўйича тўланадиган фоизлар миқдорида тўлаш таклифи акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2023-йилга мўлжалланган банкнинг “Эмиссия сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2024-йил 10-декабрдаги 05-04/4716-сонли маълумотномаси). Натижада, банкнинг барқарор ресурслар ҳажми ва даромадлилиги ошган, банк харажатлари камайиши ҳисобига молиявий ҳолати яхшиланган. Шунингдек, банкнинг юридик мижозлардан жалб қилган миллий валютадаги депозитлари ҳажми 3,1 фоизга ошиб 4736 млрд сўмни ташкил этган ва миллий валютадаги депозитларнинг ўртача тортилган ставкаси 17,7 фоизни ташкил этган.
банкнинг ресурс базасида энг кўп улушга эга бўлган 3 та йирик мижозларининг муддатли ва жамғарма ҳисобрақамларидаги маблағлар 6 ойгача бўлган муддатда олиб чиқиб кетилиши ва банк томонидан мижозларга кредитлар ажратиш ҳажми 50 фоизга, кредитлар қайтиши 0,5 фоизга камайишини стресс-тестнинг бир омилли ссенарий параметри сифатида киритиш таклифи акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2023-йилга мўлжалланган “Банк фаолиятини стресс-тестдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2024-йил 10-декабрдаги 05-04/4716-сонли маълумотномаси). Натижада, 2023-йилда банк фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари сезиларли даражада яхшиланган, хусусан, банк жами даромадлари олдинги йилга нисбатан 145,2 фоизга ошган ва 3392,2 млрд сўмни ташкил этгани ҳолда рентабеллик кўрсаткичи 11 фоиз бандга ошиб 21,8 фоиз, соф фоизли маржа эса 0,3 фоиз банд ошиб 4,6 фоизни ташкил этган.  
банкларда ресурсларни оқилона жойлаштиришда жалб этилган маблағлар бўйича ўртача ўлчанган фоиз ставкасининг ўсиш сурʼатига нисбатан жойлаштирилган маблағлар бўйича ўртача ўлчанган фоиз ставкасининг ўсиш сурʼатини камида 20 фоиз бўлишини таъминлаш таклифи акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2023-йилга мўлжалланган банкнинг “Активлар ва пассивларни бошқариш сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Акциядорлик тижорат “Алоқабанк”нинг 2024-йил 10-декабрдаги 05-04/4716-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, банк активлари ва пассивларининг сўндирилиш муддатлари бўйича ўзаро мувофиқлиги таъминланган. Шунингдек, банкнинг чакана кредитлар қолдиғи 3081,2 млрд сўм ва улар бўйича ўртача фоиз ставкаси 16,9 фоизни, аҳоли омонатлари қолдиғи эса 3033,1 млрд сўм ҳамда улар бўйича ўртача фоиз ставкаси 16,9 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish