Хурматов Яхёбек Алижоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Юқори тоннажли контейнерларни ташишга мўлжалланган узун базали платформа вагонининг параметрларини танлаш ва конструктив ечимларини асослаш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5742
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахимов Рустам Вячеславович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc 15/31.08.2022.Т.73.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Третяков Александр Владимирович – техника фанлари доктори, профессор; Зайниддинов Нуриддин Савранбек ўғли – техника фанлар доктори, доцент. Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади эксплуатацион хусусиятларни яхшилаш ва юқори тоннажли контейнерларни ташиш самарадорлигини оширишни таъминловчи узун базали вагон-платформанинг такомиллаштирилган конструксиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юк кўтарувчи элементларнинг рационал ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда геометрик параметрларни асосли танлаш имконини берувчи узун базали вагон-платформа конструксиясининг пластина-стерженли чекли-элементли модели ишлаб чиқилган;
таъсир этувчи эксплуатацион юкламаларни ҳисобга олган ҳолда вагон узайтирилган рамасининг рационал ўлчамларини асосли танлаш имконини берувчи вагон-платформа конструксиясининг кучланганлик-деформация ҳолатини унинг элементларининг геометрик параметрларига боғлиқликлари аниқланган
базасини узайтириш ва фойдали юза майдонини кенгайтириш орқали юқори тоннажли контейнерларни ташиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи вагон-платформанинг такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
эксплуатация шароитида мустаҳкамлик ва ишончлиликнинг ҳисобий кўрсаткичларини тасдиқлаш имконини берувчи узун базали вагон-платформа конструксияси элементларининг кучланганлик-деформация ҳолатини тензометрик усулни қўллаган ҳолда ўлчаш учун статик ва ҳаракат-динамик синовларини ўтказишнинг такомиллаштирилган дастури ва услубиёти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: Юқори тоннажли контейнерларни ташиш учун узун базали вагон-платформанинг параметрларини танлаш ва конструктив ечимларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
“Барнаул вагон таъмирлаш заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 13-644 русумли вагон-платформаси асосида узун базали вагон-платформанинг ишлаб чиқилган такомиллаштирилган конструксияси “Қуюв-механика заводи” АЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 25 майдаги №4/Э690-сон маълумотномаси). Натижада юқори тоннажли контейнерларни ташиш учун вагон-платформани такомиллаштирилган конструксиясининг тара оғирлиги пасайган, юк кўтариш қобилияти ва сиғими оширилган.
узун базали вагон-платформанинг статик ва ҳаракат-динамик синовларини ўтказиш учун ишлаб чиқилган дастур ва услубиёти ишлаб чиқариш ва дала шароитида узун базали вагон-платформа конструксиясининг юкланганлигини экспериментал тадқиқ қилишда “Қуюв-механика заводи” АЖга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 25 майдаги №4/Э690-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этишдан кутилаётган иқтисодий самарадорлик юк ташиш самарадорлигини ошириш ҳамда поездларни тортиш ва техник хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириш ҳисобига
742 млн сўмни ташкил этган.